islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Oliy ma'had

Муаллиф:

Лойиқ уммат…

Расулуллоҳ, бу кунда ҳар бир кўзда нам, Қалбни тирнар айбдорлик ҳиссидан алам, Ҳолимизга йиғлайди ер-у осмон ҳам, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Бошимизга тушганда заррача кулфат, Истиржоъни тилга жо қилолмаяпмиз, Дўст бўляпмиз кимларга, кимлар-чун улфат, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Сиз ўн тўрт аср муқаддам бизни соғиниб, “Соғиняпман дўстларим” – деяр эдингиз, Гоҳ-гоҳида, бизларчи, сизни ёд этиб, Дўстлик бурчин адолар этолмаяпмиз!   Эрта тонгдан негадир ғафлатда қолиб, Қанча-қанча бомдодни қазо қиляпмиз, Пул-бойликка ўч бўлиб, парвона бўлиб, Тубсиз жарлик томонга қулаб кетяпмиз.   Гар қилсак ҳам Қуръонни баъзан тиловат, Ўзимизни ундаб ҳам йиғлолмаяпмиз, Қолмади-ку иймонда зарра халоват, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Қалблар кетди қорайиб, тошга айланиб, Фисқдан кетди оғизлар қонга булғаниб, Қачонгача яшаймиз бундай қийналиб, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Белдан ботиб кетганмиз балчиқ, ботқоққа, Бу ердан ҳам амаллаб чиқолмаяпмиз, “Мусулмонмиз” десак ҳам бутун борлиққа, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Бу ўткинчи дунё-ла кўп овворамиз, Фисқ-фужурга тўладир бу замонамиз, Залолатда бўлса ҳам жон ҳамхонамиз, Амри-маъруф, наҳй-мункар қилолмаяпмиз!   Номаҳрамга кўзлар ҳам кетди ўрганиб, Бу зинодан кўзни ҳеч тиёлмаяпмиз, Юракларга шайтон ҳам кетди ўрнашиб, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Дунё иши дин билан келганда тўқнаш, Динимизда собитроқ туролмаяпмиз, Одатга айланди бир-биримиз алдаш, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Суннатингиз амалда қилолмаяпмиз, Ўзимиздан сизни устун қўёлмаяпмиз, “Нега келдик дунёга?”- билолмаяпмиз, Лойиқ уммат сиз учун бўлолмаяпмиз!   Азизларим, йиғлайлик, доим йиғлайлик, Расулуллоҳ изидан боролмаяпмиз. Ўзимизни тинмайин сўраб-тергайлик, Нима учун чин уммат бўлолмаяпмиз?   Азизларим, йиғлайлик, доим йиғлайлик, Токи кўйлакларимиз кетсин хўл бўлиб, Азизларим, йиғлайлик, доим йиғлайлик, Токи бутун оламлар кетсин кўл бўлиб…   Азизларим, йиғлайлик, доим йиғлайлик, Токи бутун оламлар келсин ларзага, Не қилсак ҳам, барчасин ҳозир қилайлик, “Умматим” деб қарасин у зот бизларга! Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти 2-босқич талабаси Оятуллоҳ Ҳамидий 594

Қуръони каримда (كن “Кун”) лафзи борасидаги айрим ихтилофлар

Маълумки, Қуръони каримнинг бир неча ўринларида, хусусан “Бақара” сурасининг 117-ояти, “Оли имрон” сурасининг 47, 57-ояти, “Анъом” сурасининг 73-ояти, “Наҳл” сурасининг 40-оят, “Марям” сурасининг 35-оятларида “كُن فَيَكُون” лафзи келади. Бу лафзларнинг маъноси нима, бу борада аҳли сунна вал жамоа уламолари орасида қандай ихтилофлар бор? Бу лафзнинг луғавий маъносини тушуниш учун биргина, “Ясин” сураси 82-оятини оладиган бўлсак, унда Аллоҳ таоло айтади; إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَن يَقُولَ لَهُ كُن فَيَكُونُ Яъни; “Қачон бирор нарсани ирода қилса, Унинг иши “Бўл” демоқликдир, холос. Бас, у нарса бўлур”. Тафсирда “бўл” деб таржима қилинган лафз-амр, буйруқ бўлиб, араб тилида у икки ҳарф ك ва ن билан, яъни كُنْ билан ифодаланади. Демак, Аллоҳ таоло бирон нарсани бўлишини ирода қилса унг “كُنْ” яъни “бўл” дейди ва у нарса шу заҳотиёқ бўлади ва вужудга келади. “Аҳли сунна вал жамоа”нинг эътиқодига кўра Аллоҳ таолонинг Қуръон ва суннатда баён қилинган сифатлари зотий сифатлар ва феълий сифатларга бўлинади. Зотий сифатлари. Бу сифатлар Аллоҳ таолонинг зотидан ҳеч қачон ажралмагани эътиборидан “зотий” (зотдан ажралмайдиган) сифатлар деб номланган. Феълий сифатлар. Аллоҳ таолонинг хоҳишига тааллуқли бўлган яратиш, ризқ бериш, истиво қилиш, яхши кўриш, ёмон кўриш, ғазабланиш ва хурсанд бўлиш каби сифатлар феълий сифатлар ҳисобланади. Фақатгина зотий ва феълий сифатлар тўғрисидаги баҳслар эътиборидан зотий сифатлари деганда асосан қуйидаги 7та сифатлар тушунилади; 1.Қудрат, 2.Ирода, 3.Илм. 4.Ҳаёт, 5.Самъ (эшитиш), 6.Басор (кўриш), 7.Калом (гапириш) Биз сўз юритмоқчи бўлган “كُنْ” (бўл) лафзи зотий сифатлардан бўлган “калом” га тегишлидир. Шу ўринда бир савол туғилади, нарсаларнинг вужудга келиши айнан шу “كُنْ” (бўл) лафзи биланми ёки Аллоҳ таолонинг “ийжод”и (яъни вужудга келтириши) ва таквини (яъни бор қилиши)га боғлиқми !?. “Аҳли сунна вал жамоа”нинг “мотурийдий” имомларидан Имом Қувнавий “Шарҳул ақоид” китобида айтадилар; “Нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг “كُنْ” (бўл) лафзига боғлиқ эмас балки, нарсаларни вужудга келиши Аллоҳ таолонинг ийжоди (яъни вужудга келтириши) ва таквини (яъни бор қилиши)га боғлиқ. У эса (яъни Аллоҳ таолонинг ийжоди ва таквини) кейин пайдо бўлмаган, ҳодис бўлмаган, азалий сифатдур. Аллоҳ таолонинг нарсаларни “كُنْ” (бўл) лафзи билан вужудга келтириши эса, уларни йўқдан бор қилиб, мақсаднинг тезлик билан ҳосил бўлишида Аллоҳ таолонинг қудрати комиллигини ифодалаш учундир. Имом Ашъарий ва у кишига эргашганларнинг наздида эса, нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг айнан азалий каломи бўлган “كُنْ” (бўл) лафзига тааллуқлидир. Бу лафз Аллоҳ таолонинг“ийжоди” га (яъни вужудга келтиришига) далолат қилади, “Шарҳут таъвийлот” китобида ҳам шундай келтирилган. “Ат тайсир” тафсирида айтилади; “Аллоҳ таоло пайдо бўлишини хоҳлаган нарсага “كُنْ” (бўл) калимаси билан хитоб қилиши мана шу хитоби билан унинг бўлиши ва юзага чиқишини ирода қилмаган. Чунки, агар ҳақиқатда унга хитоб қиладиган бўлса, ё йўқ нарсага хитоб қилиб, мана шу хитоби билан юзага чиқиш керак бўлади, ёки мавжуд нарсага мавжуд бўлгандан кейин хитоб қилиш керак бўлади. Аллоҳ таолонинг йўқ нарсага хитоб қилиши у ҳали “нарса” бўлмаганлиги учун жоиз емас, қандай қилиб унга хитоб қилади ?!. Мавжуд нарсага хитоб қилиши ҳам жоииз емас, чунки у айни пайтда бор ва мавжуд бўлиб, қандай қилиб унга “бўл” дейилади ?! . Демак, Аллоҳ таолонинг “كُنْ” (бўл) дейиши, бирон нарсанинг бўлишини ирода қилган ва хоҳлаган пайтда унинг шу ондаёқ бўлиши ва юзага келишини ифодалайди. Агар “нарсаларнинг вужудга келиши Аллоҳ таолонинг “ийжоди” билан бўлса,...

Қандай севмоқ тўғри бўлур?

Ғафлатда ўтказиб узун тунларни, Кунлари юрсангиз зикрдан айро, Ор билиб ўзгага салом бермоқни, Расулни севдим деб қилмангиз даъво,   Хўп қилиб каттаю кичик гуноҳни, Тавбани сурсангиз ортга доимо, Унутиб келгувчи оғир қисматни, Расулни севдим деб қилмангиз даъво!   Тарк этиб тоатни, гўзал суннатни, Юрсангиз Набийга бўлиб бевафо, Севсангиз одат деб ноҳақ бидъатни, Расулни севдим деб қилмангиз даъво!   Шараф деб обрўни, шону шуҳратни, Ихлосни этсангиз ўздин мосиво Қасд қилмас бўлсангиз Робб ризосини, Расулни севдим деб қилмангиз даъво!   Одамлар ортидан ёйиб бўҳтонни, Этсангиз ғийбатли сўзга иттибо, Излабон мўминнинг айб-нуқсонини, Расулни севдим деб қилмангиз даъво!   Бас тўхтанг гуноҳдан, изланг жаннатни, Сизга маслак эрур бу йўлда тақво! Севмасдан исломни, Буюк Аллоҳни, Расулни севдим деб қилмангиз даъво. ©️ Марварид 653

“Ҳидоя” китобининг муаллифи имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ – буюк фақиҳ

“Ҳидоя – шарҳу бидоятул мубтадий” китобининг муаллифи имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳдир. У зотнинг тўлиқ исмлари Шайхулислом Бурҳониддин Абул Ҳасан Алий ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Марғиноний бўлиб, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг авлодларидан бўлганлар. Шайх Абдулҳай Лакнавий айтишларича, у киши ҳижрий 511 йил Ражаб ойининг 8-куни душанбада аср намозидан кейин туғилганлар. 593 йил Зулҳижжа ойи 14-куни чоршанбада Самарқанд шаҳрида вафот этганлар. Илм таҳсили. Имом Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ аҳли илм оиласида дунёга келдилар. Оталари ва она томондан боболари у зотни илм ўрганишга қизиқтиришган. У зот ёшлигиданоқ оталарининг қўлида илм таҳсилини бошлаганлар. Боболари ҳам фиқҳий масалаларни ўргата бошладилар. Улар доимий равишда илм таҳсилида бардавом бўлишни, олий ҳиммат соҳиби бўлишни насиҳат қилиб боришарди. У зот Соид ибн Асъад Марғинонийдан ҳадис илмларини ўрганадилар. Илм талабида Бухоро, Марв, Насаф ва бошқа шаҳарларга сафар қилиб, у ернинг олимларидан илм ўрганганлар. Имом Марғиноний фақиҳлар наздида. У зот зоҳид, тақводор, кўп ибодат қилувчи зот бўлганлар. Рўза тутишда бардавом бўлганлари ривоят қилинади. Ҳикоя қилинишича, “Ҳидоя” китобини 13 йил давомида ёзган бўлсалар, ана шу муддат давомида доимий рўза тутганлар. Шу билан бирга у зот рўзаларидан биров хабар топмаслигига интилар, хизматчилари таом олиб келса, талабаларга яширинча садақа қилиб юборардилар. Хизматчи эса, таомни у зот едилар, деб ўйларди. Бироқ Аллоҳ таолони жорий қилган одатига кўра, эзгу амал гарчи ҳар қанча яширин бўлса-да, зоҳир қилиб, инсонларни бохабар қилиб қўяди. У зотнинг ихлоси, тақвоси баракасидан “Ҳидоя” китоби уламолар наздида мақбул китобга айланди. “Қозихон” номи билан машҳур бўлган фақиҳ Ҳасан ибн Мансур (у зотдан 1 йил олдин вафот этган), имом Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Умар, “Муҳит”, “Захира” китобларининг муаллифи Бурҳониддин Маҳмуд ибн Аҳмад ибн Абдулазиз, “Фатово Зоҳирия”, “Фавоидуз зоҳирия” китобининг муаллифи Заҳируддин Бухорий каби у зотга ҳамаср бўлган буюк олимлар у зотни илм, фазл ва даражаларини эътироф этганлар. Анваршоҳ Кашмирий раҳимаҳуллоҳ у зот ҳақларида шундай деганлар: “Ҳидоя” китоби муаллифининг фиқҳдаги даражаларига “Дуррул мухтор” муаллифининг мингтаси ҳам тенг кела олмайди. Зеро, “Ҳидоя” китоби муаллифининг илми қалбида эди…”. Имом Заҳабий: “У зот аллома, Мовароуннаҳрнинг олими – Бурҳониддин Абул Ҳасан Алий ибн Абу Бакр бўлиб, илмнинг томирларидан эди”, дея таърифлаган. Интернетдаги маълумотлар асосида “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчи-стажёри Абдуллоҳ Қосим тайёрлади. 724

Ўзбекистон – дунёдаги энг хавфсиз давлатлардан бири – Global Terrorism Index

Буюк Британиянинг иқтисодиёт ва тинчлик институти таҳлилчилари томонидан Global Terrorism Index — 2019 рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон ўтган йилдагига нисбатан бу борадаги позициясини учта пунктга яхшилаб, дунёдаги энг хавфсиз давлатлар қаторидаги ўрнини янада мустаҳкамлаб олди. Рейтингга 160 та мамлакат киритилган. Улар терроризм хавфи даражалари бўйича жойлаштирилиб чиқилган. Унда Ўзбекистон 135-поғонадан жой олди. Экспертлар республикада терроризм таҳдидини 0,019 балл этиб белгилаган. Ўтан йил мамлакатимиз мазкур рўйхатда 132-ўринда эди. Ўз навбатида Туркманистон ва Беларусь(ҳар иккаласи 138-ўринни бўлашиб олган) ҳам хавфсиз давлатлар сифатида эътироф этилган. Эстония ва Молдова(123), Латвия(117), Литва(107), Озарбайжон(103), Арманистон(94), Грузия(90), Қирғизистон(87), Қозоғистон(85), Тожикистон(50) ҳам рейтингга киритилган. Россия ушбу рўйхатда 37-ўринда қайд этилган. Ушбу мамлакатда терроризм таҳдиди 4,9 балл атрофида баҳоланган. Аммо РФ ўтган йилдагига нисбатан ўз позициясини учта пунктга яхшилаб олган. Собиқ иттифоқ ҳудудида энг хавфли кўрсаткич Украинага тегишли бўлган. Ушбу давлат рўйхатдаги поғонасини учта позицияга яхшилаб олган бўлса-да, 5,547 балл билан 24-ўринда кетяпти. Манба: xs.uz 625
1 1 129 1 130 1 131 1 132 1 133 1 523