2018 йил 7 апрель куни университетда Республика илмий-амалий конференция ўтказилади.
Республикада “Диншунослик” фанини ўқитишни янада такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш мақсадида университетда “Диншуносликнинг долзарб муаммолари” мавзусида анъанавий Республика илмий-амалий конференцияси ўтказиб келинмоқда.
Конференцияда қуйидаги масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган:
- “Диншунослик” фанини ўқитиш: технологиялар, ютуқлар, муаммолар ва ечимлар.
- Дунё динларини ўрганишдаги ёндашувлар: назарий-методологик ва услубий муаммолар.
- Баркамол авлод тарбиясида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги аҳамияти.
- Ёшларда диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик ва прозелитизмга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг назарий-услубий масалалари.
- Дин фалсафаси, психологияси ва социологиясининг долзарб масалалари.
Муаллифлар учун маълумот
Конференцияга топширилган маърузалар тезислари илмий тўплам шаклида чоп этилади. Илмий тезис матнида келтирилган маълумотларнинг ҳаққонийлигига муаллифлар жавобгардир.
Тезис матнини расмийлаштириш талаблари:
- Тезис матни MS Office дастурининг WORD 97, 2003 муҳарририда, Times New Roman шрифти, 14 кегел катталиги, 1,5 интервалда бўлиши ва 5 бетдан ошмаслиги лозим.
- Тезис матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 ҳажмдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см., чапдан 3 см., ўнгдан 1,5 см. жой қолдириб, 2 нусхада топширилади.
- Маърузачининг исми фамилияси, илмий даража ва унвони (ўнг юқори бурчак, курсивда, 10 кегель катталигидаги шрифт, 1 интервал), ташкилот ва шаҳар номи, мулоқот телефонлари жой коди билан (иккинчи қаторда) кўрсатилади. Сўнгра 1 интервал қолдириб, тезиснинг номи бош ҳарфлар билан ёзилади. Асосий матн 1,5 интервалли қаторларда ёзилади.
- Тезиснинг чоп этилган ва электрон нусхалари ташкилий қўмитага топширилади.
- Нашр харажатлари учун тезиснинг ҳар бир саҳифасига олдиндан 12 000 сўмдан тўланади.
Манзилимиз: Тошкент шаҳар, Абдулла Қодирий 11, (почта индекси 100011) Тошкент ислом университети, “Ислом тарихи ва фалсафаси” факультети, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси.
Телефон: 2449653, 2440091, 2449471; е-mail: dinshunoslik@umail.uz
Конференция мавзуси, илмийлик ва нашр этиш талабларига жавоб бермайдиган тезислар чоп этилмайди.
Тезислар 2018 йилнинг 10 мартигача қабул қилинади.
Манба: http://tiu.uz
[…] хабар берганимиздек, 7 апрель куни Тошкент ислом […]