islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 2, 2020

Day

Ал-Азҳар тажрибаси асосида мактаб талабаларининг билимлари назорат қилинмоқда

Сўнгги йилларда Миср Араб Республикаси ва мамлакатмиз ўртасида динимизнинг бағрикенглик тамойилларини, маърифий қадриятларини тарғиб этиш, унинг инсонпарварлик моҳиятини сақлаш, диний-маънавий меросни тадқиқ этиш борасида  кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шунга кўра Ҳадис илми мактабида талабаларнинг илмий савияси ва малака даражаларини ал-Азҳар университети талабалари савиясига тенглаштириш мақадида Мисрнинг ал-Азҳар университети жалб этилган икки нафар профессор ўқитувчилар бугунги кунда мактабда самарали меҳнат қилмоқда. Олий мактаб талабалари учун замонавий ахборот технологиялари ёрдамида мутахассилиги бўйича мустақил таълим олишига барча шароитларни яратиб берилган. Бу эса дунёнинг барча олий таълим муассасалари, хусусан ал-Азҳар университетида мавжуд бўлгани каби ўқув жараёнларни оид амалга оширилаётган янгиликларни мунтазам кузатиб боришга ёрдам беради. Дарс  ва тўгарак машғулотлари ал-Азҳар университетининг услубига мувофиқ ташкил этилмоқда. Мактаб ректори Олимхон Юсупов бошчилигидаги махсус комиссия имтиҳон жараёнларини назорат қилиб бормоқда ва якуний назорат синовлари ҳафтаси бошланишидан аввал мактаб раҳбарияти ўқитувчилар учун имтиҳон талаблари, талабаларнинг ўзлаштиришини баҳолаш тизимини бўйича мажлис ўтказди. Ўқув йилининг биринчи ярим йиллиги бўйича фанлардан якуний назорат синовлари тўлиқ араб тилида бўлиб ўтмоқда. Бу эса мактаб ва ал-Азҳар университети ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади. Бугунгача ўтказилган имтиҳон натижалари шуни кўрсатмоқдаки, талабаларнинг билим даражаси 90% дан юқори кўрсаткичда. Энг муҳими Ҳадис илми мактаби ўқитувчилари талабаларнинг билими ва малака даражаларини ошириш ва ушбу таълим даргоҳини келажакда энг юқори натижаларга эришиши учун барча имкониятларини ишга солмоқда. Ал-Азҳар университети ҳамда Ҳадис илми мактаби прфессори, Араб филологияси фанлари доктори Али Саад Али Саад. Араб тилидан Мактаб 1 курс талабаси И.Иброҳимов таржима қилди   296

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” фонди ва Туркиянинг Мармара университетидан ҳадя қилинган китоблар тақдимоти ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2017 йилда ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган қисқа давр мобайнида буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, кенг тарғиб этиш, нуфузли халқаро марказлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бугунги кунгача дунёнинг 24 та етакчи ислом тадқиқот марказлари, университетлар билан ҳамкорликка оид меморандумлар имзоланди. Ана шу халқаро ҳамкорлик алоқаларининг самараси ўлароқ, жорий йил январь ойида Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” фонди дунё кутубхоналарида сақланаётган нодир қўлёзма асарларнинг каталоглари ва бошқа манбалардан иборат юзга яқин китоблар тўпламини Марказга ҳадя қилди. Улар орасида дунё фондларида сақланаётган араб, турк, форс тилларидаги нодир қўлёзмалар, каталоглар, шунингдек, қўлёзмаларни таҳқиқ ва таҳрир қилишга оид асарлар, ислом илмига доир китоблар мавжуд. Анжуманда Буюк Британиядан келтирилган каталогларнинг нодир қўлёзма манбааларни тадқиқ этишдаги аҳамияти, Марказнинг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишлари ва истиқболдаги режалари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, Марказ Туркиянинг нуфузли университетлари билан ҳам илмий ҳамкорликни амалга оширмоқда. Ҳар икки давлат ёш олимларининг ўзаро тажриба алмашиши йўлга қўйилиб, халқаро илмий-амалий семинарларда иштирок этиб келмоқда. Ана шу ҳамкорликнинг амалий ифодаси сифатида Туркиянинг Мармара университети Илоҳиёт факультети томонидан Марказга Имом Мотуридийнинг 18 жилдлик “Таъвилотул Қуръон” асари тақдим этилди. Тадбир доирасида мазкур китобларнинг ҳам тақдимоти ўтказилиб, иштирокчиларга яқиндан таништирилди. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, айни вақтда Марказ илмий ходимлари томонидан Имом Мотуридийнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати 145

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг манбалар хазинасида сақланаётган “Усмон мусҳафи”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида “Усмон мусҳафи”нинг ажойиб китоб-альбоми сақланмоқда. ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш маркази (ИРСИКА) томонидан тақдим этилган ушбу китоб Тошкентда сақланаётган “Усмон мусҳафи” сингари Қуръони қаримнинг қадим нусхаси асосида тайёрланган. Мазкур китоб-альбомни тайёрлашда Туркиядаги “Тўпқопи” саройи музейида сақланаётган қадимги мусҳаф нусхаси асос қилиб олинган. “Тўпқопи мусҳафи” номи билан аталадиган ушбу нусха бугунги кунда дунё бўйича мавжуд “Усмон мусҳаф”ларининг энг қадимгиларидан биридир. Кийик терисига ёзилган мусҳаф музейда 44/32 рақам остида сақланади ва 408 варақдан иборат[1]. Мусҳафнинг тарихи ҳақидаги дастлабки маълумотларни унинг аввалига қўшилган варақдан олишимиз мумкин. Унда мусҳаф Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида ёзилгани ва йиллар давомида Миср пойтахти Қоҳирада сақлангани, 1226 ҳижрий санада (1881 йил) Миср ҳокими Муҳаммад Али Пошо Усмонли турклар империяси султони Султон Маҳмуд II га ҳадя тариқасида юборгани қайд этилган. Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, 1226 ҳижрий йилнинг 20 Жумодул аввал ойида (1811 йил, 12 июнь) ёзилган ушбу бир бетлик маълумот шу даврларда бизнинг диёрда истеъмолда бўлган туркий тилга жуда ҳам яқин ва ўқиганимизда қийинчиликсиз тушуна оламиз. Жумладан, саҳифада қуйидагиларни ўқишимиз мумкин: “Ҳазрат Муҳаммад алайҳи афзалут таҳийёт ваттаслим афандим ҳазратларининг саҳобаи чори арконилари, унвон ва шонлари, халифаи солис, жомиъул Қуръон Усмон ибн Аффон номи ила маъруфи жаҳон ва маълуми замину осмон, кони ҳаё, маъдани ҳилм, котиби ваҳйи само ҳазрат Зиннурайн розияллоҳу анҳу зоти шарифларининг муборак хомаи ва фасоҳати жомалари ила имло буюрил(г)он. ….муддати мадийда ва синийни адида хазинаи Қоираи Мисрда макнун ва маҳфуздур”. Бу бизга шундай кичик хулоса бериши мумкинки, икки аср олдин Турк султонлиги ва Мовароуннаҳр халқлари тили бир бирига жуда яқин бўлган ёки бўлмаса бу ёзув котиби асли бизнинг диёрдан бўлиб, мусҳафи шариф аввалига ўз она тилида мазкур маълумотни ёзиб қолдирган.   Мусҳаф бўйича олиб борилган тадқиқотлар китоб-альбомнинг аввалида батафсил келтирилган. Турк тадқиқотчилари мазкур маълумот ва умуман мусҳаф устида изланиш олиб бориб, нусханинг илк “Усмон мусҳафи” билан боғлиқлиги ҳақида қуйидагиларни айтганлар: Маълумки, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг даврида ёзилган мусҳафларга ҳеч қандай нуқта ва белгилар қўйилмаган. Бу иш бироз кейин, Қуръонни тўғри ўқишга кишилар, хусусан, араб бўлмаган мусулмонлар қийнала бошлагач, Абул Асвад Дуалий[2] томонидан қўйилиб бошланган ва бу жараён янги мусҳафлар устида олиб борилган. “Тўпқопи мусҳафи”га эътибор қаратилса, нуқталарга ишора қилувчи қия чизиқлар ва қора нуқталар, ҳаракатларни билдирадиган қизил нуқталар қўйилганига гувоҳ бўламиз. Яна тўпқопи мусҳафида оятлар тугаган жойларда, ҳар бешта, ҳар ўнта, ҳар юзта оятдан кейин махсус белгилар қўйилган. Шу ва бошқа жиҳатларни инобатга олиб, тадқиқотчилар бу мусҳаф Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг давридан анча кейин, мусҳафларга белгилар қўйиш бошланган даврда, тахминан биринчи ёки иккинчи ҳижрий асрда ёзилган деган хулосага келганлар[3]. Лекин унинг Муҳаммад Али Пошо томонидан Султон Маҳмуд II га юборилгани ҳақиқатлигини таъкидлаганлар[4]. Китоб аввалида “Усмон мусҳафи” ва араб ёзуви тарихига оид кўплаб қимматли маълумотлар берилган. Бугунги кундаги мавжуд мусҳафлардаги айрим фарқ қилувчи жиҳатлар сабаби очиқланган. Улар қиёсий ўрганилган. Асар муқаддимасида ушбу тадқиқотдан мақсад каломи шарифнинг қадимги нусхалари билан танишиш имкониятини мусулмон оламига тақдим этиш ва шунинг билан бирга 14 асрдан бери Қуръоннинг бирорта ҳам ҳарфи ўзгармаганини, Аллоҳ ўзининг “Албатта, бу зикрни (яъни Қуръонни) Биз Ўзимиз нозил қилдик ва уни Ўзимиз асрагувчидирмиз”[5], деган ваъдасини амалга ошириб келаётганини дунё оммаси...

Намозда қўлларни киндик остига қўйиш ва унинг илмий асослари

Дин иши ҳассос масала саналади. Унга аҳл бўлмай, илмсиз равишда бир оғиз сўз айтмоққа ҳеч кимнинг ҳаққи йўқдир. Мана шу қоида бузилди турли кўнгилсизликлар бошланади. Ҳар бир инсон ўз ҳаддини билиб яшаган вақтлар тарихга зарҳал ҳарфлар билан муҳрлангани ҳеч кимга сир эмас. Кейинги вақтларда диний масалаларга енгил қараш эътибориданми уларни мустақил ўрганиб, ҳаммани ташвишга солаётган, ихтилофга сабаб бўлаётган ҳолатлар киши дилини хира қилмоқда. Ана шундай масалалардан баъзилари: оминни жаҳрий айтиш,  намозда оёқларни кериб туриш, қиём қўлни кўкси устига қўйиш, имом билан бирга Фотиҳа сурасини ўқиш ва ҳаказолар. Мана шу шахслар айтиб ўтганимиздек динни ҳадислардан ўрганиш кераклигини даъво қилиб, раҳмат ҳисобланган мазҳаблар ўртасидаги фуруъий масалаларни рўкач қилиб, ўзларини ҳам ўзгаларни ҳам аташтирмоқдалар. Бугун биз ўрганмоқчи бўлган ҳукм намозда қўлни қўйиш масаласидир. Олдиндан айтиб қўяйлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу борада турли ривоятлар келган. Одатда у зот ибодатларни таълим бераётганларида эркак ва аёлларнинг ажратмай амал қилганлар. Илло, истисно ҳолларда бундай бўлмаган. Бу ҳадисларни чуқур ўрганган мужтаҳид олимлар эркакларга хушуга муносиб ҳолат киндик ости, аёлларга эса сатри аврат маъносида кўкрак усти дея ҳадисларда келган турли ривоятларни мувофиқлаштирдилар. عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ أَنَّ عَلِيًّا رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: مِنْ السُّنَّةِ وَضْعُ الْكَفِّ عَلَى الْكَفِّ فِي الصَّلاةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالدَّارَقُطْنِيُّ. Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади. Али розияллоҳу анҳу айтади: “Намозда киндик остига кафтни кафт устига қўйиш суннатдир”. Абу Довуд, Аҳмад ва Дорақутний ривоят қилган. عَنْ أَبِي وَائِلٍ قَالَ: قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: أَخْذُ الأَكُفِّ عَلَى الأَكُفِّ فِي الصَّلاةِ تَحْتَ السُّرَّةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. Абу Воил Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “Намозда кафтларни кафтлар устига, киндик остида ушлаб турилади”. Абу Довуд ривояти. Ривоятлар заиф бўлсада бир-бирини қувватлаб ҳасан лиғойриҳи даражасига кўтарилади ва ҳужжат сифатида қабул қилинади. Мусталоҳул ҳадис илмидан воқиф бўлганлар буни жуда яхши билади. Аллома Саҳаранпурий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг «Базлул мажҳуд шарҳу сунани Аби Давуд» китобида шундай дейди: (Намозда қўл қўйиш масаласида тўрт мазҳаб) уч йўлга-мазҳабга чекланган. Биринчи мазҳаб: киндик ости, иккинчи мазҳаб кўкрак ости, киндик усти, учунчи мазҳаб ирсол-икки ёнга ташлаб туриш. Балки қўл боғлаш икки кўриниш: кўкрак ости ва киндик остига чекланади. Қўлни кўкрак устига қўйишни айтган бирорта мусулмонлар мазҳаби йўқ. Қўлни кўкрак устига қўйиш ҳақидаги гап мусулмонлар мазҳабидан ташқари ва уларнинг келишилган ижмосини бузишликдир. Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ “Эълолус сунан” китобида юқоридаги ҳадисларни келтириб, унга қуйидагича изоҳлайди: “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ икки қўлни киндик остига қўяди, деган. Молик ва Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳлар икки қўлни кўкрак остига,  киндик устига қўяди, деганлар. Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳдан уч хил ривоят бор. Уларнинг энг машҳури ҳанафий мазҳаби кабидир…”. Энг қизиғи, эркаклар учун икки қўлни кўкрак устига қўйиш ҳақида Ибнул Қаййим ва Ибн Ҳазм раҳматуллоҳ алайҳлардан ривоятлар бор. Ибнул Қаййим раҳматуллоҳи алайҳ «Бадоиъул фавоид» китобида айтади: «Икки қўлини кўкси устига қўймоғи макруҳ бўлади». Ибн Ҳазм раҳматуллоҳи алайҳ икки қўлни қўйиш ҳақида ҳадисларни ривоят қилиб, уларни кўкрак устига қўйишни зикр қилмаган. Масаланинг фиқҳий ҳукми. Мўътабар китоблардан саналган  «Мухтасарул виқоя»да қиёмда қўл тутиш борасида шундай дейилади: ويضع يمينه على شماله تحت سرّته فى كلّ قيام فيه ذكر مسنون ويرسل فى قومة الركوع وبين تكبيرات العيدين “Суннат қилинган зикр мавжуд бўлган ҳар бир қиёмда киндик остига ўнг қўлини чап қўлининг устига қўйиб...

Янги лойиҳа: Ақида дарслари “Фиқҳи акбар китоби” 1-қисм (Аудио)

Muslim.uz сайти ижодкорлари томонидан ҳар бир мўмин-мусулмон киши билиши ва эътиқод қилиши лозим бўлган илм – ақида илмини ақоидга оид мўътабар манбалар асосида тушунарли қилиб, овозли шаклда баён этишни режалаштирилди. Аллоҳ таборака ва таоло ушбу хайрли ишни муваффақиятли ва мўмин-мусулмонларимиз учун манфаатли қилсин. 197