islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Бўлажак олимлар педагогик амалиёт арафасида

Маълумки, Республикамиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида бўлгани каби таълим соҳасида ҳам туб ўзгаришлар жараёни кечмоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур» ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг олий ўқув юртларида талабаларни ўқув ишлаб чиқариш амалиёти» ҳақидаги Низоми таълим тизими жумладан, олий таълим муассасалари олдига етук педагогик кадрлар тайёрлаш вазифасини қўймоқда. Талабаларда маънавий ва маърифий, ўқув-тарбия ишларини амалга ошириш, ўқитиш ва тарбия услубларини ўзлаштиришнинг касбий малака ва кўникмаларини шакллантириш, педагогик фаолиятга ижодий, тадкиқотчилик нуқтаи назаридан ёндашиш, ўз меҳнати натижаларини таҳлил қилиш малакасини, мавжуд педагогик тажрибаларни ўрганиш, ўз билимини такомиллаштириш эҳтиёжларини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йил 12 февралдаги 01А/012-сонли буйруғига асосан Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти 4-курс талабаларининг ЎМИ тасарруфидаги диний таълим муассасаларида педагогик амалиёт  ўташлари белгилаб қўйилган. Мазкур буйруқ ижроси бўйича ТИИда олий таълим муассасаларининг 2019-2020 ўқув йили учун ўқув жараёни жадвалига мувофиқ педагогик амалиёт муддати 2019 йил 4 ноябрдан 27 декабргача (8 ҳафта) этиб тасдиқланди. Жорий йилнинг 1 ноябрь куни ТИИ да 4-курс талабалари иштирокида амалиёт ўташ жараёнида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар борасида таклиф ва тавсиялар бериш мақсадида мажлис бўлиб ўтди. Мажлисда ТИИ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ж.Мелиқўзиев, ўқув-услубий бўлим бошлиғи Ш.Шаджалилов, ҳадис ва ислом тарихи кафедраси мудири А.Тошпўлатов, маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи А.Олимов, куратор О.Ҳошимов иштирок этди. Мажлис давомида: талаба-амалиётчи амалиёт дастуридаги барча турдаги ишларни ўз вақтида бажариши, ўқув тарбиявий, маънавий-маърифий ва талабаларнинг ақлий, ахлоқий, меҳнат, эстетик ишларини муштарак тарзда олиб бориши; амалиёт даврида ўзини маънавий ахлоқий сифатларга эга ёш мутахассис, ишга, талабаларга, касбга муҳаббат билан қарайдиган инсон сифатида кўрсатиши; ўқув тарбия муассасаси жамоаси ишларида фаол иштирок этиши; ҳар бир талаба «Кундалик ҳисобот» дафтари тутиб, унда кузатишларини, ўқувчилар билан олиб борилган ўқув тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар тахлилини қайд этиб бориши лозимлиги; амалиёт даврида вужудга келадиган барча масалалар бўйича амалиёт раҳбарига, ўқув-тарбия муассасаси маъмурияти ва ўқитувчиларига мурожаат қилишлари; ўқув тарбия жараёнини такомиллаштириш, амалиётни ташкил этишга оид таклифлар киритишлари; анжуман ва мажлисларда қатнашишлари; муассасадаги кутубхона, кабинетлардаги ўқув методик адабиётлардан фойдаланишлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Мажлис сўнгида Аллоҳ таолодан талабаларнинг ҳақларига амалиётни муваффақиятли ўтаб қайтишларини сўраб дуойи хайрлар қилинди. 4-курс талабаси Нодиров Ҳумоюн 629

ИСТИВО МАСАЛАСИ: САЛАФ ВА ХАЛАФ УЛАМОЛАР ИМОМ АШЪАРИЙ ВА ИМОМ МОТУРИДИЙ БИЛАН ЯКДИЛ БЎЛГАНЛАР (еттинчи мақола)

Имом Абул-Баракот Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд Насафий раҳматуллоҳи алайҳи (710-ҳижрий санада вафот этганлар) «Ал-умда» номи билан машҳур «Ал-эътимод фил-эътиқод» китобида шундай деганлар: أن التعري عن المكان ثابت في الأزل لعدم قدم المكان إذ هو غير متمكن وقد بينا أن ما سوى الله تعالى حادث فلو تمكن بعد خلق المكان لتغير عما كان عليه ولحدثت فيه مماسة لاستحالة قيام مماسة به قبل حدوث المكان والتغيير وقبول الحوادث من أمارات الحدوث وذا يستحيل على القديم والنص محتمل إذ الاستواء يذكر للتمام قال الله تعالى: «ولما بلغ أشده واستوى» والاستيلاء كما يقال استوى فلان على بلد كذا Аллоҳ таолонинг макондан холилиги макон қадим бўлмагани учун ҳам азалдан собитдир. У зот макон тутувчи эмас. Юқорида биз Аллоҳ таолодан бошқа барча нарсаларнинг ҳодис (кейин пайдо бўлган) эканини баён қилган эдик. Агар Аллоҳ маконни яратганидан сўнг маконга жойлашган бўлса, Ўз ҳолатидан ўзгарган бўлади, маконнинг пайдо бўлишидан олдин Аллоҳга туташиб турувчи нарса бўлмагани боис, тутатиш туриш У зотда янгидан пайдо бўлган бўлиб қолади. Ўзгариш ва янгиликларни қабул қилиш янги пайдо бўлган нарсаларнинг белгиларидир, шу боис унинг Қадим зотда бўлиши мумкин эмас. Насс эса «истиво» сўзи мукаммаллик учун зикр қилинди деб эҳтимол қилинади. Аллоҳ таоло айтди: «Қачонки вояга етиб, камол топганида…» (Қасос сураси, 14). Истило (эгаллаш) сўзи эса худди, фалончи бундоқ шаҳарни эгаллади деган гапга ўхшайди. Ибн Манзур номи билан машҳур луғат олими Муҳаммад ибн Мукаррам Ифриқий Мисрий раҳматуллоҳи алайҳи (711-ҳижрий санада вафот этганлар) «Лисонул-араб» номли китобида шундай ёзадилар: وفي الآية استوى بمعنى استولى وظهر Оятдаги «истиво қилди» деган сўз эгаллади ва устун бўлди деган маънодадир. Сунний уламолар ижмў қилган кўпгина масалаларда хилоф қилгани билан машҳур Аҳмад ибн Таймия раҳматуллоҳи алайҳи (728-ҳижрий санада вафот этганлар) «истиво» масаласида жамоат эътиқодини қабул қилганини (ашъарий мазҳабига ўтганини) эълон қилиб, жумладан шундай дейдилар: أنا الأشعري… والذي أعتقده من قوله تعالى: «الرحمن على العرش استوى» أنه على ما قاله الجماعة أنه ليس على حقيقته وظاهره ولا أعلم كنه المراد منه بل لا يعلم ذلك إلا الله تعالى… كتبه أحمد ابن تيمية Мен Ашъарийман!… Ва Аллоҳ таолонинг: «Раҳмон Аршга истиво қилди» ояти ҳақида шундай эътиқод қиламан: Албатта у жамоат айтган маънодадир, у ҳақиқати ва зоҳиридаги маънода эмас. Мен ундан ирода қилинган нарсанинг асл моҳиятини билмайман, балки уни фақат Аллоҳ таологина билади… Ушбуларни Аҳмад ибн Таймия ёзди («Фатҳул-Борий шарҳу саҳиҳил-Бухорий» асарини ёзган таниқли муҳаддис Ибн Ҳажар Асқалоний «Ад-дурарул камина фий аъянил-миатис самина» китобида Қози Нувайрийдан нақл қилиб келтирган). Шайх Аҳмад ибн яҳё ибн Исмоил ибн Жабҳал Ҳалабий Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (733-ҳижрий санада вафот этганлар) Аҳмад ибн Таймияга ёзган раддия мактубида «истиво» ояти ҳақида шундай деганлар: والاستواء بمعنى الاستيلاء Истиво – эгаллаш маъносидадир (Субкий «Табақот»да келтирган). Бадриддин ибн Жамоа номи билан машҳур аллома Қози Муҳаммад ибн Иброҳим Шофеий раҳматуллоҳи алайҳи (733-ҳижрий санада вафот этганлар) ўзларининг «Ийзоҳуд-далил» китобида айтадилар: يتعين فيه معنى الاستيلاء والقهر لا القعود والاستقرار…  والمراد بهذا الاستيلاء القدرة التامة الخالية من معارض وليس لفظة هنا – ثم – هنا لترتيب ذلك بل هي من باب ترتيب الأخبار وعطف بعضها على بعض Истиво сўзида ўтириш ва қароро топпиш эмас, эгаллаш ва ҳукмронлик маъноси таъйин топади… Ушбу эгаллашдан мурод зиддиятдан холи, мукаммал қудратдир. Бу ердаги...

БИЗНИНГ ЯНГИ КИТОБЛАР

Китоб – инсоннинг эркин фикрлаши, дунёқарашининг кенгайиши, ақлан етук бўлиши, маънавиятининг шаклланишида асосий ўринни эгаллайди. Китоб ўқиган инсоннинг ақли чархланиб, маънавияти бойиб етуклик сари юксалиб боради. Китоб мутолаа қилмаган инсоннинг онги ривожланмай маънавий қашшоқликка олиб боради. Шундай экан инсон ҳаётида маънавиятини юксалтириб бориши лозим. Бунинг учун эса илм ўрганиб, китоб ўқиб, билмли бўлиши даркор. Юқоридаги фикрларга мувофиқ, талабаларнинг диний-маърифий ва маънавий савияларини янада юксалтириш мақсадида 2019 йил 4 ноябр куни Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Бизнинг янги китоблар” номли китоблар кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазмада араб ўзбек турк ингилиз тилларидаги 100 номдаги жами 320 дона бадиий адабиёт ва турли диний-маърифий мавзуларга оид китоблар институт жамоасига ҳавола этилди. Китоб – энг яқин дўст, мутолаа – завқ. Шунинг учун бўлса керак, кўргазма илмга интилувчан китобхонлар билан гавжум бўлди. Бу эса улар қалбида мутолаага бўлган қизиқишни янада кучайтиришга хизмат қилади. Бинобарин, китоб мутолаасига қаратилаётган эътибор миллий ўзлигимиз ва умуминсоний қадриятларни тарғиб этиши билан алоҳида қадрлидир. Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси Ҳ.ИЛЁСОВ 557

Мўминнинг зулми

“Агарда Аллоҳ одамларнинг қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қўймас эди. Лекин уларни белгиланган ажалига қўйиб қўюр. Қачонки, ажаллари келса, уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар”. (Наҳл 61) Агарда Аллоҳ одамларнинг қилган зулмларига биноан тутганида, оятнинг бу қисмида зикр қилинган, жонзотларнинг ҳалокати сабаб бўлиши мумкин бўлган «зулм» ҳақида «Тафсири жалолайн»да инсондан содир бўладиган маъсиятлари деб тафсир қилинади. Тафсири Насафий соҳиби эса куфрни ҳам бунга қўшимча қиладилар. (Ал-иклийл ала мадорику ут-танзийл ва ҳақоиқ ут-таъвийл). Тафсийр ул-важийз ала ҳамиш ал-Қуръан ал-азийм муаллифи «зулм» сўзидан ширк ҳам назарда тутилганини ёзадилар. … ер юзида битта ҳам жонзотни қўймас эди. Ояти кариманинг бу қисмидаги «дабб» калимасини ҳам муфассирлар кенг маъноларда тафсир қиладилар. Ал-иклийл ала мадорику ут-танзийл ва ҳақоиқ ут-таъвийлда «ҳар бир жонзот» деб келтирилади, лекин шу билан бирга Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ҳар «бир нафас олиб турган мушрик» назарда тутилган деган қавл ҳам ривоят қилинганини қўшиб келтирадилар. Аммо тафсир китобларининг аксариятида «нафас олиб турган жонзот борки барчаси» ҳалок бўлади деб айтилади. Бу гапни мулла Алий қорининг бу оятга қилган тафсирлари ҳам қўллайди. “бу калимадан мурод шундайки, ҳар бир нафас олиб турган руҳ эгаси борки, шу деб назарда тутилган ва бу «дабба» сўзининг луғавий маъноси” дедилар. Лекин уларни белгиланган ажалига қўйиб қўюр. Ибн Касийр роҳматуллоҳу алайҳ шу оятнинг Фотир сурасидаги муташобиҳига қилган тафсирида шундай дейди: «Қиёмат кунигача муҳлат берилди. Ўша кунда ҳисоб қилинади, ҳар амал қилувчи борки, унга амали учун ваъда қилинган нарсани берилади, Аллоҳ учун тоқат қилганлар савоб билан мукофатланса, шайтон йўлида юриб, маъсият қилганлар иқоб билан жазоланади» дедилар. Мулла Али қори бу борада шундай ёзадилар: одамлар умрларинининг интиҳоси ва шаҳарлари вайрон бўлиши бошланмай туришлиги бану Одамнинг кўпайиши ва улар билан олам низомининг тугал бўлиши учундир, уларнинг офият билан ризқлантирилиб турилганлари эса тоат аҳлининг сабабидандир. Қачонки, ажаллари келса, уни бир соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар. «Тафсийри мунийр» шундай келтирилади: «Агарда азоб вақти келса, ҳеч ким уни бир дақиқага ҳам олдинга ёки орқага сура олмайди», дейдилар. Бу борада юқоридаги мўътабар тафсир соҳиби қуйдаги ҳадисни келтириб ўтадилар: Абу Хотим Абу Дардо розиаллоҳу анҳудан ривоят қилади: у киши дедилар: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида зикр қилдик, шунда у киши дедилар: «Албатта, Аллоҳ таоло бирор нарсанинг ажали етиб келса, уни орқага сурмайди. Албатта, умрнинг зиёдалиги солиҳ фарзанд биландир. Аллоҳ бандани у билан ризқлантиради, у ўтгандан сўнг, унинг ҳаққига дуода бўлади, фарзандининг дуоси қабрида унга юзлаштирилади. Мана шу умрнинг зиёдалагидир дедилар». «Тафсири ҳилол» соҳиби Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф бу оятни шундай тафсир қиладилар: “Аллоҳ таолонинг ўзи тақдири азалда ҳар бир банданинг ажалини белгилаб қўйган. Ўш ажал муддати келгунича бандалар бу дунёда яшаб турадилар. Одамлар буни тушунмай, шунча гуноҳлар қилсак ҳам, ҳеч нарса бўлмаяптику, деб ўзларидан кетадилар. Мутакаббирлик ила кўпроқ гуноҳга – зулмга қўл урадилар. Шундай қилиб белгиланган ажалга етиб келганларини ўзлари ҳам билмай қоладилар. Ваҳба Зуҳайл роҳимаҳуллоҳ бу оят ҳақида: «Бу Аллоҳ таолонинг халойиққа бўлган ҳилмидан бир нишонадир, чунки агарда гуноҳлари ва маъсиятлари сабабидан инсон боласи ушлаганда ва жиноятлар боисидан ўша захоти иқоб қилинганда эди, бани Одамга қўшилиб, ер юзидаги жамики жонзотлар ҳалок бўлиб кетарди. Лекин буюк жалол соҳиби...

ИНСОН ВА ҚОРАЧИҚ

Она тилим – олтин сандиғим Ҳазрат Алишер Навоий шоҳбайтларига яна ва яна қайтиш эҳтиёжи кўнглимизда ҳар лаҳза пайдо бўлади. Қарокўзим келу мардумлиғ эмди фан қилғил, Кўзим қаросида мардум киби ватан қилғил. Аввалги суҳбатларда байтни шарҳ қилиб, унда жам бўлган теран мазмун, гўзаллик, санъатларга биргаликда ҳайрат қилганмиз. Ҳозир энди гапимиз фақат биргина мардум сўзи тўғрисида, бу форсча атаманинг инсон ва кўз қорачиғи деган маънолари тўғрисида бўлади. Бир-биридан жуда узоқ бўлган бу икки тушунча нега шу бир сўзда ифода этилган? Бу саволга жавоб излаб бошқа тилларга мурожаат қиламиз. Араблар кўз қорачиғини инсонул айн дер эканлар. Яъни кўзнинг инсони. Араб тилида ҳам қорачиқ ва инсон бир сўз экан. “Маҳбуб ул-қулуб”да шундай сатрлар бор: Келиб айни инсону инсони айн, Жаҳон вориси Шоҳ Султон Ҳусайн. Ҳазрат назарида одил шоҳ инсонларнинг кўзи ва кўзларнинг қорачиғи. Мардум сўзида инсон маъноси ҳам, халқ маъноси ҳам бор. Инглизлар халқни people (пипл) дейдилар. Кўзнинг қорачиғи эса pupil (пюпл) бўлади. Ажабо! Инсонлар ва кўз гавҳари деярли бир хил айтилади. Рус тилида қорачиқ қандай ифода қилинади? Владимир Даль луғатини очиб қараймиз. Зрачок, зеница қаторида человечек, мальчик атамалари ҳам бор экан. Араб, форс, инглиз, рус тилларидаги бундай ўхшашлик кишини ҳайратга солади, бу ҳолнинг сабабини излашга мажбур қилади, албатта. Ўйласам, одамзоднинг кўзига яқиндан тикилиб қараса, инсон акси кўринар экан. Бу, аёнки, тикилиб қараган инсоннинг ўз акси. Лекин тасвир жуда кичик ва таниб бўлмас даражада бошқача намоён бўладики, биз қорачиқда ўзимизни эмас, нотаниш бир одамни, яъни умумият-ла инсонни кўрамиз. Кўз қорачиғи шу боисдан инсон, мардум, pupil, человечек аталган, десак хато бўлмас. Pupil сўзининг яна бир маъноси талаба, ўқувчи бола. Русча қорачиқ маъосидаги мальчик сўзини эслатади. Биз ўзимиз ҳам фарзандимизни қароғим деймиз. Болани кўз қорачиғига тенглаш деярли барча туркий тилларга хос. Дарҳақиқат, инсон кўздек азиз, азиз инсонлар яшайдиган юрт кўздек ардоқли. Дўланадеккина ер курраси ҳам кўз шаклида. Ватанимиз унда бамисоли гавҳар. Шу боис юртни қўз қорачиғидек асраймиз, деган сўз бизга юртнинг ўзидек қадрлидир. Қарокўзим, келу мардумлиғ эмди фан қилғил. Ҳайрон бўлманг, байт сўзларини бузиб ёзмадим. Биз қаро кўзим деб икки сўз тарзида ёзишга ўрганиб қолганмиз. Ваҳоланки, қарокўз ягона тушунчани англатувчи яхлит сўздир. Ажабо, сарвиноз, дилрабо, гулчеҳра, гулбадан сўзларини қўшиб ёзамиз, хатто, исм бўлгани учун Гулбаданбегим, дея уч сўзни яхлит битамиз-у, қоракўзга келганда иккига бўлиб қўямиз. Атоқли адиб Пиримқул Қодировнинг дастлабки романларидан бири “Қора кўзлар” деб аталарди. Эсимда бор, ёзувчи, бу ном қўшиб ёзилиши керак, мен кўзлар ҳақида эмас, инсонлар ҳақида ёзганман, дея ноширлар билан кўп талашган, лекин сўзини ўтказа олмаган эди. Имло қоидаси шундай, деб туриб олишган. Балки, гап имло қоидасида ҳам эмас, муҳаррир қоракўз атамасининг таг маъносини тушуниб қолгандир. Гап миллат ҳақида кетаётганини англаб ўзини эҳтиёт қилгандир. Дарҳақиқат, қоракўзлар, дея муаллиф ўзбекларни кўзда тутган эди. Лекин китоб “Қора кўзлар” номи билан чиқди ва чин маъно пинҳон қолди. Навоийнинг шуҳрат топган шундай байти бор: Менга шоҳлар хилъатиким, эл тамошо қилғали, Ўзбаким бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас. Қарокўзим, дея Ҳазрат ўзбекни атамаган, албатта. У замонда миллатни кўккўз, малласочлардан айириб номлашга эҳтиёж йўқ эди. Овруполиклар ҳали Хуросонга келмаган эдилар. Лекин мен, барибир, қарокўзим деганда ўзбегимни ўйлайман. Бу ғазал ўзининг теранлиги билан, унга боғланган куйнинг гўзаллиги ва нафислиги билан...
1 1 123 1 124 1 125 1 126 1 127 1 506