islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Yanvar 30, 2020

Day

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ

Сўнгги йилларда юртимизда коррупцияга қарши курашиш йўналишида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири деб белгиланди. Жумладан, жорий йилда Олий Мажлисга мурожаатномада таъкидланганидек: “Афсуски, жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда. Бу ёвуз балонинг олдини олмасак, ҳақиқий ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яратиб бўлмайди, умуман, жамиятнинг бирорта тармоғи ривожланмайди”. Дарҳақиқат, бугунги кунда коррупция иллати баъзи жамиятлар тараққиётига катта тўсиқ бўлаётгани, тарихда эса, айрим давлатлар шу бало туфайли инқирозга юз тутгани маълум. Шу сабабдан, коррупцияга қарши курашиш дунё миқёсида глобал муаммолардан бирига айлангани ҳеч кимга сир эмас. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ҳам Коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари доирасида жорий йил 30 январь куни Олий маъҳад профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлари учун “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур тадбирнинг юқори савияда ва мазмунли ўтиши учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси қошидаги Коррупцияга қарши курашиш илмий-таълим маркази бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Баҳодир Исмаилов таклиф этилди. Соҳа мутахассиси тадбир қатнашчиларига коррупциянинг хавф-хатарлари, ушбу иллатга имконият яратувчи сабаблар, шарт-шароитлар ва оқибатларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳақида маъруза қилди. Шунингдек, маърузачи ўз чиқишида аҳолининг барча қатлам вакиллари, хусусан, келажак эгалари бўлган ёшларнинг коррупцияга қарши муросасиз руҳда таълим-тарбия олиши муҳим аҳамиятга эгалигини ҳамда ушбу иллатга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз эканини алоҳида таъкидлади. Ҳозирда коррупцияга қарши курашиш мақсадларига фақат ташкилий-ҳуқуқий воситалар билан эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Ўйлаймизки, жамият кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашда нафақат давлат ташкилотлари, балки, жамият ва умуман барча фуқароларимиз масъулдир. Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек: “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”. Шундай экан, давлат ва жамоат ташкилотлари бу балони олдини олиши ва унга қарши курашда ҳамжиҳат бўлиши самарали натижаларга эришишнинг энг мақбул йўли бўлиб ҳисобланади. Ж.Мелиқўзиев, ТИИ проректори 122

БАХТЛИ ОИЛАДА – БАХТЛИ АВЛОД УЛҒАЯДИ

2019 йил 27 декабрь куни муҳтарам президентимиз бошчиликларида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар маънавиятини юксалтиришга бағишлаанган йиғилишда баркамол авлод таълим-тарбияси борасида қилинаётган кенг кўламли ишлар баробарида ҳал этилиши лозим бўлган масалар тўғрисида ҳам сўз борди. Айниқса, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш масаласига алоҳида тўхталинди. Шу муносабат билан, ёшларни оилага тайёрлаш, оилавий ажримларнинг олдини олишдаги ишларни янада такомиллаштириш борасида тизимли вазифаларни йўлга қўйиш мақсадида таълим муассасалари мударриса ва талабалари ўртасида мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш мақсадида Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова, АРМ кутубхоначиси И.Акмалова, устозлар Н.Саидакбарова ва Ҳ.Зоирова ҳамда 1-курс 103-гуруҳ талаба қизлари билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, оила илмий амалий марказига ташриф буюрди. У ерда марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева билан “Бахтли оилада – бахтли авлод улғаяди” мавзусида суҳбат бўлди. Ҳар қандай инсонда энг аввало, оила тинч бўлса, кайфияти яхши бўлади, иши унумли, бошлаган ишининг натижаси кўнгилдагидек бўлади. Чунки инсон ҳақиқий халоватни биринчи навбатда ўз оиласидан олади. Оиладаги катталар орасидаги муносабатлар унда вояга етаётган фарзандларга жуда катта таъсир кўрсатади. Носоғлом муҳитга эга оиладан носоғлом, тарбиясиз фарзандлар етишиб чиқади. Оила катталари, эр-хотин фарзанд тарбиясидек масъулиятли ишга ҳар томондан жиддий қарасаларгина, ўз оилаларида доимо тинч, хотиржам турмушни таъминлашга ҳаракат қиладилар. Бунинг учун эр ҳам, хотин ҳам ўзининг оиладаги ўрнини яхши билиши, ўз масъулиятини ҳис қилиши керак. Ахир, бежизга айтишмайди, оилани тарбия ўчоғи деб. Мана шундай рисоладагидек оилаларнинг кўпайиши бугунги кунда оила қуриш ёшида бўлган ёш йигит-қизларимизнинг олган таълим-тарбияси, уларнинг оила ҳақидаги билимларни қай даражада билишларига, оилавий муносабатларга қай даражада жиддий қарашларига кўп жиҳатдан боғлиқ. Ушбу давра суҳбати мана шундай долзарб мавзу юзасидан бўлиб ўтди. Марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева ёшларимизни оилавий муносабатларга тайёрлаш, оиланинг оғир-енгилига жиддий қараш, сабр-тоқатли, кези келганда бардошли бўлиш нақадар муҳим эканлигини давра суҳбати иштирокчиларига қизиқарли тарзда тушунтиришга ҳаракат қилди. Суҳбатнинг ўта жиддийликдан бироз чекланиб, эркак ва аёл, қиз ва йигит орасида бўладиган ҳаётий муносабатларга тааллуқли турли ривоят-афсоналар билан ҳамоҳангликда олиб борилиши ёшларни қизиқтириб қўйди. Суҳбат марказ раҳбари М.Маҳмудхўжаева ва талаба қизларнинг қизғин савол-жавоби тарзида якунланди. Суҳбатда иштирок этган институт ҳодимлари қизиқарли суҳбат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Тошкент ислом институти талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 313

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мустақил Ўзбекистонга асос солган, халқимиз меҳрини қозонган, халқаро миқёсда тан олинган давлат ва сиёсат арбоби эди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътибори ва тегишли қарори билан унинг хотираси абадийлаштирилди, ҳурмати жойига қўйилди. Биринчи Президентимиз таваллуд топган 30 январь кунини нишонлаш эзгу анъанага айланди. “Бу санани муносиб ўтказиш бизнинг ўз тарихимизга, мустақиллигимизга бўлган ҳурматимизни, халқ, миллат сифатидаги маданиятимиз ва савиямизни намоён этади” деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев. Қуръони каримдан тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг серқирра фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари ёдга олинди. Гул қўйиш маросимида Президент Администрацияси, парламент палаталари ва ҳукумат аъзолари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди. Биринчи Президентимизнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилди. Манба: president.uz 112

Қуръони карим ва ҳадиси шарифлардан ҳукм олишда араб тили қоидаларининг ўрни (учинчи мақола)

Усул уламолари якдил тўхтамга келган ушбу қоида ва қўлланмаларга лафзларни далолат қилишида, улар омм, мутлақ, муштарак бўлса қандай ифода беришида, қандай лафзларни таъвил қилиш мумкин, қандайларида мумкин эмаслигида, асосий эътибор ҳукмдаги лафзнинг омм бўлиши, сабабнинг хослигида эмаслиги, боғловчи ва боғланмишни қайси ўринда қай маънода қўлланиши, буйруқ феъли вожибни тақозо қилишида ва бундан бошқа шаръий матнларни тўғри фаҳмлашда риоя қилинади. Қуйида ушбу усулий-луғавий қоидалардан баъзи мисоллар билан танишиб чиқамиз. Араб тилидаги калималар маънога далолат қилиши жиҳатидан тўрт қисмга: хос, ом, муштарак ва муаввалларга бўлинади. Машҳур аллома Абул Баракот Насафий ўзининг “Манорул-анвор” асарида хосни таърифлаб, шундай деган: أَمَّا الْخَاصُّ: فَكُلُّ لَفْظٍ وُضِعَ لِمَعْنىً مَعْلُومٍ عَلَى الإِنْفِرَادِ ، وَهُوَ إِمَّا أَنْ يَكُونَ خُصُوصَ الْجِنْسِ ، أَوْخُصُوصَ النَّوْعِ ، أَوْخُصُوصَ العَيْنِ ؛ كَإِنْسَانٍ وَرَجُلٍ وَزَيْدٍ . “Хос – ёлғиз, маълум маъно учун қўйилган барча лафздир. У “Инсон”, “Эркак киши”, “Зайд” (мисолларидек) хос жинсга ё навга ёки муайян нарсага далолат қилади”. Уламолар иттифоқига биноан, хос лафз ўзи қайси маъно учун луғатга киритилган бўлса, модомики, ўша лафзни бошқа бир маънога буриш, ундан бошқа бир маънони ирода қилиш маъносига далил бўлмаса ўша ягона маънонинг ҳақийқатини қатъий ифода этади. Бу борада имом Насафий шундай дейди: وَحُكْمُهُ: أَنْ يَتَنَاوَلَ الْمَخْصُوصَ قَطْعاً ، وَلاَ يَحْتَمِلُ البَيَانَ لِكَوْنِهِ بيِّناً “Хоснинг ҳукми: хосланмишни қатъий ўз ичига олиши ва ўзи ойдин бўлгани сабабли баёни тафсирни эҳтимол қилмайди” . Масалан: Аллоҳ таоло Қуръони каримда қасам ичиб, уни бузиб қўйган киши адо этиши лозим бўлган каффоротни баён қилиб, ўн кишини тўйдириши ёки кийим-бош олиб бериши ёки битта қул озод қилиши лозимлигини айтган ва бунинг давомида: فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ «…кимки топа олмаса уч кун рўза тутишдир», – деган («Моида» сураси, 89-оят). Ушбу ояти каримадаги «саласату» лафзи хосдир. Мана шу лафз қатъий ва очиқ-ойдин «учта» деган маънони билдиради. У учни ифода қилиш учун луғатга киритилган ва бошқа ҳеч қандай маъно бериши мумкин эмас. Хоснинг ҳукмидан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, хабари воҳид ва қиёс зонний далил бўлгани сабабли далолат қилган маъносига хос каби амал қилишни вожиб қилмайди. Агар хабари воҳид ёки қиёсдан олинган ҳукм Қуръондаги хосдан келиб чиққан ҳукмга қарама-қарши чиқса, бу пайтда иккаласига амал қилиш имкони бўлса, амал қилинади. Агар мумкин бўлмаса, хоснинг ўзига амал қилиниб, хабари воҳид ва қиёс тарк қилинади. Чунки хос қатъий ҳукмни, хабари воҳид ва қиёс бўлса, зонний ҳукмни ифодалайди. وَالْمُطَلَّقَاتُ يَتَرَبَّصْنَ بِأَنْفُسِهِنَّ ثَلَاثَةَ قُرُوءٍ “Талоқ қилинган аёллар ўзларига қараб, уч қуруъ муддати (ўтишини) кутиб ўтирадилар…” . Ҳанафий мазҳаби уламоларига кўра ушбу ояти каримдаги “قُرُوءٍ” лафзидан ҳайз ирода қилинсагина, хос далолат қилган маънога амал қилиш мумкин бўлади. Чунки, “ثلاثة” лафзи, ўзи далолат қилган ягона маънода қўлланган бўлиб, “учта жуздан таркиб топган саноқ”, яъни “уч” ни ифодалайди. Агар “قُرُوءٍ” лафзидан Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ ирода қилганидек, покликлар ирода қилинса хос далолат қилган маъно (яъни уч)га амал қилишнинг имкони бўлмай қолади. Чунки суннатга мувофиқ талоқ қилиш хотин киши ҳайздан пок бўлган вақтида амалга оширилади. Агар ҳайздан пок бўлган вақтида талоқ қилинса, бу вақт кейинги икки поклик вақти билан бирга эътиборга олинса, идда, покликнинг ярми (яъни талоқ воқеъ бўлган поклик) ва ундан кейинги комил икки покликдан иборат бўлиб қолади. Бунга эса, “уч поклик...