21 март Наврўз байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 21, 22, 23, 24 ва 25 март кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.
«Ўзбекистон темир йўллари»АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
775-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26;
776-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.
Шунингдек, 20, 21 март кунлари Тошкент-Қарши йўналишида ҳам қўшимча “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади:
762-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши: Тошкент 6:59 — Қарши 10:33;
761-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши: Қарши 16:44 — Тошкент 20:20.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА