Аллоҳ таолога ҳамду сано , Пайғамабримиз Расулуллоҳ (сав) га саловот саломлар бўлсин.
Аллоҳ таоло ўзининг каломи Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Қачон Қурьон ўқилса унга қулоқ солинглар ва жим туринглар, шояд раҳм килинсангиз”. (Аъроф сураси 204 оят). Уламолар ушбу оятдан Қуръони Карим тиловат қилинганда унга жим туриб қулоқ осиш вожиблиги тўғрисидаги ҳукмни чиқарганлар. Ҳанафий мазҳаби уламолари эса намозда имом қироат қилганида иқтидо қилувчилар жим туриб қулоқ осиши лозим деб ҳукм чиқарганлар. Умуман олганда Курьони Карим Аллоҳнинг каломи уни ўқиш, тинглаш, ўрганиш ва унга амал қилиш зарурий ишдир.
Ушбу ояти каримада беихтиёр кейинги пайтларда Курони Карим бўйича инсондаги руҳий ўзгаришларни ўрганаётган олимлар қизиқарли бир тажриба ўтқазганлар. Улар тажриба учун тўрт кишини танлаганлар. Уларнинг биринчиси араб бўлиб ўз тилини яхши биладиганб, эътиқодли мусулмон булган. Иккинчиси ўз тилини яхши биладиган араб, аммо мусулмон булмаган киши. Учинчиси эътиқодли мусулмон, аммо араб тилини билмайдиган киши. Тўртинчиси араб тилини яхши билмаган, мусулмон хам бўлмаган киши бўлган. Тажриба ўтказувчи олимлар буларнинг тўртовларига ҳам Қурони Карим тиловатини эшиттириб уларда содир бўлаётган рухий ўзгаришларни кузатганларида ҳаммалари ажойиб бир ўзгариш содир бўлаётганини кашф қилганлар.
Бундан бир минг тўрт юз йил аввал ҳам араб мушрикларининг одамларни Куръон эшитишдан қаттиқ ман қилиб қуйишлари, эшитган одам унга эргашиб кетишидан қурқишлари бежиз эмас экан. Араб мушриклари кечқурун пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламни уйларини олдига келиб Куръон эшитиб эрталабгача қолиб кетар эканлар. Улар бир бирини койиб нима учун келдинглар эртага келмаймиз деб ваъдалашиб эртаси куни яна йиғилишиб олар эканлар. Бу Аллоҳни мўъжиза китобини ўқиш, ўрганиш, ўргатиш ва амал қилишни ҳаммамизга насиб қилсин.
Тошкент Ислом институти 4-курс
талабаси Шомуродов Хайруллоҳ