islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Fevral 3, 2020

Day

Ислом ва санъат (учинчи мақола)

Хаттотлик Шарқ мамлакатларида ўзига хос алоҳида йўналиш касб этган ва фан даражасига кўтарилган бебаҳо санъатдир. Ўрта Осиё халқлари томонидан ислом динининг қабул қилиниши муносабати билан бу ўлкага “Қуръон карим” нозил қилинган араб ёзуви кириб келди. Ўрта Осиё халқлари муомаласидаги қадимий уйғур, ўрхун-энасой, суғд, хоразмий ёзувлари истеъмолдан чиқиб, VII аср охиридан Қуръон ёзуви илму фан ва давлат ишларида расмий ёзувга айланди. Араб ёзувининг 100 дан ортиқ тури мавжуд. 28 ҳарфдан иборат бўлган араб алифбосининг дастлабки шакли “Хатти маъқалий” бўлиб, тик чизиқлар билан ифодаланган. Аммо узоқ истеъмолда бўлиб, шуҳрат қозона олмаган. VII асрдан бошлаб унинг ўрнини араб ёзувининг энг қадимийси ва машҳури ҳисобланган “Хатти куфий” эгаллайди. Сўнгра хатти маъқалий ва куфий хати асосида араб ёзувининг санъаткорона яратилган 8 хил асосий услуби майдонга келган. Булар: сулс хати; насх хати; муҳаққақ хати; райхоний хати; тавқиъ хати; риқоъ хати; девоний хати; настаълиқ хати.Бу хатлар ичида ҳозирги кунда энг кўп қўлланиладигани насх хати бўлиб, 22 араб давлатида, Эрон Ислом Республикасида шу хатдан фойдаланилади. Қуръони карим ҳозирги вақтда асосан насх хатида чоп этилади. Риқоъ ёзуви араб ёзувининг қўлёзма шаклида ўз ифодасини топган.Яна сулс деб аталадиган ёзув учун қалам учи камида 3 миллиметр кенг бўлиши керак. Насх ёзуви учун 1 миллиметрли ёки ундан ҳам кичикроқ қаламни ишлатса бўлади. Араб ёзувининг муҳим хусусиятларидан яна бири – у стенографик ёзув хусусиятига эга. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тараққиёти тарихига бир назар солсак, VII–X асрларда Араб халифалигининг марказий шаҳарлари – Макка, Кўфа ва Басрада яратилиб, кейинчалик халифаликнинг бошқа ҳудудларига тарқалган хат турларидан фойдаланган ҳолда Мовароуннаҳр хаттотлик мактаби вужудга келганини билиб оламиз. Аҳмад ибн Умар Ашъас Абу Бакр Самарқандий (XI аср), Аҳмад Табибшоҳ Мовароуннаҳрий (вафоти 1215 йил), Али Банокатий (XIII аср), Жамшид Шоший (XIV аср) каби хаттотлар ушбу мактаб вакиллари сифатида донг таратганлар. XIV–XV асрларда илм-фан, маданият ва санъатнинг барча соҳаларида бўлгани каби хаттотлик санъатида ҳам мисли кўрилмаган юксалиш кузатилди. Шу даврдан бошлаб Ўрта Осиёнинг турли минтақаларида бир неча хаттотлик мактаблари пайдо бўлди. XV асрда Темурийлар сулоласи ҳукмдорларининг қўллаб-қувватлашлари билан вужудга келган Ҳирот хаттотлик мактаби Султонали Машҳадий (1437–1520), Дарвеш Муҳаммад Тақий Ҳиравий (XV асрнинг биринчи ярми), Абдулжамил Котиб (вафоти 1505/1506 йил) каби вакиллари билан элга танилган. XVI асрда Шайбонийлар сулоласи хонлари саъй-ҳаракатлари билан асос солинган Бухоро хаттотлик мактаби Мирали Ҳиравий (вафоти 1557 йил), Мир Убайд Бухорий (ваф. 1601 й.), Мир Ҳусайн Кўланкий Бухорий (XVI аср), Саййид Абдуллоҳ Бухорий (вафоти 1647), Ҳожи Ёдгор (вафоти 1663), Аҳмад Дониш (1826–1897) каби вакиллари билан шуҳрат қозонди. XVIII аср бошларида Хива ва Қўқон хонликлари ҳудудида Хоразм ва Фарғона хаттотлик мактаблари, XIX асрда эса Самарқанд ва Тошкент хаттотлик мактаблари шаклланди. Хоразм хаттотлик мактаби ўзининг Мунис Хоразмий (1778–1829), Комил Хоразмий (1825–1899) каби намояндалари билан танилган бўлса, Фарғона хаттотлик мактаби Мирзо Мирзо Шариф Дабир (XIX аср), Муқимий (1850–1903), Самарқанд хаттотлик мактаби Очилдимурод Мирий Каттақўрғоний (1830–1899), Абдулжаббор Ургутий Самарқандий (1885–1910), Тошкент хаттотлик мактаби эса Муҳаммад Юнус Котиб (XIX аср) ва Муҳаммад Шоҳмурод Котиб (1850–1922) каби вакиллари билан машҳур бўлди. Хаттотлик санъатидан меъморчилик ва халқ амалий санъатида ҳам кенг фойдаланилган. Юртимизда азалдан меъморий иншоотлар – масжидлар, мадрасалар ва мақбараларнинг ташқи ва ички деворлари, пештоқлари турли нақшлар билан биргаликда хаттотлик услубларида ёзилган битиклар – Қуръони карим оятлари, ҳадислар, ҳикматли сўзлар ва шеърий парчалар билан безатилган.Мусулмон хаттотлик санъати...

Адлия вазири: Нотариусларга нафақат қонуний, балки инсоний, ҳатто диний талаблар қўйилди

Яъни уларга қонуний ишлаш талаби қўйилиши билан бирга инсон сифатида тўғри ишлаш кераклигини тушунтирилган, ҳатто диний асосларни келтириб, ҳалол бўлиш, ҳаромдан ҳазар қилиш уқдирилган. Бироқ, улар ўз нафси йўлида электрон тизимларни чалғитишга уринмоқда… Аввал хабар берганимиздек, Адлия вазирлигида адлия идораларида ўтган йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тизими орқали тадбирда тизимнинг барча масъуллари иштирок этди. Йиғилишда адлия идораларига йўлланган 46 мингдан ортиқ мурожаатнинг 90 фоизи ҳал этилгани, кўрилган таъсир чоралари натижасида 7,5 мингга яқин шахс маъмурий, 10мингдан ортиқ шахс интизомий жавобгарликка тортилгани, тақдимномаларга асосан мансабдор шахсларнинг ноқонуний 181 ҳужжати ижроси тўхтатилиб, 2 минг 800 дан ортиғи бекор қилингани қайд этилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 369 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилган. Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 13 миллиондан ортиқ хизмат кўрсатилган. Танқидий таҳлиллар жараёнида эса яна нотариуслар муҳокама марказида бўлди. Маълумки, вазирлик раҳбарияти мана учинчи йилдирки ушбу тизимни коррупциялашган ходимлардан тозалаш бўйича зарур чораларни амалга оширмоқда. Боиси одамларнинг энг кўп иши тушадиган нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёнида мижозлардан ортиқча пул ундириш, таъмагирлик қилиш каби қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйиб келган. Айнан шундай ҳолатларга барҳам бериш, тизимни тартибга солишга қаратилган кенг кўламли чоралар натижасида бугунги кунда аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш кўлами ортяпди. “Нотариус” электрон тизими ишга туширилиб,электрон навбат олиш, нотариал ҳаракат учун ундирилган давлат божи ва бошқа йиғимлар қонуний бўлиши учун “SMS-хабарнома” хизмати ҳам йўлга қўйилган. Кўп ҳолларда коррупцияга ходимлар маоши камлиги рўкач қилингани учун тизим ходимларининг маошлари ҳам оширилган. Бир қарашда уларга ноқонуний қилмишлар учун имкон қолдирилмаган. Бироқ, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас, деганларидек, мижозлардан ортиқча пул ундиришга бўлган “иштиёқ” айрим нотарусларда ҳамон барҳам топмаган. Энг ёмони, нотариусларнинг хатоларига адлия бўлими, бошқармалари раҳбарлари кўз юммоқда. Мисол учун “ишонч телефони”га фуқаро Ҳасанов Яшнобод тумани 7-сон давлат нотариал идораси Усмонова томонидан уй-жой олди-сотти шартномасини расмийлаштириш пайтида 178 минг сўм ориқча олганидан норози бўлиб, мурожаат қилган. Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан кўриб чиқилиб, ориқча ундирилган пул фуқарога қайтарилган бўлса-да, нотариуснинг жавобгарлик масаласи ҳал этилмаган. Адлия вазири Русланбек Давлетов ушбу ҳолатга баҳо берар экан, нега бундай бўлди, шунча имкониятларга қарамай ортиқча пул олиб, бировнинг чўнтагига кўз олайтираётган ходимни ҳайдаш керак, деб қайд этди. – Адлиянинг оғриқли нуқтаси бўлган нотариуслар билан уч йилдан бери турлича усулда гаплашдик, – деди Р.Давлетов. – Уларга қонуний ишлаш талабини қўйиш билан бирга, инсон сифатида тўғри ишлаш кераклигини тушунтиришга ҳам кўп бор уриндик. Ҳатто диний асосларни келтириб, ҳалол бўлиш, ҳаромдан ҳазар қилишни уқдирдик. Шунга қарамай, хулоса қилмайдиган, уялмайдиган нотариуслар, афсуски, ҳамон мавжуд. Нотариуснинг амалга ошираёган ҳаракатлари яратилган шаффоф тизим орқали кўз олдимизда намоён бўлиб турибди. Уларнинг айримлари эса бу тизимни алдашга, уни айланиб ўтишга уринаётганини асло кечириб бўлмайди. “SMS-хабарнома” хизмати орқали нотариус амалга оширган ҳаракат учун удирилган пул миқдори ҳақида мижозга хабар келади. Демак, базага мижознинг телефон рақамини киритиш шарт. Бироқ, айрим нотариуслар электрон тизимни чалғитиш учун базага мижознинг эмас, балки ўзлари билан бирга ишлайдиган бошқа ходимларнинг телефон рақамларини киритиб келган. Бундай ҳолда мижоз қонуний ундирилган сумма миқдоридан бехабар қолади ва бу нотарусга мижоздан ортиқча пул олишга шароит яратади. Ўрганишлар давомида 21 ҳолатда нотариуслар шундай усулдан фойдаланган ва одамлардан ўз манфаати...