Сиз дунёда қанча одамлар Инглиз тилида гаплашади деб ҳеч қизиқанмисиз? Бу саволнинг натижаси жуда катта рақамларни ташкил қилади! Гарчи ушбу тилда гаплашадиган инсонларнинг аниқ рақамини айтиш мушкул бўлсада, лекин уларнинг сони деярли 600 миллионга яқин деб юритилади. Жўғрофий жиҳатдан оладиган бўлсак, Инглиз тили дунёда қитъалараро энг кенг тарқалган тил ҳисобланади. Ушбу тил дунёда Хитой тилидан сўнг (аҳолиси сони эътиборга олинган) энг кенг тарқалган тилларнинг иккинчи қаторида муносиб ўрин эгаллаган. Инглиз тили Британия ороллари, АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Жанубий Африка каби мамлакатларда кенг миқёсда гаплашилинади, яъни ушбу мамлакатларнинг давлат тили айнан инглиз тили ҳисобланади. Шунингдек, Инглиз тили жаҳоннинг 60 дан зиёд мамлакатларида истиқомат қилаётган 300 миллионга яқин аҳолини ўз ичига қамраб олган ўлкаларнинг- “иккинчи давлат тили” мақомида қўлланилмоқда. Агар биз ушбу рақамларни бирлаштирадиган бўлсак, Инглиз тили том маънода жаҳон тили сифатида юритилишини инкор қила олмаймиз. Бироқ шундай бўлсада, Инглиз тили жаҳоннинг турли тилларидан энг кўп сўзларни ўзлаштирган тил ҳисобланади. Бирор тилда оммабоп ёки ҳаётда одамлар қўллаётган замонавий сўзлари ҳанузгача ушбу тилга ўзлаштирилиб келинмоқда. Инглиз тили луғатида 120 га яқин турли тиллардан олинган, жумладан Араб, Француз, Немис, Грек, Италян, Рус ва Испан тиллари каби тиллардан ўзлаштирилган сўзлар мавжуд. Шу ўринда Инглиз тили билан боғлиқ энг қизиқарли маълумотларни келтириб ўтамиз: инглиз тили вужудга келганда унда бор-йўғи 30.000 та сўзлар мавжуд эди. Замонавий инглиз тили жаҳоннинг энг катта сўз бойлигига эга, яъни 600.000 дан зиёд сўз ва иборалар мавжуд; кундалик ҳаётда эса 60.000га яқин сўзлардан кенг фойдаланилади; ҳар йили ушбу тил жаҳоннинг бошқа тилларидан 450-500га яқин турли маъноли сўзларни “осонлик билан” ўзлаштириб олади; инглиз тили луғатида мавжуд бўлган сўзларнинг 70 %и бошқа тилларда учрайдиган сўзлар билан яхлитдир, ушбу тилдаги сўзларнинг атиги 30%игина соф инглизча сўзлардир; инглиз тили ёзувида энг кўп ёзиладиган сўзлар: I-мен, the-аниқлик артикли, of-ни, and- ва, to- га, a- ноаниқлик артикли, in- ичида, that- ана у, is- замон шакли, it-у, for- учун, as- каби сўзлардир; оғзаки суҳбат жараёнида энг кўп кўлланилинадиган сўз бу “I”-мен олмошидир; инглиз тилидаги бир маънони англатувчи энг узун сўз бу – ўпка касаллигини англатувчи 45 та ҳарфдан ташкил топган pneumonoultamicroscopicsilicovolcanoconious сўзидир; кундалик ҳаётда фойдаланиладиган ҳар бири 21 ҳарфдан иборат энг узун сўзлар- disproportionableness (номутаносиблик) ва incomprehensibilities (тушуниб бўлмайдиган) сўзларидир; энг кўп қўлланилинадиган ҳарф “е” ҳарфидир. Инглиз тили сўз бойлигида бошқа ҳарфларга нисбатан энг кўп сўзлар “s” ҳарфи билан бошланади; ушбу тилда “set” сўзи энг кўп маъноли сўз бўлиб, унинг 126та феъллик ва 58та от ҳолатидаги бирикмалар таркибида учрайдиган маънолари мавжуд; инглиз тили алфабитига энг янги киритилган ҳарфлар “j” ва “v” бўлиб, ушбу ҳарфлар илк бора 15- асрда яшаб ижод қилган инглиз адиби Виллиям Шэкспир асарларида ишлатилган; инглиз тилида чоп этилган энг катта луғат китоби 20 томли 728 саҳифадан иборат “Oxford English Dictionary”дир; ер юзида кенг тарқалган инглизча исм бу “Smith”дир. Англия ва Уэлсда ушбу исм билан аталувчи 800.000та одамлар бўлса, АҚШ да эса бу кўрсаткич 1.700.000 тани ташкил қилади. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Дилшод Насиров тайёрлади 3 195
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси Ассалому алайкум, азиз ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар! Аввало, барчангизни, бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллик байрами билан самимий табриклаб, эзгу тилакларимни изҳор этишга ижозат бергайсиз. Ҳурматли дўстлар! Ҳар бир давлат ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини танлар экан, халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган энг муҳим мақсад ва вазифаларини ўзининг Конституцияси – Асосий қонунида мустаҳкамлаб олади. Бинобарин, ўз халқининг хоҳиш-иродаси, дили ва тилидаги эзгу ниятларига ҳамоҳанг Конституцияга эга бўлган мамлакат ўзи белгилаган юксак марралардан ҳеч қачон оғишмасдан, доимо олдинга қараб боради. Тарихга назар солсак, асрлар давомида шаклланган маънавий-ахлоқий қадриятлар ва инсоннинг табиий ҳуқуқлари цивилизация жараёнлари натижасида Конституция шаклига келганини кўрамиз. Конституция башарият ҳаётида илк бор инсоннинг озод ва эркин яшаш, мулкка эга бўлиш, таълим олиш, меҳнат қилиш, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуқларини, сўз ҳамда эътиқод эркинликларини олий қадрият даражасига кўтарди. Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бош қомусимиз, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиз фуқаролари тенглигининг кафолатланишини эътироф этди ва замонавий демократик тараққиёт учун замин яратди. Айнан шу сабабли Конституциямизни эҳтиром билан улуғлашимиз, ҳар томонлама ўрганишимиз, унга изчил амал қилишимиз, Асосий қонунимизда мужассам бўлган аждодларимизнинг буюк мероси ва умуминсоний қадриятларни ёшларимиз қалбига сингдиришимиз зарур. Ҳурматли юртдошлар! Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва таркиби йўқолади”, деб таъкидлаган эдилар. Шу нуқтаи назардан, Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш биз бунёд этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади. Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир. Шу боисдан ҳам барча бўғиндаги кадрлар, у хоҳ вазир, ҳоким ёки оддий фуқаро бўлсин, Конституция ва қонунларни пухта билиши, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиши ҳамда биринчи навбатда бу қоидаларга бутун жамият аъзолари қатъий амал қилиши шарт бўлган муҳит яратишимиз зарур. “Конституция ва қонун устуворлиги – фаровон ҳаёт гарови” деган тушунча фуқароларимизнинг онги ва қалбида чуқур ўрин эгаллаши ҳамда ижтимоий эҳтиёжга айланиши учун қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблайман. Биринчидан, қонунлар ижросини самарали ташкил этиш, тизимли муаммоларни олдиндан кўра билиш, қонун бузилишининг салбий оқибатларига қарши курашиш билан бирга бундай ҳолатни барвақт бартараф этишга қаратилган тизимни шакллантириш айниқса долзарбдир. Афсуски, ушбу талаблар бизда ҳали тўлиқ бажарилмоқда, деб айта олмаймиз. Шу йилнинг ўзида 70 дан ортиқ қонун, 350 дан зиёд Президент фармони ва қарорлари қабул қилинди. Бу қонун ҳужжатлари ким учун ва нима мақсадда қабул қилинмоқда? Албатта, халқимиз фаровонлиги учун. Масалан, иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришнинг муҳим шарти бўлган “Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида”ги қонунни қабул қилганимизга 7 ой бўлди. Кўпдан буён кутилган, ҳаётнинг ўзи талаб этаётган бу қонун лойиҳаси устида биз узоқ вақт ишладик. Ушбу ҳужжат фуқароларнинг давлат ва жамият вазифаларини бажаришга доир конституциявий ҳуқуқини амалга оширишнинг таъсирчан механизмидир. Ҳозирги вақтда айрим тармоқларда давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бошланди. Аммо соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, йўл қурилиши,...
“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 92 нафар фуқаро афв этилди. Афв этилган шахсларнинг 20 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 37 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 16 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 3 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 3 нафарини аёллар ҳамда 79 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади. Манба: Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати 528
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган бўлиб, бу йил асосий қомусимиз қабул қилинганига 27 йил тўлди. Конституция лотинча сўз бўлиб “ўрнатаман”, “белгилаб қўяман” -деган мазмунни ифода этади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. Одатда кўп давлатлар Конституцияси нуфузли экспертлар, депутатлар томонидан ишлаб чиқилиб, сўнгра парламентда қабул қилинади. Бундай ҳужжатлар мутахассис нуқтаи назаридан юқори баҳоларга сазовор бўлса-да, унда халқчиллик, халқ руҳияти етишмайди. Ўзбекистон Конституциясининг ўзига хослиги шундаки, у икки маротаба халқ муҳокамасида юртдошларимиз хоҳиш-иродаси билан бойитилди. Умумхалқ муҳокамаси давомида Конституция лойиҳаси юзасидан жами 6 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳаза билдирилган. Маълумки, давлат ва жамият ҳаётида баъзи бир нарсалар бўладики, у Ватанимиз каби ягонадир: байроғимиз битта, гербимиз битта, мадҳиямиз битта, шу қатори Конституциямиз ҳам битта. Буларнинг ҳар бири ўз тимсолида она Ватанимиз, халқимизнинг эзгу-мақсадларини ўзида акс эттиради. Шу маънода Конституциямиз ҳар бир фуқаро учун байроғимиз, гербимиз, мадҳиямиз каби муқаддасдир. Халқаро экспертлар томонидан эътироф этиладиган хусусият – бу Конституциямизнинг “Ўзбекистон халқи” деб бошланишидир. Бундай жумлаларни бошқа бирон бир қонунда учратмаймиз. Бунинг ўзи ҳам халқ ҳокимиятчилигининг ёрқин далолати. Асосий қонунимизнинг 7-моддасида асосан халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи экани муҳрланган. Асосий қонунимизда “демократия” ва “демократик” сўзлари 7 марта, “халқ” сўзи 24 марта қўлланган. Қадимги Рим ҳуқуқшуносларининг фикрича, қонун қисқа, лўнда бўлиши лозим. Дунёда энг кўп сўз ишлатилган Конституция Ҳиндистон Асосий қонуни бўлиб, мутахассислар фикрига кўра унда 146 минг 385 сўз ишлатилган. АҚШ Конституциясида 7 минг 762, Франция Конституциясида 10 минг 180 сўз ишлатилган. Ўзбекистон Конституциясида эса 7 минг 550 сўз қўлланилган. Қадимдан ҳуқуқшуносликда “ҳуқуқ ва қонун ҳушёр, огоҳ, ғайратли одамлар учун ёзилади, ғафлатда қолганлар учун эмас. Ким ҳуқуқларидан фойдаланмаса, кўрган зарари учун ўзи айбдор” деган қарашлар мавжуд. Шу боис, Конституциямиз ва қонунларимизда кафолатланган ҳуқуқлардан ҳар биримиз ўз ўрнида фойдалана олсак, ҳамиша, ҳар ерда ҳуқуқларимиз таъминланишига эришамиз. 4-курс талабаси Маҳамедова Гулрух 721
Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир. Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди. Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент ислом институтида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган талаба қизлар билан “Аёл, ислом ва ҳуқуқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлари” кафедраси, “Миллий ғоя” фани ўқитувчиси М.Жуманиёзова, талабалар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, куратор С.Валиева, институт устозлари ҳамда амалиётчи талабалар иштирок этдилар. Суҳбатни услубчи З.Суярова талабаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги билан қутлаш билан бошлаб берди. Амалиётчи талаба Маҳаметова Гулруҳ Конституция мавзусида талабалар билан қизиқарли савол-жавоб ўтказди. Сўнгра меҳмон М.Жуманиёзовага сўз берилди. У талабаларга Ўзбекистон Конституциясининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлади. Шунингдек, Конституциянинг жамиятда тутган ўрнини, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва вазифаларини билиши нечоғлик муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. М.Жуманиёзова саволларга жавоб бериш билан бирга ёшларга тааллуқли моддаларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Суҳбат сўнгида талабалар томонидан тайёрланган “Дунё Конституциялари тарихи” мавзусида слайд намойиш этилди. Шунингдек, Қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан талаба қизлар иштирокида турли хил беллашувлар ва деворий газеталар танлови ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, Конституциямиз фахр ва ифтихоримиз эканлигини талаба қизлар ўзларининг билим ва иқтидорлари билан исботлашмоқда. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 516