islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

2020 йилда Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти бўлади

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг (ISESCO) “Фан, таълим ва маданият” тузилмасининг 2005-2025 йилларда Ислом маданияти пойтахтини белгилаш бўйича қабул қилган дастурига кўра Бухоро шаҳри 2020 йилда Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир.

Ташкилотдаги маданият вазирлари IX Ислом конференциясида 2020 йилда Бухородан ташқари Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарларини ҳам Ислом маданияти пойтахти сифатида тасдиқланган.

Якунига етган 2017 йилда Амман (Иордания Ҳошимийлар Қироллиги), Машҳад (Эрон Ислом Республикаси), Кампала (Уганда) шаҳарлари Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилган эди. Ушбу йилда Маданият вазирларининг X Ислом конференциясида меҳмон сифатида иштирок этган Сеннар (Судан) шаҳри ҳам истисно тариқасида 4-Ислом маданияти пойтахти мақомини олди.

Администратор

21660cookie-check2020 йилда Бухоро шаҳри Ислом маданияти пойтахти бўлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: