islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Бухоро шаҳрининг Ислом дунёсида тутган ўрни

Юртимиз азалдан инсоният тамаддуни, жумладан ислом маданияти ривожида алоҳида ўрин тутади. Буюк аждодларимизнинг илм-фан ва маданиятнинг кўплаб соҳалари тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссасини дунё тан олган, барча халқаро ташкилотлар эътироф этган.

Ўзбекистон истиқлолга эришгач, аждодлар қолдирган бой маданий меросни тиклаш ва янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Республикамизда буюк аллома ва азиз авлиёларимиз муқаддас қадамжоларини таъмирлаш ва ободонлаштириш, уларнинг бой илмий-маданий меросини ўрганиш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Марғиноний сингари беназир алломаларнинг муборак номлари қайта тикланиб, уларнинг меросини ўрганишга эътибор кучайди. Масжиди Калон, Шоҳи Зинда, Кўкгумбаз каби кўплаб масжид ва мадрасалар қайта таъмирланди. Бу ўзгаришлар халқаро жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда ва юқори баҳоланмоқда.

Ислом конференсияси ташкилотининг тузилмаларидан бири бўлган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ИСЕСCО) томонидан Тошкент шаҳрининг 2007 йилда “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши Ўзбекистон, хусусан унинг пойтахти ислом сивилизатсияси тарихида ўзига хос ўринга эга эканидан яна бир далолатдир.

Маълумот учун: Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (ИҲТ) ўз таркибида 57 та мамлакатни жам этган, халқаро миқёсдаги муҳим ва долзарб масалаларни ҳал қилишда таъсири ва аҳамияти тобора ортиб бораётган нуфузли ташкилотдир. Унинг таркибидаги муассасалардан бири – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ИСЕСCО) ҳар йили ташкилотга аъзо Осиё, Африка ва араб давлатлари шаҳарларини “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилади.

2005 йилдан йўлга қўйилган ушбу анъана мусулмон дунёсидаги муайян шаҳарларни ислом маданияти пойтахтлари деб эълон қилиши мусулмон мамлакатлари ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, ислом маданиятига оид илмий – маърифий, тарихий – меъморий меросни ўрганиш, тиклаш ва тарғиб қилиш, динлараро ва цивилизатсиялараро мулоқотни кучайтириш, турли мамлакатларнинг бу борадаги саъй – ҳаракатини қўллаб – қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни мақсадини кўзлайди.

2007 йил Тошкент шаҳрига ислом маданияти пойтахти деган юксак номнинг берилиши нафақат Тошкент шаҳри ва бутун Ўзбекистонга, балки халқимизга берилган юксак баҳодир.

Ушбу анъананинг жорий қилинганидан уч йил ўтиб азим Тошкент шаҳрига ислом маданияти пойтахти мақоми берилиши, Тошкент шаҳрининг нафақат балки бутун дунёда ўзига яраша обрўси борлигидан далолатдир.

2015 йил Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти (ИСЕСCО) шаҳарларга Ислом маданияти пойтахти мақомини бериш бўйича иккинчи босқич режаларини эълон қилди. Унга мувофиқ 2015-2025 йиллардан ташкилотга аъзо давлатларнинг қайси шаҳарлари юқоридаги эътирофга сазовор бўлиши кўзда тутилган.

Бу оламшумул воқеа республикамизда ва хорижда катта қизиқиш уйғотди, халқимизга, илму фан вакиллари ҳамда зиёлиларимизга алоҳида ғурур бағишлади. Қабул қилинган тартибга мувофиқ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳар йили мусулмон мамлакатларидаги 3 та шаҳарни “Ислом маданияти пойтахти” деб эълон қилади. Уларнинг бири араб мамлакатларидан, бошқаси Осиё ва учинчиси Африкадаги мусулмон мамлакатлардаги шаҳарлардир. Қувонарлиси ушбу режага асосан 2020 Ўзбекистоннинг қадамий Бухоро шаҳри ҳам шу каби юксак эътирофга лойиқ кўрилиб, “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилинган эди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти маданият вазирлари ИХ Ислом конференсиясида 2020 йилда Бухоро (Ўзбекистон), Қоҳира (Миср) ва Бамако (Мали) шаҳарлари” Ислом олами маданияти пойтахти” сифатида тасдиқланди.

Ушбу анъана йўлга қўйилган 2005-йилдан бери ўтган даврда жонажон Ўзбекистонимизнинг икки шаҳри – Тошкент ва Бухоро бу юксак номга муносиб топилди. Бу иш бир тарафдан тарихимизга берилган муносиб ва юксак баҳо бўлса, иккинчи тарафдан ҳар бир ватандошимиз, миллатимиз, халқимиз учун ҳам ғурур, ҳамда шараф десак, хато қилмаган бўламиз.Сана муносабати билан эълон қилинган хабарлардан бирида, “Аслида Бухоройи шариф бир неча асрлар давомида Ислом маданияти пойтахти бўлиб келган. Унинг “Қуббатул Ислом”, яъни “Ислом гумбази” деб номлангани ҳам бежиз эмас. Ташкилот томонидан ушбу шаҳарнинг Ислом маданияти пойтахти деб эътироф этилиши асрлар давомида ушбу шаҳар ва ундан чиққан олимларнинг ислом цивилизатсиясига қўшган ҳиссасини яна бир бор тасдиғи ҳисобланади”, – деб таъкидланган.

Айтиб ўтиш жоизки, ислом оламидаги тўрт шариф саналган шаҳарлардан бири Бухорои шарифдир. Шарқда қадимдан “Самарқанд сайқали рўи замин аст, Бухоро қуввати дини ислом аст”, деб бекорга айтилмаган.

4-курс талабаси Атаджанова Ёқутхон

235060cookie-checkБухоро шаҳрининг Ислом дунёсида тутган ўрни

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: