Мустақиллик халқимизга кўплаб неьматларни инъом этди. Қаддимизни тик қилди. Жаҳон айвонида тенглар ичра тенг бўлдик. Шунингдек, умумэьтироф этилган инсон ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имконини берди. Бош қомусимизда инсоннинг эркин яшаш, ўкиш, ишлаш, ижтимоий ҳимояланиш каби асосий ҳуқуқлари кафолатлари мустаҳкамланди. Энг асосийси, инсон хуқуқлари олий қадрият этиб белгиланди. Ана шу олий қадриятдан келиб чикиб, халқимизга хос инсонпарварлик, […]





