Олдинги мақоламизда Юсуф алайҳиссаломнинг бошларига тушган мусибат, қийинчиликлардан кейин Аллоҳ У Зот алайҳиссаломни азизликга чиқарди.
“Подшоҳ: “Уни менга келтиринглар”, – деди. Унга элчи келган пайтда: “Хўжанг ҳузурига қайтиб бор ва ундан қўлларини кесган хотинларнинг ҳоли нима бўлганини сўра, албатта, Роббим уларнинг макрини билувчироқдир”, – деди.” (Юсуф сураси 50-оят).
Подшоҳнинг қалбида олдин ҳам Юсуф алайҳиссаломга бироз ихлос пайдо бўлган эди, элчи келтирган таъбирларни эшитиб, унга муҳаббати янада ортди. Унинг теран фикрли, ўткир заковатли эканини билиб, у билан шахсан учрашмоқчи ва вазият хусусида гаплашмоқчи бўлди. “Маҳбусни тезда ҳузуримга келтиринглар”, деб буюрди. Аммо Юсуф алайҳиссалом келишга шошмадилар, балки ўзларининг зиндонбанд қилинишига сабаб бўлган аёлларга нима бўлгани билан қизиқиб, элчига бундай дедилар: “Подшоҳдан сўрачи, қўлларини кесган аёллар аҳволи нима бўлган экан?” Мен зиндонбанд бўлишимга сабаб бўлган ушда айбланган ҳолда подшоҳ ҳузурига боришни хохламайман. Ҳузурига боришимдан олдин подшоҳдан бу ишни аниқлашини сўрагин, бу ҳақиқатни билсин. Менинг Ҳожам яширин ишларни ҳам, аёлларнинг менга қарчи уюштирган найрангларини ҳам билувчидир”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Аллоҳ таоло Лут алайҳиссаломни раҳмат қилсин! У киши куч-қудратга таянар эдилар. Агар мен Юсуф алайҳиссалом сингари зиндонга тушиб қолсам-у, олдимга биров юринг, деб чақириб келса, дарҳол кўнган бўлар эдим. Биз Иброҳим алайҳиссаломдан кўра ҳақлироқмиз, чунки (Аллоҳ таоло): “Ёки ишонмадингизми?” – деганда, у киши: “Ҳа, ишондим, лекин қалбим таскин топсин!”-деб айтганлар”.
Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ерда учта пайғамбарнинг бошидан ўтган уч қиссага ишора қиляптилар. У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай демоқчилар:
“Лут алайҳиссаломнинг уйларига фаришталар келганида бузуқ табиатли қавм уларга тажоввуз қилиш ниятида келди. Уларни даф қилишга кучлари иетмаётган Лут алайҳиссалом: “Қанийди, сизларга қувватим етса ёки мустаҳкам таянчдан паноҳ топсайдим”, деб юбордилар. Ҳолбуки, У киши энг мустаҳкам таянч – Аллоҳнинг паноҳида эдилар. Мен У кишининг бу сўзларидан ажабланаман”.
Юсуф алайҳиссалом қанча йил зиндонда ётганларидан кейин бир кун ҳақиқат рўёбга чиқиб, подшод томонидан элчи чорлаб келганида, У киши қўлини кесган аёллар хусусидаги масалани юзага чиқармай туриб, зиндондан чиқишни хоҳламаган ва шуни ҳал қилмасалар, подшоҳлнинг таклифига кўнмасликларини айтиб, элчини қайтарган эдилар. “Агар мен зиндонда Юсуф алайҳиссалом ётганчалик ётганимдан кейин элчи келиб, мени озодликка таклиф қилса, мен унинг таклифини қабул қилган бўлар эдим. қўлига олган ишни тўла-тўкис адо этишга кўзи етган одамнинг гапи. Оммага, халққа қайси жойда кўпроқ фойда келтириши мумкинлигини билган шахснинг гапи. Бу ишларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг тадбири билан амалга ошаётган эди. Шунинг учун ҳам, Юсуф алайҳиссаломнинг подшоҳга айтган: “Мени ернинг хазиналари устига қўй” деган гапларига подшоҳ нима жавоб қилгани зикр этилмай, Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзлари келмоқда:
“Шундай қилиб, Юсуфга ер юзида маконат бердик, уни ўзи хоҳлаган жойга ерлаша оладиган қилдик. Ўз раҳматимизни, кимни хоҳласак, ўшанга муяссар этурмиз ва гўзал амал қилувчиларнинг ажрини зое қилмасмиз.” (Юсуф сураси 56-оят).
Яъни Юсуфни алайҳиссалом подшоҳ кўнглига яқин қилганимиз ва зиндондан озод этганимиз каби Миср ерида ҳокимият бердик; унга Миср ерида лавозим ва мансаб бердик, қулликдан ҳукмдор, обрўли шоҳга айланди. Бу неъматларга сабрлари, Аллоҳ таолога итоатлари, иффатлари, хулқлари ва теран ақллари туфайли сазовор бўлдилар. Акаларининг зулмига сабр қилдилар. Ёмонлик ва бузуқликдан тийилиб иффатини сақладилар, гуноҳ қилишдан тийилдилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло У Зотга нусрат ва мадад ато қилди. Аллоҳ таоло У Зотни асради, раҳм айлади ва паноҳига олди.
Аллоҳ таоло неъматларини ўзи истаган бандасига беради. Яхши амал қилувчиларни ажрини бекор қилмайди. Уларга дунёда бахт-саодат, обрў ва мартаба охиратда жаннатда мангу ҳаёт ато этади.
Тақводор мўминларга охиратда ажру мукофот каттадир.
Аллоҳ таоло икки дунё саодатини ато қилган кишилар илоҳий фазлга сазовор кишилардир.
Пайгаъмбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар: “Аллоҳ биродарим Юсуф алайҳиссаломни раҳмат қилсин, агар хазинабонлик лавозимини шошиб ўзи сўрамаганида ҳам бир йил ўтмасдан унга шу лавозим берилар эди”. Зеро, Қитфирнинг вафоти яқин эди. Лекин Юсуф алайҳиссаломнинг мансаб сўраши бу ҳолатда тўғри бўлган. Зеро, бу лавозимга у зотдек адолатли одам йўқ эди.
Шоҳ Юсуф алайҳиссаломни дабдаба билан кутиб олиб, Қитфирнинг ўрнига хазинабонликка тайинлайди. Шу йили Қитфир ўлгач, шоҳ амри билан Азизнинг хотини Юсуф алайҳиссаломга никоҳ қилиниб, икки ўғил, бир қиз кўришади – Афросим, Мишо ва Айюб алайҳиссаломнинг хотини Раҳма.
Маҳмудов Қаҳрамон 404-гуруҳ