islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қуръон ёдлашнинг энг яхши йўли қандай?                                   

Қуръон ёдлашнинг йўллари турлича бўлиб уларнинг баъзилари булардир:

1) Аллоҳ учун холис бўлиши, риё-хўжакўрсинга бўлиб колишидан сақланиш. Чунки, қиёмат куни жаҳаннам биринчи бўлиб, Қори!- дейилиши учун Қуръон ўкиган киши учун қиздирилади. Сизнинг Қуръон ўкишдан максадингиз Аллоҳдан бўладиган ажр-мукофот ва қуйидаги хадисларда зикр килинган мартаба ва даражалар бўлсин!.
Охиратда: «Ўқи ва юқори даражага кўтарил, дунёда тиловат қилганинг каби тиловат кил, сенинг манзилинг сен ўқиб бориб тўхтаган энг охирги оят олдидадир» дейилади. (Бу хадисни Термизий: 2914 ва Абу Довуд: 1464 -хадисда Аблуллох ибн Амр ибн ал Ос розияллоху анҳумодан ривоят килдилар).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшироғингиз Қуръонни ўрганиб, уни ўргатган кишидир» дедилар. (Бу хадисни Бухорий 5027- хадисда Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят килиб, дедилар: Расулуллох саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одамлар орасида Аллоҳ таолонинг аҳли бордир. — дедилар». Ё Расулуллох саллаллоҳу алайхи васаллам улар кимлар? — деб сўрадилар: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам «Улар Қуръон аҳли, Аллоҳнинг ахли ва унинг хос кишиларидир»— дея жавоб бердилар. (Ибн Можа саҳиҳ санад билан 215- ҳадисда ривоят килдилар).
2) Замонавий янги жиҳозлар ва алоқа воситаларидан фойдаланиб тоқатингизга қараб, мумкин қадар қироатни тузатиш. Бироқ булар қироатни яхши биладиган устоздан бехожат қилолмайди.
3) Ёдланган жойларни дафтарга белгилаб кўйиб, бир хафта, ўн кун ёки узоғи билан икки хафтага бўлиб, узуликсиз такрорлаб турасиз токи бу эсда яхши сакланиб колсин.
4) (3 ракамда айтилганидек) Белгиланган кунлик ўтган дарсларни такрорлаб бўлгандан сўнг, янгисини ёдлашга киришинг. Агар такрорни яхши килмаган бўлсангиз янги ёдлашга киришманг. Бу сизга фойдали ва тез ёдлашингиз учун яхшидир.
5) Янги ёдлаганингиз мустахкам бўлиши учун шу куннинг ўзида кучингиз етганича такрор килинг.
6) Янги ёдлаганингизни тўрт кун кетма-кет такрор килинг сўнг (3-ракамдаги) умумий такрорга кўшиб кўйинг.
7) Озрок бўлса хам зерикиш ва малолланиш хосил бўлмайдиган микдорда ёдланг. Гап узлуксиз давомли ёдлашдадир. Чунки, йўлда тўхтамай юрган манзилга етади, отининг чопкирлигига суяниб дангасалик килган одам манзилга хам етолмайди отини хам халок килади.
8) Факат бир хил Қуръондан ёдланг, уни бошка нусхага ўзгартирманг. Агар ёзуви катта-катта бўлса ёдлаш хатодан холирок бўлади.
9) Янги ёдлаганни аввалгиси билан богланг. Аввалги дарснинг охирги оятини янги ёдланган дарснинг бош ояти билан доимо боғлаб кетинг.
10) Агар араб тилини билсангиз) мухтасар тафсирлардан фойдаланинг, тушуниш билан ёдлаш тезлашади.
11) Ёдланган сураларни намозда ва холи вактингизда ўкишни машк килинг.
12) Такрорлаш тўла суратда давом этиши учун хафтада бир кунни таъйинлаш лозим. Бу кунда кайтара олмай колган кунларингиздаги карзларингизни адо киласиз.
13) Ўзингизга муносиб вактларни танлаб олинг, акл жамланиб турганда ёдлаш хам осон, хам яхши бўлади.
14) Аллоҳга боғланишни ва сизга Қуръонни ёдлашни енгил килиши хамда бу ишда сизга муваффақият беришини сўраб дуони кўпрок килинг.
15) Гуноҳлардан сақланинг. Хусусан, кўз ва қулоқ гуноҳларидан сакланинг.
Қуръон ёдлашнинг булардан бошка йўллари хам бор, уларни зикр килсак гап чўзилиб кетади. Уларга кўпрок изланиш ва ўзингиз каби ўртогларингиздан сўрашлик билан эришасиз.

Аллоҳ сизга тавфиқ берсин ва сизу бизни Қуръон аҳлидан қилсин!

Тошкент ислом институти талабаси Абдуқодиров Оятуллоҳ

362660cookie-checkҚуръон ёдлашнинг энг яхши йўли қандай?                                   
1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: