islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 28, 2020

Day

Ислом ва санъат (иккинчи мақола)

Меъморлик. Бу санъат турининг пайдо бўлиши инсоннинг турар жойга бўлган эътиёжидан келиб чиққан. Ва одам эстетик табиати уни тобаро гўзаллаштириб боришни талаб этган. Кейинчалик жозибали бўлиш саройлар, масжидлар, хизмат биноларида акс этган. Мисол учун, Испаниядаги Ал-Ҳумо масжиди, Олмониядаги Кёлн жомеъси, Хивадаги Нуриллавой саройи ва бошқалар шулар жумласидандир. Кўргазмали-амалий санъат. У қадимдан, ҳунармандчилик ривожланиб бориши билан кундалик турмуш эҳтиёжи учун қўлланилдиган ашёларни безаш, меъморий иншоотларни турли нақшлар ва кошинлар воситасида гўзаллаштириш орқали эстетик завқ беради. Мисол учун XVIII- XIX асрлардаги Бухоро-Қўқон услубида нақшланган гўзал мис қумғонлар маънавий қадрият ва санъат даржасига олиб чиқилган. Рассомлик санъати. Бу қадимги тош асрида ғорлар деворига ишланган расмлардан кўриш мумкин. Мусаввирликда дунёнинг кўриниб турган ранго-ранг бойлигини алоҳида сезгирлик ва эркинлик билан акс эттиради. Кейинчалик постимпрессионизм (лот. пост — кейин ва импрессионизм) — 19-аср охири — 20-аср бошларида франсуз рассомлик санъатидаги асосий йўналишлар (неоимпрессионизм, кубизм, фовизм, наби ва бошқалар)нинг шартли умумлашма номи. Нисбий тасаввурларга мурожаат этар эканмиз, дарҳол санъатнинг табиатга тақлидчилик принципларига тўқнаш келамиз. Зеро, жонсиз табиатга боғлиқ бўлган санъатни ислом қораламайди.  حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ الوَهَّابِ ، حَدَّثَنَا يَزِيدُ بْنُ زُرَيْعٍ ، أَخْبَرَنَا عَوْفٌ ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ أَبِي الحَسَنِ ، قَالَ : كُنْتُ عِنْدَ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا ، إِذْ أَتَاهُ رَجُلٌ فَقَالَ : يَا أَبَا عَبَّاسٍ ، إِنِّي إِنْسَانٌ إِنَّمَا مَعِيشَتِي مِنْ صَنْعَةِ يَدِي ، وَإِنِّي أَصْنَعُ هَذِهِ التَّصَاوِيرَ ، فَقَالَ ابْنُ عَبَّاسٍ : لاَ أُحَدِّثُكَ إِلَّا مَا سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ : سَمِعْتُهُ يَقُولُ : مَنْ صَوَّرَ صُورَةً ، فَإِنَّ اللَّهَ مُعَذِّبُهُ حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ ، وَلَيْسَ بِنَافِخٍ فِيهَا أَبَدًا فَرَبَا الرَّجُلُ رَبْوَةً شَدِيدَةً ، وَاصْفَرَّ وَجْهُهُ ، فَقَالَ : وَيْحَكَ ، إِنْ أَبَيْتَ إِلَّا أَنْ تَصْنَعَ ، فَعَلَيْكَ بِهَذَا الشَّجَرِ ، كُلِّ شَيْءٍ لَيْسَ فِيهِ رُوحٌ ، قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ : سَمِعَ سَعِيدُ بْنُ أَبِي عَرُوبَةَ ، مِنَ النَّضْرِ بْنِ أَنَسٍ ، هَذَا الوَاحِدَ وَفِي رِوَايَة مُسلم والإسماعيلي بِلَفْظ: فَاصْنَعْ الشّجر ومالا نفس لَهُ. Жони йўқ нарсаларнинг суратларини олди-сотти қилиш ва шунга оид макруҳ саналган ишларҳақидаги 104-боб. Саъид ибн Абу Ҳасан айтади: “Ибн Аббос розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим. Тўсатдан бир киши келиб: “Эй Абу Аббос! Мен ҳам бир инсонман, тирикчилигим фақат қўл меҳнатидан, мен мана бу суратларни чизаман”, деди. Шунда Ибн Аббос: “Мен сенга фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлаётганларини эшитганимнигина айтиб бераман. У зотнинг “Ким бирор сурат чизса, то унга жон киритмагунича Аллоҳ уни азоблайди. Ҳолбуки у ҳеч қачон жон кирита олмайди”, деяётганларини эшитганман”, деди. Ҳалиги киши қаттиқ ҳансираб, юзи сарғайиб кетди. Шунда у (Ибн Аббос): “Шўринг қурсин! Агар шуни қилишдан бошқага кўнмасанг сенга мана бу дарахт, ҳар қандай жони йўқ нарсалар(ни чизиш мумкин)”, деди”. Имом Бухорий ривояти. Имом Муслимда эса “дарахт ва жонсиз нарсалар чизиш” деган сўз келади. Бир йўл тўсилса бошқа йўл пайдо бўлади. Содда қилиб айтилганда жонли нарсаларни расмини чизиш ман қилинганда, жонсиз нарсаларни шундай тасвирландики лол қолмасдан илож йўқ. Демак, рассомчиликда юзага келган йўл дин-диёнатга тўғри келиши керак эди. Натижада китобот ва хаттотлик санъати ҳам ривожланди. Китобхонликда сийрат ва тасаввур ҳақидаги мавзулар ривожланди. Мисол Имом Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия” ва олимларнинг ҳаёт тарзига оид китобларни ҳам келтириш мумкин. Уларда инсон ва...

Лаънатланган тоифалар

Коррупция дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган глобал муаммолардан биридир. Коррупция – (лот. Corrumpere) бузмоқ яъни “пора бериб сотиб олиш” маъносини англатади...- ТИИ битирувчиси Аҳрорбек Мадаипов

Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан ҳукм олишда араб тили қоидаларининг ўрни (биринчи мақола)

Маълумки, минг йилдан ортиқ тарихга эга бўлган бой миллий маънавий меросимиз, асосан, араб тилига оид манбалар ҳисобланади. Араб тили ва ёзуви Мовароуннаҳрга VII асрнинг иккинчи ярмида кириб келган бўлса, VIII аср бошларидаёқ уни ўзлаштирилган ва истеъмолда қўллана бошланган. Ўрта Осиё ҳудудида араб ёзувида битилган дастлабки ҳужжат Панжикент ҳукмдори Диваштич томонидан Араб халифалигининг Хуросондаги ноиби Амир ал-Жарроҳ номига 719 йилда ёзилган мактуб бунга ёрқин мисол бўла олади. Ушбу даврдан бошлаб XIII асрларга қадар битилган ҳужжатлар ва илмий манбалар асосан араб тилида ва қисман форс-тожик, эски туркий тилларида таълиф этилган. Араб тилини маълум илмий қоидалар асосида ўрганиш тарихи Ислом дини, аниқроғи, ушбу диннинг асосий манбаи – Қуръони карим билан боғлиқ. Чунки Қуръони карим айнан араб тилида нозил бўлган. Унинг фасоҳат ва балоғат (стилистик) жиҳатдан ўта мукаммаллиги ўша даврда етук араб шоирларини ҳам лол қолдиргани аниқ тарихий ҳақиқат. Исломнинг илк даврида Қуръони каримни тушуниш, ундаги оятларни мазмун-моҳиятини ва нозил бўлиш сабабларини идрок этиш арабларда қийинчилик туғдирмаган. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари Қуръони карим оятларини тушунишда юзага келган муаммоларни ҳал этганлар. У зотнинг вафотларидан сўнг эса саҳобалар Қуръони карим ва набавий суннат ҳамда ўз ижтиҳодлари-илмий малакаларига суянган ҳолда уни изоҳлашган ва ўзлари учун зарур йўл-йўриқларни олишган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бевосита олган илмлари орқали шаръий меъёр ва асосларни жуда яхши тушунишган. Қуръони карим оятларининг моҳияти, нозил бўлиш сабаблари ва қўлланиш ўринларини пухта англаб етганлар. Шунинг учун ҳам улар белгиланган қоидаларга муҳтож эмас эдилар. Вақт ўтиши билан Ислом дини бир қанча диёрлар ва халқлар орасида кенг тарқалди. Бошқа кўплаб миллатлар мусулмонлар билан қўшилиб, ўзгача шароит юзага келди. Ушбу миллатларнинг ўз тиллари, урф-одатлари ва маданиятлари бор эди. Улар Қуръони каримни ўқиб, тушуниш ва сўзларини тиловат қилишда қийинчилик сезардилар. Бу ҳолат эса уни нотўғри ўқишга, натижада эса нотўғри тушунишга олиб келиши мумкинлигини тақозо қилар эди. Буни яхши англаб етган тўртинчи халифа ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу ўз шогирдларидан бири Абул Асвад ад-Дувалийга араб тили граматикасига оид умумий қоидаларини тартибга келтириб, алоҳида қўлланмада қайд этишни тавсия қиладилар. Шу тариқа ҳижрий I асрнинг иккинчи ярми, мелодий VII асрнинг охириларидаёқ наҳв фанининг тамал тоши қўйилди. Кейинги даврлардаги Халил ибн Аҳмад, Себавайҳи, Ахфаш ва Фарро каби наҳв олимларининг илмий изланишлари бу борадаги ишларнинг кўламини янада кенгайтирди. Уларнинг барча илмий изланишларининг самараси Қуръони карим ва ҳадиси шарифга улкан хизмат бўлиши билан бир қаторда араб тилига ҳам беқиёс хизмат эди. Шунинг учун ҳам Абу Умар Солиҳ ибн Исҳоқ нинг “Мен Сибавайҳининг “ал-Китоб” асаридан инсонларга ўттиз йил фатво бердим” , деган гапи бежиз эмас эди. Чунки у мазкур наҳвий олимнинг тартибга солган қоидалари асосида Қуръон оятларидан ҳукмларни чиқариб олган ва инсонларга фатво берган. Тошкент ислом институти ўқитувчиси Абдулатиф Турсунов 238

Ислом шариатида суннатнинг ўрни. Суннат (Шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг китоблари асосида)

Ислом шариатининг иккинчи манбаси Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари ислом шариатининг муҳим манбаси сифатида Қуръон каримдан кейинги ўринда туради. Шу сабабли суннатнинг ўрни асрлар ўтиши билан ўзгармади ва ўзгармайди ҳам. Ҳуқуқий масалаларда мусулмонлар орасида кўплаб хилма-хиллик бўлса ҳам, бироқ Қуръон карим ва суннатнинг асллиги бирор ҳуқуқшунос томонидан рад этилмади. Аҳли сунна вал жамоани инкор қиладиган фирқаларни ҳисобга олмаганда, ҳеч ким суннатни ислом шариатининг муқаддас манбаси эканлиги инкор қилмади. Вазият ҳозир ҳам шунақа. Аммо баъзи шарқшунослар ва уларга эргашганлар охирги пайтларда ҳадис шарифларга тош отиш, суннатга нисбатан асоссиз шубҳаларни уйғотишга қаттиқ ҳаракат қилишмоқда. Натижада ислом таълимотини асл манбалардан ўргана олмайдиган баъзи мусулмонларда ҳар хил китобларни ўқиш оқибатида суннатга нисбатан шубҳаомуз фикрлар пайдо бўлмоқда. Қўлингиздаги рисола ислом таълимотининг асл манбаларига таянган ҳолда суннатнинг ҳақиқий ва холис таърифини тушунтиришга хизмат қилади. Бу рисола билан бефойда ва бемаъни баҳс-мунозара муҳитини яратиш эмас балки оддийгина ҳақиқатни ҳақиқатлигича қўрсатиш ният қилинди. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний Инглиз тилидан Халилуллоҳ Юсуф таржимаси (Давоми бор…) 250