Муаллифлар одатда китоб ёзганларида аввал ўша китобни ёзишдан мақсади нима экани, унда қўллаган услублари, мавзуларининг тақсимоти, таянган манбалари, ёзган китобини нима учун мухтасар қилгани ёки уни нима сабабдан шарҳ қилганини баён қилиш учун муқаддима ёзадилар. Баъзилар эса буларга хилоф тарзда тўғридан-тўғри мавзуларга киришиш билан бошлайдилар Лекин, “Мунятул мусолли ва ғунятул мубтадиъ” китобининг муаллифи Муҳаммад ибн Муҳаммад Али Қошғарий китобни ёзишда барча муаллифлар қатори Аллоҳ таолога ҳамду сано Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллаоҳу алайҳи васалламга саловату саломларни айтганидан сўнг қўйидаги тарзда бошлаган: “Билинглар Аллоҳ таоло сизу бизларни Ўзининг тоатига мувофиқ айласин. Илмларнинг турлари кўпдир, ўрганишга энг муносиби намоз масалалари бўлиб, намоз масаларини ўрганувчиларнинг истакларини кўрганимда, мутақаддим ва мутааххрир уламоларнинг: Ҳидоя, Муҳит, Шарҳу Исбийжоний, Ғунятул фуқаҳо, Мултақо, Захийра, Фатавойи қозихон, Жомиъ ас-Сағир ва кабир каби асарларидан намозхонлар учун кўп учрайдиган, ва уларга зарур бўлган масалаларни танлаб олдим”[1].
“Ушбу китобни “Намозхоннинг орзуси, янги намоз бошлаганларга кифоя қилади” деб номладим. Аллоҳ таолодан қилган ишимни холис ўзини розилиги учун қилишини, фазли марҳамати ила гуноҳларимга каффорат бўлишини, мени, ота онамни ва устозларимни мағфират қилишини сўрайман. Аллоҳ таоло тўғри йўлга, рушду ҳидоятга мувофиқ қилсин”, деб бошлаган. Муаллиф китобнинг муқаддима қисмининг бошида ёритиладиган масалалар асосан таҳорат ва намоз масалалари эканини баён қилиб келтириб ўтадилар. Муаллиф асарни ёзишда ўзларидан аввал ўтган мутақаддим ва мутааххир уламоларнинг асарларига суянганликларини зикр қилиб ўтадилар. Дарҳақиқат Муҳаммад ибн Муҳаммд Али Қошғарийнинг “Мунятул мусолли ва ғунятул мубтадиъ” асарининг бошқа асарлардан афзаллик жиҳатларини қуйидагиларда кўриш мумкин,
- Муаллиф асарни содда ва енгил, ҳамма бирдек тушунадиган тарзда ёзган.
- Муаллиф асарда ҳар бир масаланинг нақлий ва ақлий далилларини келтирмасдан, асосан таҳорат ва намозга доир оят, ҳадиси шариф ва мусулмон уламоларинг ижмоларини келтирган. Шунингдек, муаллиф таҳорат ва намоз масалалариниг фарз, вожиб, суннат, одоб ва макруҳотларини ҳам китобда келтирган.
- Имом Муҳаммад ибн Муҳаммд Али Қошғарий китобни ёзишда ҳар бир бўлимни фаслларга ажратиб чиққан. Муаллиф китобни айрим жиҳатларида фарқ қилади. Шулардан, Тиловат саждаси, қазо намозларини ўқиш, мусофирнинг намози, фарз намозларига етишиш, жума намози, икки ийд намози, жаноза намози, таровиҳ намози, қусуф ва хусуф намозлари. истисқо намози, қазо намозларни ўқиш, тиловат саждаси, беморнинг намози, намозни жам қилиб ўқиш, жаноза намози, шаҳиднинг ҳукми, хавф намози, Каъбада ичида намоз ўқиш каби намоз масаларининг муаллиф келтирмаган.
- Муаллиф ҳар бир масалани ёритишда фойдаланган ҳанафий мазҳабидаги китобларнинг ва унинг муаллифини зикр қилиб ўтган.
- Муаллиф китобни муқаддимасида ҳанафий мазҳабида мўътамад саналган китоблардан фойдаланганини китобнинг муқаддимасида келтириб ўтган. Муаллиф ушбу китоблардан ташқари кўпгина фатво китобларидан фойдаланганини китобни ўрганиш асносида намоён бўлади. Шулардан: “Ал-фатаво ал-Хоқония” ,“Амолий Ал-фатаво”, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф, Баҳоуддин Абул Маолий Исбийжонийнинг “Зодул фуқаҳо”, “Уйунул фатово” Аҳмад ибн Косонийнинг “Ал-Мунтақо”[2], Ҳишом ибн Убайдуллоҳ Розийнинг “Солату асар”[3], Абу Абдуллоҳ Заъфаронийнинг “Китабу ас-Солат”[4], Шайх Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Умар Абул Аббос Нотифийнинг “Ажносу ан-Нотифий”[5], Муҳаммад ибн Қосим Банжук Хоразмийнинг “Фатаво ал-Баққолий”[6], Абу Лайс насар ибн Муҳаммад Самарқандийнинг “Уйунул Ал-масоил” “Ал-фатаво” ва “ан-Навозил”[7], Аҳмад ибн Муҳаммад Умар ибн Абул Аббос Нотифийнинг “Ал-Воқиот”[8], Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг “Зиёдот”[9], Абулфатҳ Алоуддин Муҳаммад ибн Абдулҳамид Самарқандийнинг “Ҳасру ал-масоил ва қасру ад-далоил”[10], Бағдодда ҳанафий уламоларнинг шайхи Қудурий номи билан танилган Аҳмад ибн Муҳаммаднинг “Мухтасару ал-Қудурий”[11], Ҳоким Аш-шаҳид Абулфазл Муҳаммад ибн Муҳаммаднинг “Ал-Мунтақо”[12], Абу Яъло ибн Мансур Розийнинг “Навадиру ал-Муалло”[13].
401- гурух и талабаси ДАМИНОВ ДИЛШОД
[1]Амин Умар Харрот. “Мунятул мусолли ва ғунятул мубтадиъ”. – Дамашқ. Дорул қалам, 2007. – Б. 25.
[2] Тож ат-Тарожум. – Дамашқ. Дорул мадар ал-ислам, – Б. 24.
[3] Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Қураший. Ал-жаваҳир ал-музия фитабақоту ал-ҳанафия. – Мактабату аш-Шомила. – Б. 569.
[4] Ҳожи Халифа. Кашфуз зунун ъан асмаий ал-кутуб вал фунун. – Байрут. Дору иҳё ат-турос ал-арабий, – Б. 562.
Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Қураший. Ал-жаваҳир ал-музия фи табақоту ал-ҳанафия. – Мактабату аш-Шомила. – Б. 46.
[5] Хойруддин аз-Зириклий. Ал-аълам. – Байрут. Дорул илм, – Б. 190.
Абдулқодир ибн Муҳаммад ал-Қураший. Ал-жаваҳир ал-музия фитабақоту ал-ҳанафия. – Мактабату аш-Шомила. – Б. 113.
Ҳожи Халифа. Кашфуз зунун ъан асмаий ал-кутуб вал фунун. – Байрут. Дору иҳё ат-турос ал-арабий, – Б. 11.
[6] Муҳаммад Абдулҳай ал-Лакнавий. Фавоид ал-баҳийя фи тарожум ал-ҳанафийя. –Мактабата аш-шомила . – Б. 230.
[7] Хойруддин аз-Зириклий. Ал-аълам. – Байрут. Дорул илм, – Б. 385.
Ҳожи Халифа. Кашфуз зунун ъан асмаий ал-кутуб вал фунун. – Байрут. Дору иҳё ат-турос ал-арабий, – Б. 1187.
[8] Ўша асар. Б-190
[9] Ўша асар. Б-200.
[10] Ҳожи Халифа. Кашфуз зунун ъан асмаий ал-кутуб вал фунун. – Байрут. Дору иҳё ат-турос ал-арабий, – Б.1867.
Нажмиддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Насафий. Тилбату ат-толаба фи истилаҳати ал-фиқҳиййа. – Мактабату аш-шомила. – Б-3.
Аршийф Мултақо Аҳлил ҳадис. Базлу ан-Назир фи усулили таълифи Алоуддин Асмандий. Мактабату аш-шомила. – Б. 133.
[11] Ёқут Ҳумавий. Мўъжамул булдон. –Мактабату аш-шомила. – Б. 147.
Хойруддин аз-Зириклий. Ал-аълам. – Байрут. Дорул илм, – Б. 189.
[12] Ўша асар. – Б. 1851.
[13] Ўша асар. – Б. 1971.