islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Шайх Қосим ибн Абдуллоҳ Қувнавийнинг ҳаёти

У зотнинг тўлиқ исмлари Қосим ибн Абдуллоҳ ибн Мавлона Хайруддин Амир Али Қувнавий Румий Ҳанафийдир.

Қувнавий (القونوي) исми Бағдодийнинг “Ийзоҳул макнун” асарида ал-Қунаний (القنوي) кўринишида келган. Лекин Бағдодийнинг ўзи бошқа “Ҳадиятул орифийн” асарида ва Умар Ризо Каҳҳола “Мўъжамул муаллифийн” асарида “Ал-Қувнавий (القونوي)” деб келтирганлар.

Қизиғи, муаллифи бир киши бўлган икки асарда яъни “Ийзоҳул макнун” ва “Ҳадиятул орифийн” асарларида бир исмни турли кўринишда келиб қолганидир. Эҳтимол, босмадаги англашув туфайли шундай воқеъ бўлиб қолган.

Албатта, Қуния (قونية)га нисбат берилиб, “Қувнавий (القونوي)” деб ўқиш тўғри бўлади. Чунки у зот Румликдир. Қуния эса, Рум шаҳарларидан бири ҳисобланади.

Бағдодий ўзининг “Ҳадиятул орифийн” ва “Ийзоҳул макнун” асарларида у кишини ҳижрий 978 (мелодий 1570) санада вафот этганини зикр қилган. Туғилган санаси кўрсатилмаган.

Уламоларнинг таржимаи ҳоллари ёзилган асарларнинг бирортасида у кишининг ҳаётлари, улғайишлари, илмий асарлари ва устозлари ҳақида тўлиқ маълумот берилмаган. Муаллифнинг ўзи “Кароҳият китоби”да устозларидан бири Суфжийзода исми билан машҳур бўлган Убайдуллоҳни зикр қилиб ўтган. Лекин бу киши тўғрисида ҳам тўлиқ маълумотлар йўқ.

ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси

Фарҳод домла Жўраев

265260cookie-checkШайх Қосим ибн Абдуллоҳ Қувнавийнинг ҳаёти

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: