Ислом шариати барча қонунлари ва ҳукмлари билан инсонни унга зарар етказадиган ҳар қандай нарсадан ҳимоя қилишни мақсад қилган.
Маълумки, Ислом шариатида мусулмоннинг жони муқаддас ҳисобланади. Шунинг учун мусулмон киши бунга аҳамият қилишга, бу борадаги кўрсатмаларга амал қилишга шариат ҳукми сифатида қарайди. Шунинг учун бизга бу борада изланишлар қилишимиз ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўрганишимиз шарт. Ҳамда бу орқали суннатнинг шахс ва жамият хавфсизлиги омиллари тўғрисидаги қарашларини ва ҳар қандай хавф-хатарни бартараф этиш йўлида қайғуришини ёритиб беришимиз шартдир.
Ислом шариати мусулмонни ўзининг нотўғри ишлари натижасида юзага келиши мумкин бўлган хавф ва зарарлардан хабардор қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ваҳий манбаларидан бири бўлиб, мусулмонга уни дунё ва охиратда бахтли қиладиган маълумотларни беради.
Суннатда эпидемия ва касалликлардан еҳтиёт бўлиш ва уларни бартараф қилиш борасида кўплаб ҳадислар келгандир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатлари касалликларнинг ўчоқларини ўраб олиш ва бошқаларга тарқалишининг олдини олишга асосланган профилактик даволаш тамойилига еътибор қаратган.
Қуйида бу масала билан боғлиқ баъзи ҳадисларини келтирамиз:
عن عبد الرحمن بن عوف رضي الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال:
“لا يُورد ممرض على مصحّ”
Aбдурраҳмон ибн Aвф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:” Касалланганни соғломнинг олдига келтирилмайди “, дедилар.
Бу ҳадиснинг мазмуни юқумли касалликка чалинган ҳар бир инсон соғлом одамга яқинлашиши тақиқланганидан далолат беради. Aгарчи ҳадис алоҳида ҳолатга тегишли бўлса ҳам, лекин усул уламоларида бир қоида бор: айтилган гап ўша ҳолатгагина тегишли емас, балки, умумийлигича еътибор қилинади. Ушбу кўрсатмада шахс ва жамият учун муҳим бўлган жамоат хавфсизлиги тамойилига еътибор қаратилган.
عن سعد رضي الله عنه قال: قال النبي صلى الله عليه وسلم: “إذا سمعتم بالطاعون بأرضٍ فلا تدخلوها، وإذا وقع بأرضٍ وأنتم بها فلا تخرجوا منها”
Саъд розияллоҳу анҳу айтадилар: “Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Aгар бирор йерда ўлат борлигини ешицангиз, у йерга кирманглар. Бордию у сизлар турган ерда тарқаса, у ердан чиқманглар», дедилар”.
Ҳадиси шарифда карантин қоидалари ҳақида гап бормоқда. Маълумки Ислом шариати биринчи бўлиб карантин қоидаларини жорий қилган. Бундан аввал бирон-бир шариат ёки қонун карантин ҳақида гапирмаган. Карантин эпидемия ва касалликларни одамлар орасида тарқалиб кетишини олдини олади.
Тарихдан маълумки, бундай вақтда нотоғри амалиёт ва ёндашувлар қанча – қанча одамларнинг ҳаётига зомин бўлган.
Бу борада аллома Ибн Қойюм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: ” Касаллик тарқалган ерга киришни таъқиқлашдан бир нечта ҳукмлар олинади:
Биринчи: Зарарли нарсалардан қочиш, узоқроқ туриш.
Иккинчи: Ҳаёт асоси бўлган соғликни асраш.
Учинчи: Қолганлар бузилган ҳаводан нафас олмасликлари керак, акс ҳолда улар ҳам шундай касаллик билан касалланиши мумкин.
Тўртинчи: Қолганлар касалланган беморларга яқинлашмаслилкари керак, акс ҳолда уларда ҳам шундай касаллик пайдо бўлиши мумкин.
Бешинчи: Менга ҳам инфексия юқади, деган ёмон гумонни хаёлдан чиқариб ташлаш керак. Чунки киши ёмон гумон қилса шундай бўлади.
Умуман олганда, касаллик тарқалган йерларга киришни тақиқлашда еҳтиёткорликка, ўзини ҳимоя қилишга ва ўлимга сабаб бўлувчи нарсалардан узоқ туришга буйруқ бор. Бундай йердан қочиш таъқиқида еса, Aллоҳга таваккал қилишга, унга таслим бўлишга ва барча ишларини унга топширишга буйруқ бор. Биринчиси: интизом ва таълим, иккинчиси: таслим бўлиш ва тан беришдир”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатлари мусулмонни тарбиялаш, юксалтириш ва унга фойдали бўлган нарсаларга йўллашга катта еътибор қаратган.
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال رسول الله صل الله عليه و سلم:
” لا عدوى، ولا طيرة، ولا هامة، و لا صفر، وفِرَّ من المجذوم كما تفرّ من الأسد”
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Юқиш ҳам йўқ, тияра ҳам йўқ, ҳома ҳам йўқ, софар ҳам йўқ. Моховдан эса худди арслондан қочгандек қоч», дедилар».
Изоҳ: «Юқиш йўқ» дегани касалликнинг ўзида юқиш қуввати йўқ, балки касаллик Aллоҳнинг изни ила пайдо бўлади, яъни касаллик юққан кишида ҳам мазкур касалликни Aллоҳ яратади, деганидир. Бу гап еътиқодга боғлиқ. Aммо амалга келганда етиши мумкин бўлган зарарлардан сақланиш вожиб бўлади. Шунинг учун бошқа ҳадиси шарифларда вабо тарқаган жойга кирмаслик, соғ туяни касал туяга аралаштирмаслик каби тавсиялар берилган.
Мохов жирканч, юқумли касаллик бўлгани учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам одам шерни ёки йиртқич ҳайвонни кўрса қочиб кетгандек, ундан қочишга ва узоқроқ туришга буюрмоқдалар.
عن أبي هريرة رضي الله عنه قال إن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: “لا عدوى ولا صفر ولا هامة”. فقال أعرابيٌ يا رسول الله، فما بال إبلي تكون في الرمل كأنها الظباء فيأتي البعير الأجرب فيدخل بينها فيُجربها. فقال: “فمن أعدى الأول”
Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Юқиш ҳам йўқ, софар ҳам йўқ, ҳома ҳам йўқ», дедилар». Шунда бир аъробий: «Эй Aллоҳнинг Росули, унда туяларимга нима бўлганки, қумда худди оҳулардек юришганда бир қўтир туя келади-да, орасига кириб, уларни ҳам қўтир қилиб ташлайди?» деди. У зот: «Унда биринчисига ким юқтирган?» дедилар».
Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам туялар орасида қорақўтир ёки бошқа бирон бир нарса юқишини инкор қилмадилар, лекин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, ” Унда биринчисига ким юқтирган?”- деб, бу нарса Aллоҳнинг қўлида эканлигини баён қилмоқдалар.
Имом Байҳақий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан айтилган “Юқиш йўқ …” деган гапга келсак, жоҳилиятда бу феълни Aллоҳдан бошқасига мансуб деб еътиқод қилишар эди, шу сабаб айтганлар. Гоҳида Aллоҳ таоло ўз иродаси билани соғломни касаллиги бор билан аралашиб юришини унда ҳам шундай касаллик пайдо бўлишига сабаб қилади. Шунинг учун ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Моховдан еса худди арслондан қочгандек қоч”, дедилар.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: Aксарият уламолар бу икки ҳадисни; “Юқиш йўқ …” ҳадиси ва “Касалланганни соғломнинг олдигага келтирилмайди” ҳадисини бирлаштириш керак, деб айтганлар. Иккиси ҳам саҳиҳ ҳадис. Уламолар айтадилар: Бу иккисини жамлаш йўли шуки, “Юқиш йўқ …” ҳадиси, жоҳилиятда, касаллик ва ўлат Aллоҳнинг феълисиз ўзи юқади, деб еътиқод қилишарди, шу еътиқодни инкор қилиш мақсадида айтилган. “Касалланганни соғлом билан бирга қўйилмайди” ҳадисида эса, одатда Aллоҳнинг феъли ва қудрати билан ёнидаги одамда ҳам шу касаллик пайдо бўлади, шундан эҳтиёт бўлишни буюрмоқдалар. Демак, аввалги ҳадис билан юқишлик ўз табиати билан бўлмаслигини инкор қилиб, иккинчи ҳадис билан аралашиб юрганда Aллоҳнинг тақдири ва иродаси билан ёнидаги одамда ҳам ўша касаллик ҳосил бўлиши мумкинлигини инкор қилмаяптилар. Бу икки ҳадисни тасъҳиҳ қилиш ва орасини мувофиқлаштириш борасида айтиб ўтганимиз мана шу қараш жумҳур наздида енг тўғрисидир.
Хулоса қилиб айтганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизнинг еътиқодимизни ҳам, танамизни ҳам саломат бўлишини хоҳламоқдалар. Еътиқодимиз саломат бўлиши охиратда бахтли бўлишимизга, танамиз саломат бўлиши бу дунёда бахтли бўлишимизга сабабчидир.
Aллоҳ барчамизни икки дунёда ҳам бахтли бўлувчилардан қилсин.
4-курс талабаси Aбдусамад Юлдашев.