islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Юртимиз мусулмонлари учун мазҳабсизлик хатарлари

Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг шуҳрати янада кенг ёйилаётганлиги хаммага маълум. Аммо буни кўра  олмайдиганлар томонидан бунга қарши турли найранглар ўйлаб топилаётганлиги  ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Мусулмонлар орасида фитна қўзғаб, ўзаро келишмовчиликларни келтириб чиқариш ва жамият хаётида барқарорликни издан чиқаришда исломни нотўғри талқин қилиб, унинг номидан турли нотўғри ғоя ва оқимларни пайдо қилиш энг сермахсул қуролга айланиб қолди. Айни шу асосда мазҳабсизлик муаммоси ҳам пайдо бўлганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Мазҳабсизлик ғояси асрлар давомида ўтган минглаб олимларнинг қилган мехнатларини бекорга чиқаради. Асрлар давомида барча мусулмонлар амал қилиб келган анъана нотўғри, шунча мусулмон адашган экан деган хулоса келиб чиқади. Бундай бўлиши мумкин эмас, буни тилга олишни ўзи қийин. Бу пайғамбаримиз с.а.в.нинг суннатларига хам тўғри келмайди, зеро У киши шундай мархамат қилади: “Аллох умматимни бирор залолатга жамламас”. Бошқа бир хадисда: “Мусулмонлар яхши деб билган нарса Аллохнинг ҳузурида ҳам яхшидир” – дейилган. Ўзбек халқи неча асрлардан бери суннийликнинг тўрт фиқхий мазҳабидан бири бўлмиш ҳанафийлик мазҳабига амал қилиб келади. Ҳанафийлик ўз тарихий тараққиётнинг барча босқичларида мусулмонларнинг ҳамжиҳатлиги, ўзаро иноқлиги ва бирлигини таъминлаш учун курашиб келган. У мусулмонлар ўртасидаги хар қандай фирқачиликка қарши бўлиб, қавмнинг диний эътиқод белгилари бўйича гурухларга бўлиниш ғоясини ҳеч қачон тан олмаган. Халқимиз ўз мустақиллигини қайтадан қўлга кириганидан сўнг динимизга кенг йўллар очиб берилди. Диний маърифий соҳаларда турли мусулмон давлатлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Аммо шу билан бирга четдан мазҳабсизлик ғояси ҳам кириб келди. Улар ўзларининг нотўғри аммо зоҳирда гўзал даъватларига бир қанча юртдошларимизни ишонтиришга улгурди. Улар халқимизнинг азалдан амал қилиб келаётган ҳанафийлик мазҳабини нотўғрига чиқарди. Бу эса ҳанафий мазҳабига амал қилувчиларнинг эътирозига сабаб бўлди. Натижада мусулмонлар ўртасида низо, тортишув юз бериб ихтилофлар авжига чиқди. Мазҳабларга эргашишдан қайтариш ҳали динни тўлиқ билмайдиган, Қуръоннинг таржима ва тафсири у ёқда турсин, уни тўғри ўқий олмайдиган юртдошларимизнинг диний ҳукмлар ҳақида тортишиб бир- бирини адашганга чиқаришларига сабаб бўлди. Турли хил ихтилоф ва келишмовчилик таъсирида ўз яқинларидан, халқидан ва юртидан норози кайфиятда бўлган экстеримизмга мойил кишилар пайдо бўлди. Улар энди нафақат мазҳабга амал қилувчилар билан балки ўзаро бир- бирлари билан келишмас эди. Уларнинг ўзлари хам турли номсиз фирқаларга ажралиб кетди. Бундан эса турли экстремистик рухдаги ғаразли кучлар унумли фойдаланди. Ўлкамизга четда шаклланган  радикал оқимлар кириб келди ва тарқоқ номсиз фирқаларни ўзларига қўшиб олди. Рамазон ал- Бутий: “Мазҳабсизлик- ислом шариатига тахдид солиб турган энг катта бидъат” деб айтгани бежиз эмас. Зеро динимиз мусулмонларни ўзаро бирлашишга ва фирқаларга бўлинмасликка буюради. واعتصموا بحبل الله جميعا ولاتفرقوا Аллоҳ таоло ўзининг муборак каломида: “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини (яъни динини) махкам тутинг ва бўлиниб кетманг” деб марҳамат қилади. Оли Имрон сураси 103-оят. Бошқа бир оятда: فاسألوا أهل الذكر ان كنتم لا تعلمون “Агар билмасангиз зикр аҳилларидан сўранг” Анбиё 7-оят. Ушбу ояти каримада бир инсон шаръий масалада илми бўлмаса ўзича қарор қабул қилмай балки дарров аҳли илм олим инсонлардан сўрашликка буюрилдилар. Келинг энг аввло мазҳаб сўзини қандай маънода эканлигини тушуниб олайлик. “Мазҳаб” сўзи арабча сўз бўлиб, “йўл”, “йўналиш” маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса, “бирор диний масала, муаммо бўйича муайян мужтаҳид олимнинг фатво чиқариш йўлидир”. Саҳоба ва тобеинлар даврида мазҳаблар кўп бўлган. Аммо вақт ўтиши билан улар орасида тўрт...

Қомусимиз ифтихоримиз

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан мамлакатимиздаги турли муассасалар, ўқув даргоҳлари ва ташкилотларида байрам тадбирлари, учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ушбу таълим даргоҳининг “Ижтимоий фанлар” кафедраси ва “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими” ҳамкорлигида 2019 йил 5-декабрь куни “Қомусимиз ифтихоримиз” мавзусида институтнинг 3-курс талабалари учун байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги “Адолат” ҳуқуқий ахборот марказининг бош маслаҳатчилари А.Жумаев, Ҳ.Бобажонов, шунингдек институтнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири О.Тангировлар иштирок этдилар. Тадбирда Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланганлиги, бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бораётгани, буларнинг барчаси, энг аввало, бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижаси эканлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассислари томонидан керакли жавоблар олдилар. “Ижтимоий фанлар” кафедраси кабинет мудири Ҳ.Нажмиддинов 515

Малайзия халқаро ислом университети маърузаларга ўзбекистонлик олимларни жалб қилишни режалаштирмоқда

2019 йилнинг 27 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган дипломатик ваколаатхонаси раҳбари Равшан Усманов Малайзия халқаро ислом университети (International Islamic University Malaysia – IIUM) проректори Исаржи Сарудин билан учрашди. Маълумот учун, IIUM 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, бу ерда инлиз ва араб тилларида қарийб 30 минг талаба таҳсил олади. Малайзия томонига учрашувда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолияти, Ўзбекистонда таълим, дин, ёшлар сиёсати ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди. Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби ҳақида маълумот берилган. Ўз навбатида Исаржи Сарудин Ўзбекистондаги илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳим эканини айтиб, кадрлар малакасини оширишда яқин ҳамкорлик йўлга қўйилишига умид билдирган. Ўзбекистонлик мутахассисларни Малайзияга шартнома асосида маърузалар қилишга таклиф этиш режалаштирилгани ва қисқа муддатларга талабалар алмашинуви амалга оширилиши кўзда тутилганини қайд этган. Манба: Muslim.uz 747

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш – бутун жамиятнинг вазифаси. Тадқиқотлар аксарият жиноятчиларнинг шахси, дастлаб тарбиясизлик оқибатида шаклланишини кўрсатмоқда. Шубҳасиз, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимининг самарали ишлаши, ички ишлар идоралари профилактика хизмати ходимлари, улар билан ёнма-ён фаолият кўрсатаётган жамоат тузилмаларининг вакиллари ҳамда фуқаролар ҳамкорлигининг тўғри ташкил этилишига боғлиқдир. Жорий йилнинг 3-декабрь куни Тошкент ислом институтига  “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш” мавзусида талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказиш мақсадида подполковник С.Мелиева ва “Ҳазрати Имом” маҳалласи хотин-қизлар билан ишлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис З.Ю.Турсунова таклиф этилди. Суҳбатда талабалар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, куратор С.Валиева ҳамда институт устозлари иштирок этдилар. Суҳбат аввалида услубчи З.Суярова талаба қизларга меҳмонларни таништириш билан бир қаторда ҳозирги кунда ёшлар ўртасида жиноятчиликларни олдини олиш борасида маҳалла идоралари ҳамда ўқув юртлари ҳамкорликда иш олиб боришлари қай даражада муҳим эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Сўнгра суҳбатни подполковник С.Мелиева давом эттирди. Улар жиноятчиликнинг ёшлар ўртасида ҳам авж олаётгани жамиятимиз келажаги учун қанчалик ачинарли ҳолат эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун амалий олиб борилаётган ишлардан яққол далиллар билан мисоллар келтириб ўтдилар. С.Мелиева талаба қизларимизни хушёрликка ва огоҳликка чақириб, келажакда жамиятда ана шундай ҳолатларда ёшлар билан ишлай оладиган салоҳиятли мутахассис бўлиб етишишларига тилакдош бўлди. Сўнгра З.Ю.Турсунова сўзга чиқиб, маҳаллаларда фуқаролар билан олиб борилаётган ишлар, ёшларнинг нотўғри йўлларга кирмасликлари чора-тадбирлари ҳақида сўзлади. Суҳбат давомида устоз ва талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. С.Мелиева ва З.Ю.Турсунова барча саволларга жавоб бердилар ҳамда мисоллар билан изоҳлаб бердилар.   838

КИТОБХОНЛИК – МАЪНАВИЙ ЭҲТИЁЖ

Жорий йилнинг 3 декабр куни Тошкент ислом институти Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова томонидан “Китобхонлик куни” муносабати билан талаба – қизлар ўртасида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб қилиш мақсадида “Китобхонлик – маънавий эҳтиёж” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. И.Акмалова хозирги кунда Республикамизда олиб борилаётган ислохотлар, талаба-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган ўқув адабиётлари ҳамда хорижий адабиётлар тўғрисида талабаларга маълумот бериб ўтди. Шунингдек, институт Ахборот ресурс маркази фондида мавжуд янги бадиий адабиётлар, яқинда нашр этилган “Адабиёт христоматияси” билан талаба-қизларни таништирди. Республикада чоп этилаётган оммавий нашрларни доимо кузатиб бориш, 2017-2021 йилларда харакатлар стратегияси бўйича олиб борилаётган ишларни, газета ва журналларда ёритиб борилишини ўқиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтди. Ҳамда халқимизга диний-маърифий билим бериб,  ҳуқуқий саводхонликни ошириб, ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан билим ва тажрибаларини ошириб боришда салмоқли фаолият кўрсатиб келаётган “Ҳидоят” ҳамда “Муминалар” журнали ва “Ислом нури” газеталарига талаба қизларни мақолалар ёзишга тарғиб қилди. Тадбир сўнгида куратор С.Валиева сўзга чиқиб, талаба-қизларнинг мутолаа маъданиятини ривожлантиришда китоб ўқиш фойдалилиги, талаба-қизлар ўртасида китобхонлик маъданиятини ошириш, хамда оммавий ахборот воситалари орқали кўрсатилган бадиий адабиётлар хақида тўхталиб, институтда китобхонликни тарғиб этишга қаратилган кўрик-танловларида талабаларнинг фаол иштирок этишлалилигига чақириб қолди. Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси И.Акмалова   828
1 1 125 1 126 1 127 1 128 1 129 1 522