islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Масжидун Набавийда намоз ўқишнинг фазилати

Буюк Олим ватандошимиз Имом Бухорий ўзлариниг “Ал-жомеъ ас-саҳиҳ” китобларининг 1190-ҳадисда қуйидагича келтирадилар: Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинади: Набий с.а.в : “Менинг бу масжидимдаги намоз бошқа масжиддаги намоздан минг баробар яхши (афзал), фақат Масжидул ҳаромдаги намоздан эмас” – дедилар.

Масжидул ҳаромдаги намоз – бошқа масжиддаги намоздан юз минг баробар афзал.
Масжидул ақсодаги намоз эса беш юз баробар афзалдир.

Бу ҳадисни шарҳида ихтилоф қилинган масжид чегараси борасида:
Росулуллоҳ с.а.в ҳадисда “бу менинг масжидим “ деб марҳамат қиляптилар.
Имом Нававий ва Имом Тобарий: “Росулуллоҳ с.а.в ни даврида масжид чегараси қанча, бўлса ўша жойдагина бу фазилат бор”,- деб айтганлар.
Жумҳур Уламолар: “Ҳозирги пайтда ҳам қаер Масжидун набайни деб айтилса ўша жойларни барчасидаги намоз минг баробар афзал бўлаверади”,– дейдилар.
Ҳадисда “бу менинг масжидим” дейилган. Яъни ишора ва тасмия жамланган. Қоидага кўра бу иккиси жамланса тасмия ғолиб келади. Шунинг учун ҳозирда қаер Масжидун набавий деб аталса шу ерларда шу фазилат топилади.
Агар бундай бўлмаганда Хулафои рошидийнлар масжид ҳудудини кенгайтирмаган бўлар эдилар.
Умар р.а дан асар ҳам бор: “Агар масжид ҳудуди Зулҳулайфагача чўзилса ҳам Масжидун набавийдан бўлаверади”,- деганлар.
Аллоҳ таоло бизларни ҳам Масжидун набавийда намоз ôқиб, ҳадисда зикр қилинган фазилатга эришадиган бандаларидан қилсин!

4курс талабаси Маҳмудов Қаҳрамон

281150cookie-checkМасжидун Набавийда намоз ўқишнинг фазилати

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: