islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Такбири таҳримада қўл кўтариш ва боғлаш (2-қисм)

Икки қўлнинг икки қулоқ баробарида бўлишлигининг далили қуйидаги ҳадисдир:

مالك ابن الحويرث أن النبي صلى الله عليه وسلم رفع يديه حتى حاذى بهما أذنيه

Молик Ибн Ҳувайрис  “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини икки қулоқлари баробарига келгунича кўтарардилар”[1]

Бу эркак кишининг қўл кўтаришлиги борасидадир аммо аёлларникига келсак уларнинг наздидаги ижмога кўра бундан бошқачадир. Ткбири таҳрима пайтида икки қўлни очиб виқор билан узатиш мустаҳабдир лекин икки қўлни олди томонига ташламайди- узатмайди.

Икки қўлни кўтаришлик моликийларда мўътамад гапга кўра  фазоиллардандир суннатдан эмас.

Шофеийларнинг наздида икки қўл елка баробарига кўтарилади Уларнинг далиллари Юқорида ўтган ва қуйида келтириладиган Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ҳадисларидир:

روى ابن عمر رضي الله عنهما ان النبي صلى الله عليه وسلم  كان اذا افتتح الصلاة رفع يديه حذو منكبيه

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  намозни бошлайдиган бўлсалар икки қўлларини икки елкалари баробарига кўтарар эдилар[2]

Улар елка баробарида деганининг маъноси бармоқларнинг учи қулоқнинг юқорисини рўпарасида , бош бармоқ эса қулоқ юмшоғи рўпарасида ва қўлнинг кафти икки елка баробарида бўлишлигидир дейишади. Азроий ундай эмас балки бармоқларнинг учи елка баробарида бўлишлиги маъносидадир дейди, агар шариатда келгани каби қилишнинг имкони бўлмай балки ундан кўп ёки камроқ кўтаришликнинг имкони бўлса имкони қадар кўтаради агар ҳамма кўринишда кўтаришликнинг имкони бўлса  кўпроқ кўтаради шунда у шариатда буйирилганини ва ундан зиёдасини ҳам қилган бўлади.

Агар икки қўлидан бирини кўтаришликнинг имконини қилаолмаса иккинчисини кўтаради, икки билагигача кесилган киши икки билагини кўтаради , икки тирсаги кесилган киши худди икки қўлини кўтараётган кишига ўхшаб  қўлининг елкадан тирсаккача бўлган қисмини кўтаради, қўлни кўтаришлик вақти худди саҳиҳайнда келганига эргашган ҳолда такбир айтишни бошлаш пайтидир бунда қўлни такбир айтиб бўлишидан олдин туширадими кейин туширадими бунинг фарқи йўқ.

Яна бир қарашга кўра икки қўлини такбир айтишликдан олдин кўтаради ва қўлларни такбир айтишликни бошлашлик билан тушира бошлаб такбир ниҳоясига етганида икки қўлини ҳам батамом тушириб бўлади дейилган .

Яна бошқа бир қийлда икки қўлини такбир айтмасдан олдин кўтаради сўнг икки қўли кўтарилган ҳолида  такбир айтиб такбирни тугатганидан сўнг қўлларини туширади дейилган.

Агар қўлни кўтармай такбирни айтиб юборса такбир айтишлиги асносида қўлларини кўтаради, лекин такбирни айтиб бўлган бўлса, қўлни кўтаришликка сабаб бўлган нарса кетиб бўлганлиги учун қўлларини кўтармайди.

Ҳанбалийларнинг мазҳаби:

Намоз ўқувчи икки қўлини учини икки елкаси баробарига кўтаради ва икки кафтини қиблага юзлантиради, бу намозхонни икки қўлини кўтаришликдан ман қилувчи узур бўлмаган пайтга тегишлидир Ёки  битта қўлини елкаси баробарига кўтаради бу қуйдаги ҳадисга биноандир:

روى ابن عمر رضي الله عنهما قال:  كان النبي صلى الله عليه وسلم اذا قام الى الصلاة رفع يديه حتى يكونا حذو منكبيه ثم يكبر

Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Намозга турадиган бўлсалар икки қўлларини икки елкалари баробарига келгунича кўтарардиларда  сўнгра такбир айтардилар”[3].

Қўллар кўтарилган пайтида бармоқлар чўзилган ҳолда бўлади, бунга қуйдаги ҳадис далилдир:

عن أبي هريرة رضي الله عنه  كان النبي صلى الله عليه وسلم اذا دخل في الصلاة يرفع يديه مدا

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : ”Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кирадиган бўлсалар икки қўлларини чўзган ҳолларида кўтарардилар ”[4].

Ҳадисдаги чўзиш бармоқларни бириктирган ҳолда бўлган чунки бармоқлар бириксагина чўзилади.

Икки қўлнинг кўтарилиши такбирни бошлашлик билан бўлиб уни туширишлик такбирни тугатишлик билан бўлади бунга қуйдаги ҳадис далилдир:

18848 عن  وائل بن حجر الحضرمي ، قال :  رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم يرفع يديه مع التكبير.

مسند أحمد

Воил Ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар “У зот Нбий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг такбир билан биргаликда икки қўлларини кўтараётгаликларини кўрдим ” дейдилар”[5]

Қўлни такбир учун кўтарилади шундай экан у билан бирга бўлишлиги керак . Бир қўлини кўтаришликдан ожиз бўлиб қолса иккинчисини кўтаради.

Намозхон икки қўлини камида иккки елкаси баробарига кўтарислиги керак агар узурли бўлса ундан ҳам кўп кўтаради бунга қюйдаги ҳадис далилдир:

عن أبي هريرة  عن النبي صلى الله عليه وسلم قال : اذا أمرتكم  بأمر فأتوا منه ما استطعتم

“Агар сизларни бир ишга буюрсам ундан тоқатларингиз етганича бажаринглар”[6]

Такбирни барчасидан фориғ бўлишлик билан  унинг мандублиги соқит бўлади , чунки у ўз ўрни ўйиб кетган суннатдир, агар такбирнинг аввалида эсидан чиқиб сўнг такбир айтиш асносида ёдига тушса ҳали мустаҳаб вақти борлиги учун икки қўлини кўтаради, икки қўли очиқ бўлгани афзалдир, негаки икки қўлни очиқ бўлишлиги  мақсадга далолат қилувчироқ ва итоаткорликни зоҳир қилувчироқдир.

Энди масаланинг иккинчи томонига яъни такбири таҳрима айтиб бўлгандан сўнг  қўллар қатерга қўйилади шу масалани кўриб чиқамиз :

Араб тилида намоздаги ушбу ҳолатга нисбатан ”قبض”   сўзи ишлатилади ва у Ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйиш деган маънони ифодалайди.

Жумҳур фуқаҳолар- ҳанафийлар шофеийлар  ва ҳанбалийлар қўл боғлашликни суннат  эканлигини бир овоздан айтшади ва у ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйишликдир дейишади .

Моликийлар бунга хилоф қилиб қўл боғлашлик мандубдир , фарз намозларида қўл боғаш макруҳдир фақат нафл намозларида қўл боғлашлик жоиздир  бошқа ўринда қўл ўзҳолича ташлаб қўйилади дейишади.

Фуқаҳолар икки қўлни боғлаш ва унинг қайрга қўйилиши кайфият борасида ихтилоф қилганлар.

Қўлни боғлаш кайфияти:

Ҳанафийлар эркак киши ва аёл кишининг қўл боғлаш кайфиятин бир-биридан ажратадилар ва эркак киши ўнг қўлини чап қўлининг кафтининг устига , ўнг қўлининг бош ва жимжилоқ бармоқлари кафтниўраб оладиган , орадаги уч бармоқ эса кафт устида ёйилиб турадиган шаклда қўяди дейдилар.

Косоний эса бош бармоқ, номсиз бармоқ ва жимжилоқ бармоқ билан ҳалқасимон қилиб ушлайди ўртанча ва кўрсаткич бармоқлари эса билакининг устига ёйилган ҳолда туради, аёл киши эса кафтни кафт устига қўяди дейдилар.

Моликий ва ҳанбалийлар ўнг қўлни чап қўлнинг тирсагининг устига қўйилади чунки “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг қўлни чап қўлнинг устига қўйганлар” дейдилар .

Шофеийлар ўнг қўли билан чап қўлининг тирсаги, билаги ва чап қўлининг елкадан тирсаккача бўлган қисмининг бироз қисмининг тирсакка яқин қисмини ушлайди, бармоқларини эса бўғимлар устига ёки чап қўлининг елкадан тирсаккача бўлган қисмини  устига ёйган ҳолда қўяди дейдилар ва бунга қуйидаги ҳадисни далил қилиб келтирадилар:

روى وائل ابن حجر قال: قلت لأنظر الى صلاة رسول الله صلى الله عليه وسلم كيف يصلي فنظرت اليه وضع يده اليمنى على ظهر كفه اليسرى و الرسغ و الساعد

Воил Ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У зот айтадилар “Мен Росулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига  у зот қандай намоз ўқиркинлар деб назар соламан деб назар солиб тургандим у зот ўнг қўлларини чап қўлларининг кафти, билаги ва” чап қўлининг елкадан тирсаккача бўлган қисмининг   устига қўйдилар [7]

Намозда қўл боғланганидан сўнг  қўл қойиладиган ўрин:

Ҳанафий ва ҳанбалийлар икки қўл қўйиладиган ўрин киндикнинг остидир, шунга кўра намозхон икки қўлини киндиги остига қўйишлиги суннат бўлади  дейдилар ва бунга қуйдаги Али розияллоҳу анҳунинг гапларини  далил қилиб келтирадилар:

عن علي رضي الله عنه قال: من السنة وضع الكف على الكف تحت السرة

“Али розияллоҳу  “Кафтни кафт устига қилиб киндик остига қўйиш суннатдандир”  дейдилар ” [8].

Ҳанбалийлар ўнг қўлнинг кафтини чап қўлнинг тирсагига қўйиб уни киндик остига қўйишликнинг маноси  Азизликегаси бўлган зотнинг ҳузурида хорлик эгаси бўлган кишидир дейдилар ва қўлни кўксига қўйишликнинг макрулигига Имом Аҳмаддан далил нақл қиладилар Лекин Ҳанафийлар бу қўлни киндик устига қўйишликни эркакларга хослайдилар , аёлларни эса қўлини кўкрак устига қўяди дейдилар .

Шофеийлар икки қўлни кўкракнинг ости ва киндикнинг устига қўйишлик суннатдир дейдилар ва бу моликийларнинг нафлда қўл боғлашлик борасидаги мазҳаблариҳамдир. Бунга улар қуйдаги ҳадисни далил қилиб келтирадилар:

عن وائل ابن حجر : ” صليت مع النبي صلى الله عليه وسلم و وضع يده اليمنى على يده اليسرى على صدره “

Воил Ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим ва (У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ) ўнг қўлларини чап қўлларининг устига қилиб кўкракларининг устига қўйдилар”[9]

 

(Кўксиларининг устига қўйдилар) деганини –кўксиларининг охиргига яъни остига қўйдилар маъносида бунга ( кўксиларининг остига қўйдилар) деган ривоят  қарина бўлади дейдилар.

Қўлни кўкракнинг остига қўйишликнинг ҳикмати эса  қўлнинг аъзоларнинг энг шарафлисининг устида бўлишлигидир чунки қалб кўкракнинг остидадир.

Имом “зикр қилинган қўл боғлашликдан мурод аъзоларни тинчлантиришликдир агар қўлларни чалкаштирмай (Яъни боғламай) ўз ҳолича эркин ташлаб қўйилса ҳам “Умм”да далил келтирилганидек буни зарари йўқ” дейдилар.

ТИИ 4-курс талабаси Шодмонов Сирожиддин

[1]85/27    وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت    1983

[2]85/27 وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت    1983

[3] Apk “Sahihul Buxoriy”1-juz148-sahifa736- hadis

[4] Apk “Musnadi Ahmad ” 15-juz 372-sahifa9608- hadis

[5]Apk “Musnadi Ahmad ”31-juz 141- sahifa 18848- hadis

[6] Apk “Sahihul Buxoriy ” 9- juz 94-sahifa7288- hadis

[7]87/27 وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت    1983

[8]87/27 وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت    1983

[9]87/27  وزارة الأوقاف و الشئون الاسلامية دولة الكويت “طابعة ذات السلاسل”- الكويت    1983.

309490cookie-checkТакбири таҳримада қўл кўтариш ва боғлаш (2-қисм)

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: