islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Мен унинг қайси хислатига қойил қолишни билмайман”

Аббосий халифалардан Султон Мўътазиднинг хос қўриқчиси Жуайф Самарқандий ҳикоя қилади:

“Бир куни Мўътазид қўшинидан ажраб мени олиб, ов қилгани ўрмонлардан бирига кирдик. Тўсатдан қаршимиздан бир шер чиқиб қолди ва биз томонга юра бошлади.

– Жуайф, – деди менга халифа. – Бугун менга сендан бирор ёрдам ва яхшилик борми?
– Йўқ, валлоҳи, – дедим.
– Отнинг тизгинини ушлаб туришга ҳам йўқми, мен отдан тушсам? – деди у.
– Ҳа, йўғ-е, унгами, албатта.., – дедим.

Отдан тушиб тўн этагини липпасига қистирди-да, қиличини қинидан чиқариб, қинини менга отди. Кейин шер томон юрди. Шер унга сакради. Халифа қилич сермаб унинг олдинги оёқларидан бирини кесди. Шер оёғи билан овора экан, бўйнига яна бир қилич сермади. Шер йиқилди. У хотиржам бориб, шер ёлига қиличини артди. Кейин мен томон юриб, қилични қинига жойлади..
Отига минди ва қўшин томон қайтдик..
Умрининг охирига қадар у билан бирга бўлдим, воқеани ҳеч кимга айтмади!

Мен унинг қайси хислатига қойил қолишни билмайман:

Жасурлик ва шижоатигами!
Ёки бирон кишига айтмаганигами!
Ёхуд мени айбламаганигами! Ахир мен қўрқоқлик қилган эдим, жоним унинг жонидан ширин кўринган эди! Аллоҳга қасамки, бирор марта юзимга солмади!”

Ибн Касир, Бидоя ва ниҳоя китобидан

А.Полвонов таржимаси

173950cookie-check“Мен унинг қайси хислатига қойил қолишни билмайман”
2 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: