islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 27, 2020

Day

Юсуф Саккокий

Араб тили ва адабиётининг буюк олими Хоразмлик Саккокийнинг тўлиқ исмлари – Сирожиддин Абу Ёқуб Юсуф ибн Абу Бакр Мухаммад ибн Али Ал-Хоразмий Ал-Ханафий Ас-Саккокий бўлиб, улар 555 ҳижрий (1169 милодий) йилда туғилиб, 626 ҳижрий (1229 милодий) йилда Хоразмнинг Кандий қишлоғида вафот этадилар. (Ал-Аълам китоби: 8-жуз, 222-бет. Зириклий) “Сирожиддин Саккокий” лақабли Шайҳ Юсуф Хоразмий араб бўлмасалар ҳам “Мифтаҳул улум” китобларида араб илмларидан 12 турининг мураккаб қоидаларини зикр қиладилар. Умрларининг бошида темирчи бўлганлар. Ўзларининг устахоналарига ажойиб қулф ясайдилар. Устахоналарининг нархи қулфи билан ҳисобланганда 1 қиротдан ошмасди. Ўша устахонани ўз замонларидаги подшоҳга ҳадя қиладилар. Буни кўрган подшоҳ ва аъёнлари уларнинг камтарона ҳадяларини қайтаролмай мажлисларида қатнашишга рухсат берадилар. У киши турган пайтларида яна бошқа бир киши кириб келади. Подшоҳ у кишини ҳурматлаб ўрнидан туриб, ўзининг ўрнига ўтиришига ижозат беради. Шунда Саккокий у кишининг кимлигига қизиқиб сўрайдилар. “У киши уламолардан”, деб жавоб беришади. Саккокий ичларида ўйлаб кўриб, агар бир инсон шундай аллома бўлса, демак фазлу-марҳамат ва эҳтиромда подшоҳга бор-будини берган одамдан ҳам яқин ва улуғроқ эканлигини кўрадилар. Ўша кундан бошлаб илм олиш талабида мадрасага боришни бошлайдилар. Ўша пайтда улар 30 ёшда эди. Саккокийнинг илм олишда қийналаётганларини кўрган мударрис: – Зеҳнингиз сизга илм олиш йўлида панд бераётганини кўраяпман. Балки сиз илм оладиган ёшдан ўтиб қолгандирсиз, – дейди. Сўнг уларга Имом Шофеъий мазҳаби масалаларидан ўргата бошлайди ва шундай дейдилар: – Шайҳимиз айтадиларки: Итнинг териси ошлаш билан покланади. Қайтаринг! Такрорланг! Саккокий ушбу жумлани бир неча бор такрорлайдилар, ва эртаси куни мударрис Саккокийдан: – Кечаги ўтилган масалани айтиб беринг! – деб сўрайди. Шунда Саккокий шошилиб: – Ит айтди: Шайҳнинг териси ошлаш билан покланади, – дейди. Ён-атрофда ўтирган талабалар кулиб юборишади. Буни кўрган устоз уларга бошқа илмларни ўргатишни бошлайди. Шу аснода Саккокий мадрасада 10 йил машаққат билан таҳсил оладилар. Ўзларини 10 йилдан кейин ҳам бирор бир илмда чўққига чиқолмаганларини кўриб, қаттиқ сиқилиб, умидсизланиб водий ва тоғларда яшашга қарор қилиб мадрасадан кетадилар. Бир куни тоғ ёнбағрида ўтирганларида тепадан томчилаб тушаётган сувга назарлари тушади. Қатра-қатра тушаётган томчилар катта ҳарсангтошни устига тушаверганидан, тошни ўйиб чуқурча ҳосил қилганини ва ўйилиб тошнинг тагидан тешиб сув сизиб чиқаётганини кўрадилар ва бундан қаттиқ ибратланадилар. Шунда ўзларига ўзлари: “Қалбим шу тошдан ҳам қаттиқроқ бўлмаса керак, эслаб қолиш қобилиятим кетиб, миям қотиб қолмагандир, ҳали ҳам илм олишимдан мени нима тўсаяпти”,- деб, иккинчи марта қаттиқ ишонч ва холис азму-қарор билан мадрасага қайтадилар. Шу даражада илму-маърифат эшикларига интиқиб борганларидан Аллоҳ таоло уларга ушбу эшикларни очиб қўяди. Ҳаттоки, ўз замоналаридаги мисоли йўқ кибор олимлар ва улуғ аъёнлардан ҳам кўра кўпроқ ҳурматга сазовор бўлишга эришадилар. Аллоҳ уларни бизларга ташлаб кетган катта илмий мерослари туфайли Ўзи улуғ мартаба жаннатлари билан мукофотласин. Саккокий араб тилида бир неча китоблар ёзганлар,  улар ёзган энг машҳур асарларидан “Мифтаҳул улум” ва “Китабут тибян” китобларидир. Бу китоблар балоға илмидаги мисли йўқ китоблардан ҳисобланади. Бу китобга араб тилшуносларини ҳам, дин уламоларини ҳам доим эҳтиёжлари тушади. Уларнинг китоблари мунозара илмида жуда муҳим манбаъ ҳисобланади. Уларнинг ўзлари ёзиб қолдирган китобларидан машҳурлари қуйидагилар: – “Мифтаҳул улум” Саккокийнинг араб тилида ёзган биринчи китобларидан; – “Китабут Жамал” Журжонийнинг “Жамал” номли китобларига ёзган шарҳларидир; – “Китабут тибян” китобида араб грамматикасига оид қоидалар араб тилида ёзилган. – “Тилсим”...

Жаҳолатга қарши маърифат – шиоримиз

Муҳтарам Президентимизнинг Мурожаатларида мамлакатимиз тараққиётининг муҳим йўналишлари, халқимиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қиладиган долзарб масалалар ўз аксини топган. Жумладан, давлатимиз Раҳбари: “Мамлакатимизда “жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя асосида ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, тинчлик ва дўстлик каби олижаноб мақсадларга хизмат қилишини тарғиб этиш кун тартибимиздаги доимий масалалардан бири бўлиб қолади”, – дея таъкидладилар. Дарҳақиқат, Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний қадриятларни эъзозлаш, исломнинг чинакам тараққиёт, илм-маърифат дини эканини халқимиз, айниқса, эртанги кунимиз бўлган ёшларимизга етказиб беришга қаратилган тизимли, салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ислом дини инсониятни эзгуликка бошлайди. Ҳақиқий мусулмон, ҳадиси шарифларда таъкидланганидек, ўзгаларга озор бермайдиган, ўзидан яхшилик, илм-маърифат, ҳидоят таратадиган инсондир. Мазкур ҳақиқат бугун бутун дунё ҳамжамияти англаши, бағрикенглик ва аҳилликни ҳаётий мезон сифатида қабул қилиши лозим бўлган долзарб масала ҳисобланади. Маърифат ва жаҳолат бир-бирини инкор этадиган тушунчалар бўлиб, қаердаки маърифат бўлса, ўша ерда нур бўлади, яхшилик уруғлари куртак очади, одамлар бахтиёр ва фаровон ҳаёт кечиради. Аксинча, жаҳолат бор жойда маърифат заифлашган, меҳр-оқибат чекинган бўлади. Ўша ердан қут-барака, файз кўтарилади. Мурожаатда ушбу йилда улуғ мутафаккирлар ҳаёти ва илмий меросига алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Айниқса, муҳаддислар султони Имом Бухорий, ақида илми алломаси Абу Мансур Мотуридий, улуғ мутасаввиф Баҳоуддин Нақшбанд номи билан боғлиқ халқаро миқёсдаги тадбирларнинг ўтказилиши ҳар биримизнинг қалбимизга ғурур бахш этди. Айниқса, ният ҳақида келтирилган ҳадис маъно-моҳиятига кўра ҳар бир амалимизни эзгу ният ва холислик билан бошлашга даъват этади. Ҳақиқатда, ниятни холис қилсак, яхши, эзгу ниятларни қилсак, натижаси ҳам шунга яраша бўлади. Нуриддин Холиқназаров, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Манба: muslim.uz 262

Мисрда 51- халқаро Қоҳира китоб ярмаркаси бошланди

“Ал-Аҳрам” газетасининг хабар қилишича, Миср маданият вазири 22 январь сешанба куни, 51-халқаро Қоҳира китоб кўргазма-ярмаркаси бошланганини эълон қилди. Тадбир Миср халқаро кўргазмалар марказида ўтказилиб, 4 –февралгача давом этади. Ярмарка очилишида мамлакат бош вазири Мустафо Мадбулий ва маданият вазири Энас Абдул Даййом ва бошқа кўплаб давлат ва маданият арбоблари, ёзувчи ва журналистлар, турли давлат элчилари ҳам иштирок этишди. Ярмарканинг бу йилги фахрий меҳмони Сенегал давлати бўлади. Ушбу йирик тадбир бу йили “Миср-Африка, турфахиллик маданияти” номи остида бўлиб ўтади. Кўргазма-ярмарка 800дан ортиқ стенд ва павильондан иборат бўлиб, унда 38 давлатдан келган 900га яқин нашриёт ва ташкилотлар ўз китоб маҳсулотларини намойиш этадилар. Улардан 255 таси араб нашриётларидир. Бундан ташқари, ярмарка ҳудудида 900 дан ортиқ турли маданий-маърифий тадбирлар, учрашув ва тақдимотлар ҳам ўтказилади. Халқаро Қоҳира китоб ярмаркаси араб оламидаги энг йирик ва узоқ йилги ярмаркалардан биридир. Кўргазма ташкилотчиси сифатида Миср бош китоб ташкилоти чиқади. Китоб кўргазмаси 1969 йилдан бошланиш олади ва ҳозиргача ҳар йили ўтказиб келинади. Йириклиги бўйича дунёда Германиянинг Франкфурт китоб ярмаркасидан кейинги 2-ўринда туради. Ўтган 2019 йилги 50- халқаро Қоҳира китоб кўргазма-ярмаркасига 2,5 миллион киши ташриф буюрган эди. Манба: Grand ta’lim 381

Президентимиз Мурожаатномаси илм-маърифат тарқатишга мустаҳкам замин бўлади

24 январь куни муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномалари бугунги кундаги вазиятни теран таҳлил қилиб, яқин келажакка аниқ вазифаларни белгилаб берувчи ва чуқур мушоҳадали нутқ бўлди. Маънавий ҳаётимизда муҳим воқеа бўлган – Мурожаатномада Ислом динининг асл моҳияти, илм-маърифат, меҳр-оқибат ва диний бағрикенглик тамойилларини ўзида мужассам этадиган улкан ишларга омил бўлади. Айниқса, муҳтарам Президентимиз Мурожаатномаларида 2020 йил – “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилиниши эзгу мақсадларимизга эришишда мустаҳкам замин бўлади. Давлатимиз Раҳбари халқимизнинг дунёқараши, тафаккури талаб ва эҳтиёжлари бутунлай ўзгарганини таъкидлаб, шарқ донишмандларининг “Энг катта мерос – бу яхши тарбия. Энг катта қашшоқлик эса –  бу билимсизлик” деган ҳикматларини доимо ёдда сақлаш муҳимлигини алоҳида қайд этдилар. Аллоҳ таолога шукрки, муҳтарам Юртбошимизнинг ғамхўрликлари ва саъй-ҳаракатлари ила ёшларни илм-маърифатли, одоб-ахлоқли этиб тарбиялашга жуда катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, йигит-қизларимиз илм-маърифат эгаллаши учун барча имкониятларни яратиб беришга катта урғу берилди. Бундай улкан эътибор ва ғамхўрлик натижасида фарзандларимиз илм-маърифат соҳаларида улкан ютуқ ва муваффақиятларга эришадилар, инша Аллоҳ. Мурожаатномада “Бешикдан то қабргача илм изла” деган ҳикматга мос равишда олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор жўшқин ёшларимизнинг таҳсил олиши учун ҳамма қулайликларни яратишга катта урғу қаратилди. Ҳақиқатан, ёшлар илм-маърифат эгаллашлари, замон мураккабликларига жавоб берадиган фарзандлар бўлишлари, юксак маънавиятли, маърифатли авлод бўлиб вояга етишлари учун муносиб шароит ҳозирлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлмоқда. Албатта, фарзандларда бундай фазилатларни шакллантиришда, ҳеч шубҳасиз, маҳалладаги меҳрли муҳитнинг таъсири жуда катта. Бинобарин, маҳалла мўйсафидлари, имом-домлалар ва тарбия ишига мутасадди бўлганлар бу ишга алоҳида диққат қаратишлари жуда ҳам муҳим бўлмоқда. Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида айнан шу масалаларга бор куч-қувватимизни сарфлашга алоҳида эътибор қаратдилар. Дарҳақиқат, Президентимиз Мурожаатномада бугунги кундаги энг долзарб масалаларга тўхталдилар. Хусусан, таълим соҳаси ҳақида гапираркан, Давлатимиз раҳбари таълим сифатини халқаро талаблар даражасига кўтариш мақсадида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини алоҳида қайд этди. Дарҳақиқат, бу ишларда яхши натижаларга эришиш учун ёшларни тани соғлом, ақли ўткир, хулқини гўзал қилиб тарбиялаш лозимдир. Шундагина, Юртбошимиз орзу қилганларидек ёшларимиз орасидан хоразмийлар, берунийлар, улуғбеклар, бухорийлар, термизийлар, насафийлар етишиб чиқади, иншо Аллоҳ. Муборак динимизда ёшларнинг одоб-ахлоқли бўлиши, илм олиши энг муҳим шартлардан ҳисобланади. Ислом тарихининг саодат асридан бошлаб ёш авлод тарбиясига жуда катта аҳамият бериб келади. Фарзанд Аллоҳ таоло ато этган улуғ неъмат бўлиши билан бирга масъулияти жуда катта омонат ҳамдир. Жондан азиз болаларимизни гўзал хулқли, дину диёнатли, ҳалол-пок, оиласи, Ватанига садоқатли этиб тарбиялаш эса ушбу неъматнинг олий шукронаси ҳисобланади. Фарзандларни ёшлик чоғидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим. Зеро, ҳадиси шарифларда қуйидагича марҳамат қилинади: “Илм Чин-Мочин (Хитой)да бўлса ҳам, уни излаб топиб, эгаллангиз. Зеро, илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир. Илм-фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам ўқиб-ўрганиб, маълумот ҳосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади. Она-Ватанимиз тараққиёти, халқимизнинг бахт-саодати йўлида ёшларимизни илму фан ва касбу ҳунарли бўлиб етишишлари йўлида давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрлик билан бирга бу борадаги ота-оналар ва таълим-тарбия ишига мутасаддиларнинг доимий ҳаракатлари ҳам ғоят аҳамиятлидир. Ёшлар тарбияси ҳар доим долзарб масаласи бўлиб келган. Чунончи, эртамизнинг қандай бўлиши бугунги ёшларнинг ҳар томонлама баркамол бўлиб улғайишига боғлиқ. Бугун тарбия борасида имом-хатиблар, ўқитувчи мураббийлар, маҳалла фаоллари янада фаолроқ ишлашларига тўғри келмоқда. Шу боис, ҳар бир фарзанднинг қалбини илм-маърифат нури...