Тошкент ислом институтида 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Ўзбек тили – миллат ифтихори ва давлат мустақиллигининг руҳий пойдевори” мавзусида маънавий-маърифий давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда “Ижтимоий фанлар” кафедраси нутқ маданияти ўқитувчиси А.Исмоилов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Бадиев ҳамда талабалар иштирок этди.
Давра суҳбатида она тилининг инсон тафаккури ва маънавий оламини шакллантиришдаги ўрни, уни тўғри ва чиройли қўллашнинг муҳимлиги, устоз-шогирд анъаналари, тил ва маънавият ўртасидаги узвий боғлиқлик, ҳамда бадиий адабиёт ўқишнинг нутқ маданиятини ривожлантиришдаги ўрни ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Тадбир давомида ўзбек тилининг бой имкониятларини чуқур ўрганиш, ёшлар орасида нутқ маданиятини юксалтириш ҳамда бадиий адабиётга бўлган қизиқишни ошириш борасида бир қатор таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.