islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ГИЁҲВАНДЛИК УЛКАН ГУНОҲ

  Муқаддас динимиз инсониятни хар-бир ёмонликлардан сақланишга, илоҳий амрларни адо этишга, ихтиёрий яхши амалларни қилишга, виждонли, ўта сезгир, сабрли, ақли соғлом, хулқи чиройли, жисми бақувват, ўзига аҳамият берувчи ва бошқаларни ислоҳ этувчи, динига ҳимматли, жамиятга фойда келтирувчи, Ватанини ҳимоя қилувчи, умматга қалқон бўлувчи, Парвардигорига ибодат қилувчи, барча халойиққа яхшилик этувчи, ер юзини обод қилувчи бўлишга, ўзига юклатилган вазифани мукаммал адо қилишга даъват этади.

 Ислом шариатида инсон жони ва ақлини сақлаш ўта долзарб масалаларидан ҳисобланади. Шунга биноан шариатда жон ва ақл ўз вазифасини мукаммал равишда адо этишида риоя қилиниши лозим бўлган илоҳий кўрсатмалар батафсил баён этилган. Агар мусулмон киши Яратгувчисининг бу ҳаётий тавсиялаиига риоя қилса, унинг икки дунёда ҳаёти намунали кечади ва жамият олдида инсон деган улуғ номни эъзозлаган бўлади. Ҳақ таоло бошқа мавжвдодлардан кўра ақилли ва мукаррам қилиб яратганини, уни денгизу қуруқликларга молик этиб, унга чиройли ризқ-рўз берганини эслатиб, ўзининг оятларида баён қилган. 

 Агар инсон жон ва ақлни эҳтиётлаш борасидаги мана шу мувозанатни бузилишига сабаб бўладиган салбий йўлларга қадам қўйса, албатта, у ўзига омонат қилиб топширилган жон ва ақл неъматига хиёнат қилган бўлади. Гиёҳвандлик ҳам ушбу неъматнинг заволига сабабчидир. Зеро, бу Яратгувчининг ҳоҳишига зид амал. Улуғ Ҳақ таоло барчамизни огоҳлантириганки. Киши ўзини ўзи ўлдирмасин деб огоҳлантиради. 

 Ҳозирги вақтда жаҳоннинг деярли барча жойларида тарқалган гиёҳвандлик офати инсон жони ва ақлини ўз вазифасини адо этишдан маҳрум қилиб, ҳаётга эндигина қадам ташлаб келётган азиз фарзандларимизни ногирон бўлиб қолишларига олиб келмоқда.

 Маълумки, Ислом таълимоти инсон ҳаёти учун фойда келтирмайдиган, ақл-ҳушини карахт қиладиган ҳар қандай кайф берувчи моддани заррали деб билади ва уни истеъмол 

 қилишдан қайтаради. Бу борада Пайғамбаримиз (с.а.в.) бундай ёмон ишлар қилишни тақиқлаганлар. Ҳар қандай маст қилувчи, баданни бўшаштирувчи  ва сусайтирувчи нарсаларни истеъмол қилишдан қайтарганлар. 

  Инсон сиҳат-саломатлиги ва ақлига зарар қиладиган гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши шаръан ман қилинишига Бурҳониддин Марғиноний каби олиму уламолар иттифоқ қилишган.

 Имом Бадриддин Заркаший ҳам ўз китобида гиёҳвандликнинг зарар ва офатлари ҳақида батафсил маълумотлар берган.

  Давлатимизнинг доно сиёсати фуқаролар жамиятининг ҳартомонлама комил, соғлом, олийжаноб фазилатлари, юксак тафаккури ва маънавияти, ижтимоий фаоллиги билан ажралиб турадиган намунали жамият бўлишига қаратилган. Мана шунга асосланган ҳукуматимиз барча турдаги гиёҳвандликка қарши изчил кураш олиб бормоқда. Оммавий ахборот воситалари орқали дунёда “аср вабоси” деб ном олган гиёҳвандликнинг инсон соғлиғига зарари ва уринг аянчли оқибатлари ҳаҳида баралла айтилмоқда ва кенг суратда тушунтирилмоқда. 

 Инсон ҳаёти, айниқса, ёшларимиз келажагига раҳна солиши мумкин бўлган гиёҳвандликка қарши курашиш Ватанимизнинг ҳар бир онгли фуқароси, қолаверса, ҳар биримизнинг муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади. Зеро, жамият ҳаётида мавжуд зарарли иллатни йўқ қилиш ва унинг олдини олиш ҳар бир мўмин- мусулмоннинг шарафли бурчидир.

 Гиёҳвандлик каби ижтимоий иллатларга қарши олиб борётган саъйи-ҳаракатимиз самарали бўлишида Яратганнинг ўзи мададкор бўлиб, катта муваффақиятларни ато қилсин!

   Чуст тумани “Имомқулбой” масжиди имом-хатиби А.Тожиходжаев.

314990cookie-checkГИЁҲВАНДЛИК УЛКАН ГУНОҲ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: