islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Мунгли кўзлардаги қувонч…

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни робиъул аввал ойи муносабати билан институт амалиётчиси Г.Махамедова ташаббуси билан талаба қизлар ўртасида “Мурувват уйига ёрдам” деб номланган хайрия фондида йиғилган хайрия жамғармаларини, Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова бошчилигида АРМ ходимаси И.Акмалова, амалиётчи ва талаба қизлар “1-сонли интернат Мурувват уйи” га олиб борди. Ташриф мобайнида “Мурувват” уйида имконияти чекланган турли даражадаги ногирон болаларга давлатимиз томонидан яратиб берилган шарт-шароитлар билан танишди. Мурғак ногирон гўдакларга кўрсатилаётган улкан меҳр-мурувватни гувоҳи бўлдилар. Уларга яратилган шароитлар қанчалик кўп бўлсада, лекин кўзлар мунгли эди. Мазкур имконияти чекланган мурғак кўзларга бир лаҳзалик қувонч ҳадя эта олганлиги учун талаба қизлар қалбида меҳр ҳисси жўш урди. Ташриф сўнггида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талаба қизларига “Мурувват уйи” раҳбарияти томонидан “Ташаккурнома” тақдим этилди. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 658

“ҲИДОЯ” КИТОБИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲЛАР (тўртинчи мақола)

“Ҳидоя” китобига ёзилган шарҳларнинг сони унинг қай даражада аҳамиятли китоб эканини англатади. Қуйида унга ёзилган шарҳ китоблар билан танишиб ўтамиз. Ундаги тартиб китоб муаллифларининг вафот йиллари кетма-кетлигида келтирилади: 1. Хулосатун ниҳоя фи фавоидил Ҳидоя. Муаллифи: Алоуддин Абул Қосим Маҳмуд ибн Абдуллоҳ ибн Соид Рузий Ҳанафий (ваф. 606 ҳ.й.). 2. Ал-Фавоидул баҳийя. Муаллифи: Ҳамидуддин Алий ибн Муҳаммад ибн Алий Зарир Бухорий Ромиший (ваф. 666 ҳ.й.). 3. Ниҳоятул кифоя фи дироятил Ҳидоя. Муаллифи: Тожуш шариа Умар ибн Садруш шариа-I Маҳбубий (ваф. 673 ҳ.й.) 4. Шарҳул Ҳидоя. Алий ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Алоуддин (ваф. 708 ҳ.й.). 5. Ал-Ғоя шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Қози Шамсуддин Абул Аббос Аҳмад ибн Иброҳим ибн Абдулғаний Саружий (ваф. 710 ҳ.й.). Ушбу китоб “Ҳидоя”ни кенг шарҳланган шарҳларидан бири бўлиб, муаллиф “Қасамлар китоби”га етган пайтда вафот этган. Сўнг Саъдуддин ибн Муҳаммад ибн Дирий ниҳоясига етказган. 6. Ан-Ниҳоя фи шарҳил Ҳидоя. Муаллифи: Ҳусомиддин Ҳусайн ибн Алий ибн Ҳажжож Сиғноқий (ваф. 710 ҳ.й.). 7. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Ҳофизуддин Насафий Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Маҳмуд (ваф. 710 ҳ.й.). Баъзилар “Бу зот “Ҳидоя”га шарҳ ёзмаганликларини айтишган. 8. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Нажмуддин Абут Тоҳир Исҳоқ ибн Алий ибн Яҳё (ваф. 711 ҳ.й.) 9. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Шамсуддин Муҳаммад ибн Усмон ибн Абул Ҳасан (ваф. 728 ҳ.й.). Бу зот “Ибн Ҳаририй” исми билан танилган. 10. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Аҳмад ибн Ҳасан Шиҳобуддин (ваф. 737 ҳ.й.). Бу зот “Ибн Заркаший” исми билан танилган. 11. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Иброҳим ибн Алий ибн Аҳмад (ваф. 744 ҳ.й.). Бу зот “Ибн Абдулҳақ Воситий” исми билан танилган. 12. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Аҳмад ибн Ҳасан Табризий (ваф. 744 ҳ.й.). 13. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Тожуддин Абу Муҳаммад Аҳмад ибн Абдулқодир ибн Аҳмад (ваф. 749 ҳ.й.). Бу зот “Ибн Мактум” исми билан танилган. Китоб охирига етмай қолган. 14. Миърожуд дироя ила шарҳил Ҳидоя. Муаллифи: Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Қавомуддин Кокий (ваф. 749 ҳ.й.). Бу зот Алоуддин Бухорий ва Сиғноқийларнинг шогирди ҳисобланади. 15. Ал-Ғоя фи шарҳил Ҳидоя. Муаллифи: Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Қавомуддин Кокий (ваф. 749 ҳ.й.). 16. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Алоуддин Алий ибн Усмон ибн Иброҳим (ваф. 750 ҳ.й.). Бу зот “Ибн Туркмоний” исми билан танилган. Муаллиф бу шарҳни охирига етказишга муваффақ бўлмаган. Кейинчалик у зотнинг ўғли китобни охирига етказган. 17. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Нажмуддин Иброҳим ибн Алий ибн Аҳмад Абу Исҳоқ Тарсусий Димашқий (ваф. 758 ҳ.й.). 18. Ғоятул баён ва нодиратул ақрон. Муаллифи: Амир Котиб ибн Амир Умар Амид ибн Амид Атқоний (ваф. 758 ҳ.й.). 19. Кифоя шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Жалолуддин ибн Шамсуддин Хоразмий Карлоний (ваф. 767 ҳ.й.). Бу зот имом Сиғноқийнинг шогирди ҳисобланади. 20. Тавшиҳ. Муаллифи: Умар ибн Исҳоқ ибн Аҳмад Ғазнавий, Қози Сирожуддин Абу Ҳафс Ҳиндий (ваф. 773 ҳ.й.). 21. Ан-Ниҳоя алал Ҳидоя. Муаллифи: Муҳйиддин Абу Муҳаммад Абдулқодир ибн Муҳаммад Қураший (ваф. 775 ҳ.й.). Бу киши машҳур “ал-Жавоҳирул музиа фи табақотил ҳанафийя” китобининг ҳам муаллифи саналади. 22. Ат-Такмила фи фавоидил Ҳидоя. Муаллифи: Маҳмуд ибн Аҳмад Қувнавий (ваф. 775 ҳ.й.). 23. Ал-Иноя фи шарҳил Ҳидоя. Муаллифи: Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Румий Акмалуддин Бобартий (ваф. 786 ҳ.й.). 24. Шарҳул Ҳидоя. Муаллифи: Саййид Шариф Алий ибн Муҳммад ибн Алий Журжоний...

ҲАҚОРАТ ТУРЛАРИНИНГ ЁМОНИ

Роббимиз азза ва жалла Ўзининг мукаммал Китобида айтади: «Эй иймон келтирганлар! Бир қавм бошқасини масхара қилмасин, эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва аёллар ҳам бошқа аёлларни (масхара қилмасин), эҳтимол улар булардан яхшироқдир. Ва ўзингизни ўзингиз мазах қилманг, бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон» (Хужурот, 11). Ушбу оятда ўзингиз мулоҳаза қилаётганингиздек Аллоҳ таоло ўз бандаларини бир бирларига лақаблар қўйиш, сўкиш ва ҳақоратлар ҳамда таҳқирлаш ва бўҳтонларнинг ҳар ҳил турлари билан юзланишдан қайтариб уларни огоҳлантирган. Уламолар таҳқирлаш навларининг энг ёмони инсоннинг ўз дўсти бўлган бошқа бир инсонга далил исботсиз куфр айбини йўналтириши эканини бир овоздан маъқуллаб ижмо қилганлар. Яна уламолар бу айбловни бир-бирларига лақаб қўйиш турининг энг ёмони эканига якдиллик билан қарор қилганлар. Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг кўплаб ҳадисларида таҳқирлашнинг ушбу туридан қайтарганлар. Икки шайх Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Агар киши биродарига «эй кофир» деса, ушбу (сўз) иккисидан бирига қайтади. Агар у киши ростдан ҳам кофир бўлса унга, аммо ундай бўлмаса айтувчининг ўзига қайтади». Икки шайх ривоят килган бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Киши ўз биродарига куфр айбини отса уни ўлдиргандек бўлади». Яна бир ривоятда: «Ҳақиқатда ўлдирган кишидекдир» – дейилган. Бу тўғрисида жуда кўп ҳадислар бўлиб, бу ҳақида тортишишнинг ҳожати йўқ. Шунинг учун саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейинги ўтган солиҳларимиз бировни куфрда айблашдан ўзларини тийишни лозим тутганлар. Балки бу борада Расулулоҳнинг ўзлари бизларга намуна бўлганлар. Саҳобалар орасида нифоқда сийқаси чиққан мунофиқлар ҳам бор эди. Лекин Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни куфрда айбламаганлар, уларга ҳам мусулмонлар билан қиладиган муомалани қилганлар. Ўша мунофиқларнинг бошида ўзингиз билганингиздек Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул бўлган. Унинг ишлари ёмон бўлишига қарамай Пайғамбаримиз унга ҳам мусулмонларга қиладиган муомалани қилдилар. Ўғлининг рағбатини рўёбга чиқариш учун, кийганларида баданларига тегиб турадиган кийимни уни кафанлаш учун бердилар. Жаноза ўқиш учун уни олиб келинганда жаноза ўқувчилар олдида Расулуллоҳнинг ўзлари турган эдилар. Мадинада бугунги кунда катта ҳиёнат деб аталадиган гуноҳни содир этган киши бўларди. Ислом тамғаси у ва у кабилардан алоқани узиб қўйгани йўқ. Хотиб ибн Абу Балтаъа ўшаларнинг бири эди. У Расулуллоҳни Маккани фатх қилиш учун йўлга чиқмоқчи эканини Маккадаги мушрикларга махфий тарзда етказиб, уларга: «Ўзингизни ҳушёр тутинг» – деб хабар берган эди. Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам у юборган махфий хатни ўқиб қолдилар. Шунда ҳам Расулуллоҳ уни куфрда айбламадилар. Балки Аллоҳ таоло ҳам уни Расулуллоҳнинг юзларига туфлагани учун унга хитоб қилганида уни иймонда эканига гувоҳ бериб: «Эй иймон келтирганлар! Менинг душманларимни ва ўзингизнинг душманларингизни дўст тутманглар. Сизлар уларга дўстлик қиласизлар, улар эса …» (Мумтаҳана, 1). Илоҳий баёнот ундан иймон тамғасини кесиб қўйгани йўқ, балки: «Эй иймон келтирганлар…»! – деб мурожат қилди. Буларнинг бари, ўша зотларнинг бировни куфрда айблаш Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло харом қилган бўҳтон ва ҳақорат турларининг энг ёмони эканини билганлари учундир. Балки, эй Аллоҳнинг бандалари, сизлар яхши биласизки саҳобалар замонининг охирларига келиб Мўътазила, Жаҳмия, Муржия, Хаворижлар каби фирқаларнинг шохи ўсиб чиқа бошлади. Улар Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг тўғри йўлидан қаттиқ янглишдилар. Биз синчиклаб текшириб, саҳобалар ва тобеъинлар орасида уларни куфрда айблаган кишини топа олмадик. Хаворижларни ёки Муътазила ва Муржияларни куфрда айблаган кишини учратмадик. Алий каррамаллоҳу...

“ОЛИЙ МАЪҲАД ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАҲСИНГА ЛОЙИҚ”

2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан кенг нишонланаётган тадбирлар халқларимиз ўртасидаги ҳамкорлик тарихида ноёб воқеа сифатида қардошлик муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу тадбирлар доирасида икки мамлакат диний-маърифий соҳа ходимларининг ўзаро мулоқот ва учрашувлари, турли даражадаги ташрифлари ташкил этилмоқда. Мамлакатимизда ўтказилаётган кенг миқёсли ушбу маданий тадбирлар доирасида Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий раҳбарлигидаги делегация жорий йил 26-30 ноябрь кунлари юртимизга ташриф буюрди. Ташрифнинг иккинчи куни – 27 ноябрда делегация аъзолари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлдилар. ТИИ ректори У.Ғафуров мартабали меҳмонларни Ўқув ва илмий ишлар бўйича проректор У.Ходжаев, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Ж.Неъматов, “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари М.Жангиров, ва Ҳ.Нурбоев иштирокларида қабул қилди. Дастлаб ташриф буюрган меҳмонларга институтнинг узоқ йиллик тарихи, мустақилликдан олдинги ва кейинги фаолияти, бу даргоҳда таҳсил олган уламолар, сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар,  ТИИ жамоаси, хусусан, талабалар учун яратиб берилган юксак шарт-шароитлар, таълим муассасасида ҳам диний, ҳам дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган кадрлар тайёрлаш устувор вазифа қилиб белгилангани ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Учрашувда Тошкент ислом институти ва Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди. Ўз навбатида, “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий самимий қабул учун ТИИ раҳбариятига миннатдорлик билдириб, ўзи бошчилик қилаётган таълим муассасаси фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Ташриф давомида делегация раҳбари профессор Муҳаммад аш-Шаҳҳат ал-Жиндий Тошкент ислом институти талабаларига муқаддас ислом динининг тинчлик дини эканига урғу бериб, унинг илм-фан тараққиётидаги ўрни ва бугунги глобал жамиятдаги аҳамиятига доир долзарб мавзуда маъруза қилди. Маъруза сўнггида “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ректори Муҳаммад ал-Жиндий шундай деди: “Ўзбекистонга ташрифим давомида юртингизда диний таълим ва аҳли илмга давлат раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани эътиборимни тортди ва қувонтирди. Тошкент ислом институтида фиқҳ, ақоид, ҳадис, улумул-Қуръон каби исломий илмлар билан бир қаторда социология, динлар тарихи, сиёсатшунослик, иқтисодиёт назарияси асослари каби ижтимоий фанлар ҳамда ўзбек, араб, инглиз, форс, рус тили каби дунё тиллари билан бирга хаттотлик санъатининг ўқитилиши ҳайратимни оширди”. Нотиқ ўз чиқишида ушбу диний ва дунёвий таълим услубини Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университетида ҳам қўллаш кераклигини таъкидлаб ўтди. Самимий ва ўзаро ишонч руҳида ўтган ташриф  меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Учрашув якунида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Қозоғистондаги “Нур-Муборак” Миср ислом маданияти университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди. Юртимизда Қозоғистон йили доирасидаги тадбирлар нафақат санъат, фан, тадбиркорлик соҳалари, балки, диний-маърифий соҳа вакилларига ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун янги имкониятлар эшигини очади. Маданиятларимиз бир-бирини бойитишига, халқларимиз янада яқин бўлишига хизмат қилади. Ж.Мелиқўзиев, ТИИ проректори 629

Педагогик амалиёт қандай ўтмоқда: ТИИ ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов мадрасаларга ташриф буюрди

2019 йил 25-29 кунлари Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедраси ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов юртимизнинг турли ҳудудларида педагогик амалиёт ўтаётган талабалар билан учрашиш мақсадида мадрасаларга ташриф буюрди. Дастлаб, 25 ноябрь куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Ҳадис илми мактабида педагогик амалиёт ўтаётган Толиб Хурсанмуродов ва Акром Қосимовнинг дарсларига кириб, уларнинг дарс ўтиш борасидаги дастлабки кўникмаларига баҳо берилди. Мактаб талабаларига “Илм олиш фазилати” мавзусида маъруза қилди. З.Маҳмудов 26 ноябрь сешанба куни Бухоронинг Мир Араб ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, маъҳаднинг битирувчи курс талабалари Ойбек Саттаров, Назаржон Шарипов ва Шарофиддин Ғавсиддиновнинг дарсларига кириб, педагогик амалиёт бўйича тавсиялар берди. Сўнг, мадрасанинг барча талабалари учун Қуръони каримни ёдлаш усуллари тўғрисида давра суҳбати уюштирди. Чоршанба 27 ноябрь куни Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Мир Араб олий мадрасасига ташриф буюриб, Муҳаммаджон Ибрагимовнинг дарсида иштирок этиб амалиётчига зарур услубий кўрсатмалар берилди. 2-курс талабалари иштирокида “Никоҳнинг аҳамияти” тўғрисида суҳбат ўтказди. 28 ноябрда З.Маҳмудов Бухоронинг Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида амалиёт ўтаётган Асила Жамилованинг дарс ўтиши билан танишди. Шу куни талаба қизларга “Ихлос ва самимият” мавзусида маъруза ташкил этди. Жума 29 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган Хожа Бухорий ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб, маъҳад талабаларининг педагогик амалиёти билан танишди. Дарслардан сўнг мадрасанинг барча курс талабалари учун “Илм олиш сирлари” тўғрисида давра суҳбати ташкил этди. 1 155
1 1 127 1 128 1 129 1 130 1 131 1 523