islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Dekabr 5, 2019

Day

Аёл, Ислом ва ҳуқуқ

Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституцияси янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади. Ўзбекистон Конституциясининг ғоя ва нормаларида халқимизнинг кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятлари, бой тарихий-ҳуқуқий мероси акс эттирилгани унинг ҳаётийлигининг кафолатидир. Конституциянинг қабул қилиниши ижтимоий ва давлат қурилишининг барча жабҳаларидаги муносабатларни, миллий қонунчилигимизнинг барча соҳаларини тартибга солувчи аниқ ҳуқуқий тизимни ташкил этди. Жорий йилнинг 5 декабрь куни Тошкент ислом институтида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган талаба қизлар билан “Аёл, ислом ва ҳуқуқ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ижтимоий-гуманитар фанлари” кафедраси, “Миллий ғоя” фани ўқитувчиси М.Жуманиёзова, талабалар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, куратор С.Валиева, институт устозлари ҳамда амалиётчи талабалар иштирок этдилар. Суҳбатни услубчи З.Суярова талабаларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги билан қутлаш билан бошлаб берди. Амалиётчи талаба Маҳаметова Гулруҳ Конституция мавзусида талабалар билан қизиқарли савол-жавоб ўтказди. Сўнгра меҳмон М.Жуманиёзовага сўз берилди. У талабаларга Ўзбекистон Конституциясининг яратилиш тарихи ҳақида сўзлади. Шунингдек, Конституциянинг жамиятда тутган ўрнини, ҳар бир шахс ўз ҳуқуқ ва вазифаларини билиши нечоғлик муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. М.Жуманиёзова саволларга жавоб бериш билан бирга ёшларга тааллуқли моддаларга ҳам тўхталиб ўтдилар. Суҳбат сўнгида талабалар томонидан тайёрланган “Дунё Конституциялари тарихи” мавзусида слайд намойиш этилди. Шунингдек, Қомусимиз қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан талаба қизлар иштирокида турли хил беллашувлар ва деворий газеталар танлови ташкил этилди. Таъкидлаш жоизки, Конституциямиз фахр ва ифтихоримиз эканлигини талаба қизлар ўзларининг билим ва иқтидорлари билан исботлашмоқда. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 133

Юртимиз мусулмонлари учун мазҳабсизлик хатарлари

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг шуҳрати янада кенг ёйилаётганлиги хаммага маълум. Аммо буни кўра  олмайдиганлар томонидан бунга қарши турли найранглар ўйлаб топилаётганлиги  ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Мусулмонлар орасида фитна қўзғаб, ўзаро келишмовчиликларни келтириб чиқариш ва жамият хаётида барқарорликни издан чиқаришда исломни нотўғри талқин қилиб, унинг номидан турли нотўғри ғоя ва оқимларни пайдо қилиш энг сермахсул қуролга айланиб қолди. Айни шу асосда мазҳабсизлик муаммоси ҳам пайдо бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Мазҳабсизлик ғояси асрлар давомида ўтган минглаб олимларнинг қилган мехнатларини бекорга чиқаради. Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъана нотўғри, шунча мусулмон адашган экан деган хулоса келиб чиқади. Бундай бўлиши мумкин эмас, буни тилга олишни ўзи қийин. Бу пайғамбаримиз с.а.в.нинг суннатларига хам тўғри келмайди, зеро У киши шундай мархамат қилади: “Аллох умматимни бирор залолатга жамламас”. Бошқа бир хадисда: “Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллохнинг ҳузурида ҳам яхшидир” – дейилган. Ўзбек халқи неча асрлардан бери суннийликнинг тўрт фиқхий мазҳабидан бири бўлмиш ҳанафийлик мазҳабига амал қилиб келади. Ҳанафийлик ўз тарихий тараққиётнинг барча босқичларида мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, ўзаро иноқлиги ва бирлигини таъминлаш учун курашиб келган. У мусулмонлар ўртасидаги хар қандай фирқачиликка қарши бўлиб, қавмнинг диний эътиқод белгилари бўйича гурухларга бўлиниш ғоясини ҳеч қачон тан олмаган. Халқимиз ўз мустақиллигини қайтадан қўлга кириганидан сўнг динимизга кенг йўллар очиб берилди. Диний маърифий соҳаларда турли мусулмон давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Аммо шу билан бирга четдан мазҳабсизлик ғояси ҳам кириб келди. Улар ўзларининг нотўғри аммо зоҳирда гўзал даъватларига бир қанча юртдошларимизни ишонтиришга улгурди. Улар халқимизнинг азалдан амал қилиб келаётган ҳанафийлик мазҳабини нотўғрига чиқарди. Бу эса ҳанафий мазҳабига амал қилувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди. Натижада мусулмонлар ўртасида низо, тортишув юз бериб ихтилофлар авжига чиқди. Мазҳабларга эргашишдан қайтариш ҳали динни тўлиқ билмайдиган, Қуръоннинг таржима ва тафсири у ёқда турсин, уни тўғри ўқий олмайдиган юртдошларимизнинг диний ҳукмлар ҳақида тортишиб бир- бирини адашганга чиқаришларига сабаб бўлди. Турли хил ихтилоф ва келишмовчилик таъсирида ўз яқинларидан, халқидан ва юртидан норози кайфиятда бўлган экстеримизмга мойил кишилар пайдо бўлди. Улар энди нафақат мазҳабга амал қилувчилар билан балки ўзаро бир- бирлари билан келишмас эди. Уларнинг ўзлари хам турли номсиз фирқаларга ажралиб кетди. Бундан эса турли экстремистик рухдаги ғаразли кучлар унумли фойдаланди. Ўлкамизга четда шаклланган  радикал оқимлар кириб келди ва тарқоқ номсиз фирқаларни ўзларига қўшиб олди. Рамазон ал- Бутий: “Мазҳабсизлик- ислом шариатига тахдид солиб турган энг катта бидъат” деб айтгани бежиз эмас. Зеро динимиз мусулмонларни ўзаро бирлашишга ва фирқаларга бўлинмасликка буюради. واعتصموا بحبل الله جميعا ولاتفرقوا Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида: “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини (яъни динини) махкам тутинг ва бўлиниб кетманг” деб марҳамат қилади. Оли Имрон сураси 103-оят. Бошқа бир оятда: فاسألوا أهل الذكر ان كنتم لا تعلمون “Агар билмасангиз зикр аҳилларидан сўранг” Анбиё 7-оят. Ушбу ояти каримада бир инсон шаръий масалада илми бўлмаса ўзича қарор қабул қилмай балки дарров аҳли илм олим инсонлардан сўрашликка буюрилдилар. Келинг энг аввло мазҳаб сўзини қандай маънода эканлигини тушуниб олайлик. “Мазҳаб” сўзи арабча сўз бўлиб, “йўл”, “йўналиш” маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса, “бирор диний масала, муаммо бўйича муайян мужтаҳид олимнинг фатво чиқариш йўлидир”. Саҳоба ва тобеинлар даврида мазҳаблар кўп бўлган. Аммо вақт ўтиши билан улар орасида тўрт...

Қомусимиз ифтихоримиз

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан мамлакатимиздаги турли муассасалар, ўқув даргоҳлари ва ташкилотларида байрам тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ушбу таълим даргоҳининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ва “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” ҳамкорлигида 2019 йил 5-декабрь куни “Қомусимиз ифтихоримиз” мавзусида институтнинг 3-курс талабалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказининг бош маслаҳатчилари А.Жумаев, Ҳ.Бобажонов, шунингдек институтнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангировлар иштирок этдилар. Тадбирда Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланганлиги, бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бораётгани, буларнинг барчаси, энг аввало, бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижаси эканлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан керакли жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 128

Малайзия халқаро ислом университети маърузаларга ўзбекистонлик олимларни жалб қилишни режалаштирмоқда

2019 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган дипломатик ваколаатхонаси раҳбари Равшан Усманов Малайзия халқаро ислом университети (International Islamic University Malaysia – IIUM) проректори Исаржи Сарудин билан учрашди. Маълумот учун, IIUM 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда инлиз ва араб тилларида қарийб 30 минг талаба таҳсил олади. Малайзия томонига учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти, Ўзбекистонда таълим, дин, ёшлар сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳақида маълумот берилган. Ўз навбатида Исаржи Сарудин Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳим эканини айтиб, кадрлар малакасини оширишда яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларни Малайзияга шартнома асосида маърузалар қилишга таклиф этиш режалаштирилгани ва қисқа муддатларга талабалар алмашинуви амалга оширилиши кўзда тутилганини қайд этган. Манба: Muslim.uz 246