islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти раҳбарияти ва ўқитувчилари коронавирусга қарши эмланмоқдалар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбарияти, ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари коронавирусга қарши вакцина билан эмланмоқдалар.

Зеро, Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан, юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Динимизда ҳам инсоннинг жони, эътиқоди, ақли, моли ва обрўсини сақлаш муҳим асослардан биридир. Уларга зарар етадиган ҳолатларда шариат ўз талабларини инсониятга енгиллатади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда Бақара сурасининг 195-оятида мўмин-мусулмонларни ҳалокатга сабаб бўладиган ишлардан тийилишга, ўз жонини, соғлиғини эҳтиёт қилишга буюради:
وَلَا تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِوَأَحْسِنُوا إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ الْمُحْسِنِينَ
яъни: “Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир”.

Жорий йилнинг 16 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус (COVID-19) вабосининг кенг тарқалишини олдини олиш бўйича махсус фатвоси ҳам эълон қилинган эди.

 

ТИИ матбуот хизмати

241880cookie-checkТошкент ислом институти раҳбарияти ва ўқитувчилари коронавирусга қарши эмланмоқдалар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: