islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аллоҳ таолонинг сифатлари баёни

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2021 йил 25 март   куни “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси стажёр-ўқитувчиси А.Ғофуровнинг институтнинг 101-гуруҳ талабаларига “Ақоид” фанидан “Аллоҳ таолонинг сифатлари баёни” мавзуида очиқ дарси бўлиб ўтди.

Ўқитувчи мавзуга киришишдан аввал унинг ҳозирги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди. Жумладан, Аллоҳ таолонинг калом сифати ҳақида қўйидагиларни айтиб ўтди:  “Аллоҳ таоло қачон хоҳласа, қандоқ хоҳласа гапирувчидир. У зот эшитиладиган овоз билан гапиради. Агар муайян овоз қадимий бўлмаса ҳам, каломнинг тури қадимийдир. Аҳли сунна вал жамоадан ривоят қилингани шудир”.
Тўрт мазҳаб аҳлларидан бўлмиш аҳли сунналар ва улардан бошқа ўтгану қолганлар ҳаммаси Аллоҳ таолонинг каломи махлуқ эмаслигига иттифоқдирлар.

Қуръон У зотнинг гапирган каломидир. У ўз зоти ила қоим бўлгандир.
Имом ат-Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳнинг: “У зот субҳанаҳу ва таолонинг хоҳлаган вақтида, хоҳлаган шаклида гапирувчилиги бардавомдир ва У зот  каломининг тури қадимийдир”, деган гаплари шунга далолат қилади.

Шунингдек, имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “ал-Фиқҳул Акбар”даги:
“Қуръон мусҳафларда ёзилгандир, қалбларда ёд олингандир, тилларда ўқилгандир, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилингандир, бизнинг Қуръонни талаффуз қилишимиз махлуқдир. Қуръоннинг ўзи махлуқ эмасдир”, деган гаплари ҳам шунга далолат қилади.

Мавзуни тушунтириш жараёнида жамиятда учраб турган ҳаётий мисоллар келтирилди. Шу билан бирга талабаларнинг мавзуга оид саволларига ҳам батафсил жавоб берилди. Ўқитувчи очиқ дарсда баъзи педагогик усуллардан фойдаланиб, дарсни самарали ташкил қила олди ва қўйилган мақсадга эришди.

Мазкур очиқ дарсга  “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири С.Примов, кафедранинг катта ўқитувчилари С.Масайитов, Я.Раззақов ва бошқа ўқитувчилар қатнашиб, таҳлил қилдилар ва уни юқори баҳоладилар.

Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси

стажёр-ўқитувчиси М.Баймиров

222830cookie-checkАллоҳ таолонинг сифатлари баёни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: