“Октябрь – Ҳанафий мазҳабини ўрганиш” фан ойлиги муносабати билан Тошкент ислом институти “Aқоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси томонидан 4-курс талабаларига мўлжалланган “Талабанинг ҳаётида вақтнинг қадри” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбир давомида маърузачи талабалар ҳаётида вақтни тўғри тақсимлаш, уни беҳуда сарфламасдан илм олиш ва ўз устида ишлашга йўналтириш зарурлиги ҳақида сўз юритди. Aйниқса, бугунги илмий-ижтимоий муҳитда талабалар мунтазам равишда:
-мўтабар фиқҳий китоблар ва усулул фиқҳ фанига оид манбаларни ўрганишлари;
-замонавий масалаларга доир ишончли асарларни мутолаа қилишлари;
-халқаро фатво ташкилотлари ва фиқҳий академиялар томонидан чоп етилган мақолалар билан танишиб боришлари;
-диний саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатволарига мувофиқ ҳолда жавоб бера олиш малакасини шакллантиришлари;
-фатво беришдаги масъулият ва еҳтиёткорликни чуқур англаб йетишлари лозимлиги таъкидланди.
Мазкур давра суҳбати орқали талабалар илм егаллашда вақтдан оқилона фойдаланиш, доимий мутолаа ва фикрий изланишда бўлиш зарурати ҳақида чуқурроқ ўйлашга ундалди. Тадбир уларда илмга муҳаббат ва масъулият ҳиссини янада мустаҳкамлади.