islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

“Сохта салафийлар”нинг келиб чиқиш тарихи

“Сохта салафийлар” оқимига мансуб бўлганлар исломдаги аҳком ва фатволарни ҳар бир замон тақозосига қараб эмас, ҳижрий сананинг дастлабки уч асрига мувофиқ равишда ҳаётга татбиқ этишни тарғиб қилувчи оқимдир. Бу оқим араб ва ислом мамлакатларида кўпроқ тарқалган бўлиб, Ўрта Осиёга ҳам кириб келмоқда. Бу оқим тарафдорлари ислом динининг ҳар бир замон ва ҳар бир маконга мослаша олишини тан олмайдилар. Ўн тўрт асрдан бери исломнинг етук алломалари, фақиҳу мужтаҳидлари қабул қилган фатволарга амал қилишга қарши чиқадилар.

Исломда “салаф” (арабча – “аждодлар”, “аввал яшаб ўтганлар”) деганда, ҳадисларга кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида ҳамда ундан кейинги икки даврда яшаган мусулмонлар тушунилади. Шунга кўра, ислом уламолари саҳобий, тобеин ва табъа тобеинларни “салафи солиҳ”, яъни “солиҳ аждодлар” деб ҳисоблашда якдилдирлар. Улардан кейинги даврларда яшаган мусулмонларга нисбатан “салаф” ёки “салафий”лар тушунчаларини ишлатиш мумкин эмас.

Сўнгги йилларда “салафи солиҳларга эргашиш” шиорини ниқоб қилиб олган, мусулмон жамиятларини илк ислом даври ҳолатига қайтаришни тарғиб қилувчи мутаассиб, сохта салафийлар пайдо бўлганини алоҳида қайд этиш лозим.

Жумладан, улар қуйидаги эътиқоддаги ғояларни илгари сурадилар:

ҳар қандай янгиликни инкор этиш,

тасаввуфни асло тан олмаслик,

тавассул (восита орқали Аллоҳга мурожаатқилиш)ни куфр, деб ҳисоблаш,

ўзларига эргашмаганларникофирдеб эълонқиладилар.

Уларнинг фаолияти натижасидаПайғамбаримиз шафоатидан ҳеч қандай фойдайўқ”, деган ғоялар тарқалиб, саловотлар баёнқилинган китоблар ёқиб юборилди, муқаддасзиёратгоҳлар вайрон қилинди.

Уларнинг адашган йўлда эканликларини билишҳар бир ақлли инсонга қийин эмас. Биз эса айнанмавзумизга доир жиҳатига тўхталамиз.

Хўш улар ўзларига эргашмаганларни кофирдеяптиларми? Унда ким мусулмон. Уларга ким ҳуқуқ берди, чин мусулмонларни кофир дейишга. Улар кофир деяётган инсонлар, Роббим Аллоҳ, диним ислом деяётган бўлса, уларга куфр нисбатини бериш мутлақо мумкин эмас.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоятқилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳивасаллам айтдилар: “Ким бир инсонни кофир дебчақирса ёки Аллоҳнинг душмани деса, айтганидекбўлмаса, айтган сўзлари ўзига қайтади”.

Сохта салафийлар эса, ҳеч қандай шаръийсабабсиз, бир-икки киши эмас бир неча кишиларникофирга чиқармоқдалар. Ваҳоланки, бесабабэмас,балки гуноҳ қилган кишининг гуноҳи учунҳам кофирга чиқарилмайди. Машҳур ватандошимизНажмуддин Умар Насафий ҳазратлари мазкурмасала тўғрисида қуйидагиларни айтадилар:

Катта гуноҳлар мўмин бандани иймондан ҳамчиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди. Аллоҳ таолоЎзига ширк келтиришни кечирмайди. Ундан бошқакатта ва кичик гуноҳларни эса хоҳлаган кимсаданкечиради. Кичик гуноҳга жазо бериши ҳам, агар ҳалол ҳисоблашдан бўлмаса, катта гуноҳни авфқилиши ҳам мумкин. Ҳалол санаш куфрдир. Пайғамбарлар ва солиҳ бандаларнинг катта гуноҳаҳллари тўғрисидаги шафоатлари кўплаб хабарларбилан собитдир. Гуноҳи кабира содир этганмўминлар дўзахда абадий қолдирилмайди”.

Уларнинг яна бир қарашлари:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнингҳамда саҳобалар ва азиз авлиёларнинг қабрларинизиёрат қилишни куфр деб ҳисоблайдилар.

Зеро, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламумматга насиҳатларида қуйидагиларни айтганлар:

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоятқилинади; Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламайтадилар: “Албатта, барча амаллар ниятга қарабэътибор қилинади. Ҳар бир киши ўз ниятигаетгусидир,….Бас, нимани ният қилса, ўшаниэътиборга олинади”.

Ният қилиш луғатдақасд қилиш ва ирода” маъноларини англатади.

Демак, қабр зиёрат қилаётганларнинг ниятигаэътибор қилинади. Агар зиёратчининг ниятиўтганларни хотирлаш, уларга савоб йўллашқолаверса, ўлимни эслаш, ундан ибратланиш бўлса, бу жуда савобли иш бўлади.

Шермуҳаммад домла Болтаев, ТИИ Модуль таълим шакли битирувчиси, Хоразм вилояти, Шовот тумани Юсуф Ҳамадоний жоме масжидиимом-хатиби

323270cookie-check“Сохта салафийлар”нинг келиб чиқиш тарихи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: