Тошкент ислом институтига чеченистонлик меҳмонлар ташриф буюрди. Чеченистонликлар учун Тошкент ислом институти қадрли ва эътиборли гўша ҳисобланади. Ўзбекистонга келган чечен меҳмонлари Олий маъҳадни зиёрат қилмасдан кетмайдилар.
Чеченистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ҳасан Ҳакимов, Саноат ва энергетика вазири Адам Ҳакимов, Инвестициялар ва маркетинг бўлими бошлиғи Анвар Алашановни ТИИ ректори Уйғун домла Ғафуров, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси мудири Соатмурод домла Примов кутиб олиб, институт тарихи ва фаолияти тўғрисида маълумот бердилар.
Собиқ иттифоқ даврида ягона диний таълим муассасаси ҳисобланган Имом Бухорий номидаги Тошкент Олий маъҳади 1971 йил ташкил топган бўлса, шу даврдан бошлаб Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қрим, Болгария, Въетнам, Афғонистон, жумладан Чеченистондан кўплаб талабалар илм олдилар.
Меҳмонлар Чеченистон Республикасининг Биринчи Президенти Аҳмад ҳожи Қодиров ўқиган институт ҳудудидаги Намозгоҳ масжиди биноси аудиториялари билан танишдилар.
Олий маъҳад битирувчиси Аҳмад ҳожи Қодиров
Шайх Аҳмад Қодиров 1944 йилда туғилган. 1980 йилда 29 ёшида Аҳмад Гудермес жоме масжиди йўлланмаси билан Ўзбекистонга келади ва Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киради.
1982 йилда Тошкент ислом институтига ўқишга кириб, 1986 йилда тамомлайди.
Аҳмад Қодиров 1995 йильи Чеченистон Республикаси муфтийси этиб тайинланади.
2003 йилнинг 5 октябрида 84 фоиз сайловчиларнинг овози натижасида Чеченистон Республикасининг Президенти этиб сайланади.
Аҳмад Қодиров 2004 йилнинг 9 майида Грознийдаги «Динамо» стадионига Ғалаба кунига аталган байрамда уюштирилган портлаш, суиқасд натижасида вафот этади.
ТИИ Матбуот хизмати