Ўзбек давлатчилигинининг узвий бўлаги бўлган Қўқон хонлиги ва унинг маъмурий бошқарув тизими ва девонхона иш юритиш тартибини ушбу тарихий қўлёзма манбалар асосида аниқ далилларга таянган ҳолда очиб бериш, таҳлил қилиш матншунослик, қолаверса тарих фани фани учун долзарб аҳамиятга эгадир.
Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш шароитида анъанавий сарой, диний ва шахсий архивлар билан бир қаторда девон, кутубхона ва мадрасаларда ҳам ҳужжатларни жамлаш ҳамда сақлаш ривожланган. Марказий Осиё ҳукмдорларининг бугунги кунгача сақланиб қолган архив ҳужжатлари, асосан, мукофотлар бериш тўғрисидаги қайдлар, солиқларнинг тўлов қоғозлари, иқтисодий мазмундаги ёзишмалар ва камдан–кам ҳолларда ҳужжатлар нусхасидан иборат. Саройларда иш юритиш ва ҳужжатларни сақлаш билан шуғулланувчи девонбеги, парвоначи, китобдор, шотир каби лавозимлар бўлган.
Қўқон хонлиги тарихи чуқур тадқиқ этилган дастлабки тарихчилари томонидан хонлик тарихининг турли соҳалари дастлабки тасаввурларва айрим тўлиқ бўлмаган маълумотлар асосида ёритиб берилганлиги билан алоҳида хусусиятга эга. Бундай тарихчилар ва тадқиқотчилар қаторида ХХаср бошларигача ижод қилган ва тарихий асарлар ёзиб қолдирган бир қатор Туркистон ва рус тарихчиларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Жумладанхонлик ҳудудида истиқомат қилган тарихчи олимлар: Муҳаммад Фозилбек ибн Қози Муҳаммад ва унинг “Мукаммал тарихи Фарғона” асари, Ибратва унинг “Фарғона тарихи” асари “Мунтахаб аттаворих” асарлари биз учун оригинал манба ҳисобланган. Қўқон хонлиги тарихини ёритиб берувчи тарихий, бадиий асар ҳисобланувчи «Мунтахаб ат–таворих»ни келтириб ўтишимиз мумкин. Бу асар орқали бизга Қўқон хонлиги тарихи маданияти давлат бошқаруви ҳақида муҳим маълумотлар етиб келган. Жумладан буюк жадид адабиёти намоёндаларидан бўлмиш Абдулла Қодирий ушбу асарга шундай таъриф беради:
Тарихимизда қолган хонларимиз тийнатининг юз–тубан жаҳолатидан ибрат ва сабоқ бергувчи, ўша ўтмишда ўтган барча оқ ва қора саҳифаларни ҳаққоний баён этган ушбу “Мунтахаб ат таворих” китобини қуйидаги муқаддима билан бошласак ҳарикки муаллифнинг мақсадлари сари йўл олган бўламиз:
“Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлган Худоёрхон ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси ва майда ҳунарманд–косиб синфини қурбон қилиши, мамлакат хотин қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучиларга, тиласаким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг мавзуъидир. Худоёрнинг бу йўлдағи биринчи истинод гоҳи бўлган уламолар, уларнинг ички–ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва қолгани ҳам хабосат пардаси остида сезилмас даражага етканлиги мундарижа сиғдирган қадар баён қилинадир…”
Хонлик тарихини ёритиб берувчи яна бирқўлёзма Муҳаммад Фозилбек ибн Қози Муҳаммадва унинг “Мукаммал тарихи Фарғона” асари ҳамбизга анча қимматли маълумотар келтирган. Муҳаммад Фозилбек асли Андижонлик. У Қози Муҳаммад Отабекнинг ўғли бўлиб, бу асарини Фарғона вилоятининг ҳарбий губернатори Гиппиусилтимоси билан ёзган. Асар муаллифининг дастхати ЎзР ФА Фундаментал кутубхонасида сақланади. Шу дастхатдан кўчирилган яна бирнусха Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳазинасида (қўлёзмаН5971) ҳам бор.
“Мукаммал тарихи Фарғона” муаллифи фикрибўйича икки жилддан иборат бўлиши керак эди. Биз тавсиф қилаётган нусха шу асарнинг иккинчижилди бўлади.
Муҳаммад Фозилбек асари ўзбек тилида бўлибкириш қисмида муаллиф шундай ёзади:
“Фарғона музофотининг дор ас–салтанати, Хўқанд шаҳрига ибтидои биноси ва ободонлигидантортиб, ўтган хонларини тарожим аҳволи ватаворихи ва воқеи аём инқилоби асру хонларитарихи вафотлари ва айёми ҳаётлари ва муддатисалтанатлари ва футухотлари ва мобайнларидаги жангу жилод ва хусуматларини бар сабили ажмолқаламнинг рўй таҳририға идқом, хусусан, жанобиамир ул–умаро шаҳаншоҳи маснаднишин, аъзамисалотин Норбўтахон замонидан тортиб то жанобиСайид Муҳаммад Худоёрхон асриғача вужудғакелган ажойиб шўриш ва фитналарнинг, воқеа важангу инқилоби, замона ва ҳаводиси давронни кўзибилан кўрган ва донишли мўтамад одамлар ўзвақтларида таҳлил қилғон китоб ва хутутлардан интиҳоб айлаб, баройи ёддошти аҳволи хавонини Хўқанд бар сабили таҳқиқ таҳрир қилинди.
Ўрта Осиёни Араб халифалиги эгаллагандан сўнг минтақада араб график ёзуви қўлланила бошлайди. Давлат бошқарувидаги ислоҳатлар мобайнида сарой ва шахсий архивлар, идораларда ҳужжатларни йиғиш ва сақлаш ишлари девон фаолиятида йўлга қўйилади. Халифалик давридадевон фаолияти эрон сосонийларидан ўзлашган. “Девон” сўзи аслида “ҳисоб–китоб” ва канселярия маъноларини англатади. Давлат ғазнасига оид, диний аҳамиятдаги ва қозилик ҳужжатлари масжид биноларида сақланган. Аббосийлар сулоласи даврида девон фаолияти мукаммаллаштирилди. Эндиликда ҳар бир девон ҳужжатларни ўзидатўплаб боради. Ушбу ҳужжатларни тўплаш ҳуқуқида сулола вакиллари ва ғазна ҳисобидан таъминланган кишилар бўлган. “Девон” атамаси ҳужжатларни тўплаш маъносида ҳам қўлланилади. Девонлар сарой қошида жойлашган бўлиб, кўпинча ҳужжатлар ушбу девонлар устидан назорат қилувчи вазирда сақланган. Ҳукуматнинг иш юритиш ва йиғма жилдларни девонда тўплаш ишларига нисбатан – “фихрист” атамаси қўлланган. Х асрда иш юритиш билан шуғулланадиган махсус девонлар вужудга келиши билан биргаликда давлат ташкилотлари тизимида кутубхона–архив сақланмалари ҳам мавжуд эди. Кутубхоналарга мустақил ижтимоий–маданий институтлар мақоми берилган. Тарихий қўлёзмаларни сақлаш учун мадрасалар қошида махсус бинолар ҳам ажратилган. Вақф кутубхоналаридан ташқари барча кутубхоналардан фойдаланиш мумкин бўлган.
Мамаюсуфов Маъмуржон,
Тошкент ислом институти бўлим бошлиғи,
Тошкент Давлат Ўзбек тили ва адабиёти
университети магистри