islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олий маъҳад ўқитувчилари илмий-амалий семинарда иштирок этди

Пойтахтимизда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази ҳамда Конрад Аденауер фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан “Цивилизациялараро мулоқот – халқ дипломатиясининг муҳим омили” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси Муҳаммадрасул домла Абдуллаев, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси ўқитувчиси Маъмур домла Эркаев, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Раҳматуллоҳ домла Махсумхонов ва Тиллар кафедраси ўқитувчиси Саидаҳмад домла Ғайбуллаев иштирок этдилар.
Конференция “Глобаллашув даврида маданиятлараро мулоқот”, “Халқаро гуманитар ҳамкорликни ривожланишида халқ дипломатиясининг ўрни” каби секцияларга бўлинди.

ТИИ Матбуот хизмати

 

291920cookie-checkОлий маъҳад ўқитувчилари илмий-амалий семинарда иштирок этди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: