islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Икки наълга масҳ тортиш мумкинми?

Наъл – шиппак, туфли маъноларини билдиради. Ҳозирги кунда наъл деганда шиппак каби оёқ кийимлар тушунилади.

Икки наълга масҳ тортса бўлар эканда, деган гап  бекорга чиқмаган. Бир қарашдан ажиб туюлиши мумкин. Бу гапни айтувчилар ҳам нимагадир суянишган, албатта. Шунинг учун бу ҳақда кенгроқ илмга эга бўлиш мақсадида бу мавзуга доир ҳадисларга муржаат қиламиз. Баъзи уломалар хусусан Авзоий, Валид ибн Мулим ва Зоҳирийлардан бир тоифаси ушбу ҳадисни келтирганлар: “Авс ибн Абу Авс розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтди: “Отамни кўрдим, таҳорат олиб икки наълларига масҳ тортдилар. Кейин отамга айтдим: “Иккита наълга ҳам масҳ тортиладими?” Айтдики: “Мен Росулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васалламни икки наълларига масҳ тортаётганларини кўрганман”.  Яна Али розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятни келтирди: “Абу Зибёндан ривоят қилинади: “У Али розиялло анҳуни тикка туриб бавл қилаётганларини кўрди, сўнг сувни чақирди, таҳорат олди, икки наълларига масҳ тортдилар ва масжидга кирдилар. Икки наълларини ечиб намоз ўқидилар”. Шу ҳадисга биноан баъзилар икки наълга масҳ тортса бўлади дейишди. Ҳақиқатда шу ҳадис бор, энди қарайликчи бошқа яна ҳадислар бу ҳақида ривоят қилинганмикан. Эҳтимол, улар келтирган ҳужжатлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичидан жавроб кийилган наълга масҳ тортгандирлар, масҳ билан икки жавроб қасд қилинган, икки наъл эмас. Жавроб эса ўша пайтларда бизнинг ҳозирги кундаги маҳсимизга ўхшаш бўлган. Икки наълга масҳ тортишлари эса фазл учун бўлган.

Юқоридаги гапга хилоф чиққан бошқа барча уламолар наълга масҳ тортиб бўлмайди дейдилар ва қуйидаги ҳадисларни келтирадилар: “Нофеъ ривояти Ибн Умар розияллоҳу анҳу агар таҳорат олсалар икки оёқларида наъллари бўлган ҳолда қадамларининг устки қисмига қўллари билан масҳ тортдилар ва айтдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилардилар”. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ҳабар бердилар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалллам бир вақтнинг ўзида ҳам наълларига ҳам қадамларига масҳ тортдилар”. Икки қадамларига масҳ тортишлари фарздир, икки наълларига тортишлари фазл деб эҳтимол қилинади. Икки наълни устидан масҳ тортиш зарари йўқ агар у тўқилган бўлса.

Авсдан ривоят қилинган ҳадисда икки наълга масҳ тортиҳ жоизлигига далолат қиладиган бирор нарса йўқ. Али розияллоҳу анҳудан келган ривоятда эса наълларини масжидга кираётганларида ечишларидан билинадики ичидан жавроб кийганликлари ва унга масҳ тортишни қасд қилганликлари билинади. Чунки наълга масҳ тортишни ирода қилганларида уни ечмасдан намоз ўқишлари керак эди. Биламизки махсига масҳ тортилганда уни ечмаслик шарт қилинади. Назарий жиҳатдан қарайдиган бўлсак биз махсига қўйилган шартлар наълда топилмаслигини кўрдик. Масалан, тўпиқ баробаригача бўлиши, йиртиқ бўлмаслиги ва бошқа бу борада барча уламолар унинг шу шартларида ижмо қилишган. Агар наълга ўхшаган нарсага масҳ тортилса у ботил бўлади, масҳ ўрнига ўтмайди. Чунки унда махсининг шратлари топилмайди.

Демак, биз оладиган фойдалар шуки, бирор ҳадисга кўзимиз тушса ёки эшитсак дарров кўринишича ҳукм олишга шошилмаслигимиз керак. Балки, ундан ҳукм олиш учун ҳадисни носих-мансухлигини, тарихий воқеаларини, уламолар фатвосини яхшилаб ўрганиб чиқиш зарур. Албатта, бу борада бизга “Мусталаҳул ҳадис” илми зарур. Бу илм бизга ҳадис ровийлари ҳолатини, матнини ва ҳукм олиш усули кабиларни ўргатади. Ҳозирги кунда бизга уламоларимиз ҳадисларнинг саҳиҳ ва саҳиҳ эмасларини, қабу қилинадиган ва қабул қилинмайдиганларини ҳатто шарҳларигача китоблар тасниф қилишган.

1-босқич талабаси
Тожиқулов Умурзоқ

 

91860cookie-checkИкки наълга масҳ тортиш мумкинми?

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: