Саҳобалар ва тобеъинлар оҳод йўл билан қилинган ривоятларга амал қилиш вожиблигига иттифоқ қилганлар. Аввал ҳам таъкидланганидек, оҳод хабар мутавотир ва машҳур даражасига етмаган, яъни бир ёки икки, умуман олганда, мутавотир даражасидан кам кишилар ривоят қилган хабарлардир. Мазҳаб имомлари оҳод хабарларга амал қилиш учун бир қанча шартлар қўйганлар. Сабаби, ривоятнинг собитлигини билиш ва саҳиҳ бўлмаганларини четлатишдир. […]





