islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ойдин жуда кибрли қизча эди. У отасидан айрилганидан сўнг  жуда камгап бўлиб қолди. Ҳар куни ўзларининг  ҳашаматли ҳовлисида ёлғиз ўйнар эди. Қўшниси Бадрия билан бирга ўйнашни  эса сира хушламас эди. Чунки Бадрия камбағал оиланинг фарзанди эди. Кунларнинг бирида  Бадрия шошилганича Ойдинларнинг уйига келди ва: “Менинг отам оғир касал. Умри жуда оз қолди. Сизларни зудлик билан чиқишингизни сўраябди. Муҳим гаплари бор экан”-деди. Ойдин унинг гапларидан жеркиниб: “Бу камбағал киши менга нимани айтмоқчи бўлиши мумкин? Уйингизга эса бадбўй ҳиддан кириб ҳам бўлмаса керак”,-деди. Бир неча дақиқадан кейин Бадрия кўзларида ёш билан яна қайтиб келди ва:  “Менинг отам ҳақиқатдан сизларга  жуда муҳим гап айтмоқчилар. Гап шундаки, сизнинг  отангиз ўлими олидан ўз олтинларини бир жойга кўмиб қўйган  экан. Бу жойни эса фақат менинг отамга айтиб кетибди. У сизларга бу  олтинлар ҳақида вояга етмасингиздан олдин айтмаслиги керак экан.  Аммо ҳозир ўлими олдидан олтинлар қаердалигини сизларга айтмоқчи. Шошилинглар!” – деди. Бу гапларни эшитгач Ойдин дарҳол Бадрияларнинг уйи томон югурди. Аммо кеч бўлибди. Бадриянинг отаси  эндигина жон берган экан. Ойдин  ўзидан жуда хафа бўлиб кетди. У  ёмон хулқи сабабли олтинлардан қуруқ қолган эди. Сиз балки бу қизча фақат олтинларни йўқотди деб ўйларсиз. Йўқ! Модомики, у ўзининг мана  шу ёмон хулқидан воз кечмас экан, худди олтинларини йўқотгани сингари жаннатдан ҳам маҳрум бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз  соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай хулқ эгалари ҳақида нима деганларини эшитинг:

“لا يدخل الجنة من كان في قلبه مثقال ذرة من كبر”

“Қалбида заррача кибри бўлган инсон жаннатга кирмайди”

Рус тилидан Охунжон Аҳмад ва
Муаттар Абдулқаюм таржимаси

 

81030cookie-checkОлтинлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: