islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Самарқанд саммити халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” сарлавҳали мақоласи халқимиз ҳамда дунё жамоатчилиги томонидан жуда катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Мақолада энг долзарб мавзу — тинчлик-тотувликни, тараққиёт йўлида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари атрофлича таҳлил этилган. Бу борада Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўрни, хусусан, ушбу тузилманинг Самарқандда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммити аҳамияти, Ўзбекистон ташаббусларининг мазмун-моҳияти теран очиб берилган.

Тошкент ислом институти талаба қизлари ҳамда устозлар иштирокида “Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Устоз ва талабалар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳақида ва Самарқандда бўлиб ўтадиган саммитдан кутилаётган натижалар ҳақида суҳбат олиб бордилар ҳамда шу мавзуга доир видеороликлар намойиш этилди.

С. Валиева,

Талабалар билан ишлаш бўйича куратор

325250cookie-checkСамарқанд саммити халқаро ҳамкорликнинг янги форматини шакллантиришда мустаҳкам пойдевор бўлади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: