islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ELTUZ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

2022 йил 31 август куни ELTUZ ижтимоий тармоғи орқали Андижон вилоятидаги ноиб имоми ҳамда муаззини қип яланғоч ҳолатда бир тўшакда жимо қилаётган пайтида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланди – деган хабар қўйилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги томонидан ушбу шахслар вилоятдаги бирорта ҳам масжидларда аввал ҳам фаолият кўрсатмаганлиги ҳамда хозирги кунда ҳам фаолият кўрсатмаслигини маълум қилади.

Шу ўринда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги жамоаси ELTUZ ижтимоий тармоқ эгаларидан (админларидан) бир маълумотни ижтимоий тармоққа қўяётганда уни пухта ўрганиб, асл ҳақиқатини қўйишса мақсадга мувофиқ бўлар эди деб қолади.

Албатта жамиятда бундай разил, жирканч ишларни қилганларни ҳам уни нотўғри талқин қилиб тарқатганларни ҳам муқаддас динимиз таълимоти қаттиқ қоралайди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)”, деб баён қилган (“Қоф” сураси, 18-оят).

Пайғамбаримиз с.а.в ҳам ёлғончилик ва ёлғон хабар тарқатганларни “Ёлғончилар менинг умматимдан эмас” деганлар.

Яна бир ҳадиси шарифда эса Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отасидан ривоят қилади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга гуноҳи кабираларнинг энг каттаси ҳақида хабар берайми?”, дедилар. Саҳобалар: “Ҳа, (хабар беринг) эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш”, дедилар ва ёнбошлаган эдилар, ўтириб олдиларда: “Ёлғон гувоҳлик бериш ёки ёлғон гапириш”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзни айтавердилар, айтавердилар ҳатто биз: “Кошки тўхтасалар”, дедик”.

Ушбу ояти карима ва ҳадиси шарифлардан кўриниб турибдики, бугун ёзганларимиз эртага ўзимизнинг фойдамиз ёки зараримизга ҳужжат бўлади.

Ҳар бир сўзимизни ёзишга чоғланар эканмиз, онгимизда Аллоҳ таоло ва Унинг Расулининг бизни огоҳлантирган каломлари, Ислом дини кўрсатмалари пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англаган бўлар эдик…

Ҳақ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин.

 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Андижон вилояти вакиллиги

322211cookie-checkELTUZ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: