islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
May 22, 2019

Day

Ойлар султони – Рамазон

Мана юртимизга ҳам муборак Рамазон шариф кириб келди. Аллоҳ таолонинг марҳаматини қарангки, бу йилги Рамазон ойи бошқа йилдаги Рамазон ойларга қараганда файзли ва кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мана шундай Рамазон кечаларининг бирида ифторлик қилиш учун чақирилган жойга борар эканман, Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлиб, шундай муборак Рамазон ойида рўзадорларга ифторлик қилиб беришни ният қилган киши ким экан ўзи, деган савол менинг хаёлимни қамраб олди. Сабаби, Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳу: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадисида: «Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга рўзадорнинг ажрича ажр берилади, лекин рўзадорнинг ажридан бирор нарса камаймайди» – деб бобомиз Имом Термизий ҳазратларининг  ривоят қилган ҳадислари кўз ўнгимда гавдалана бошлади. Мен рўза тўғрисида ўқиган китобда мана шу ҳадисни шарҳлаб уламоларимиз рўзадорга ифторлик қилиб берган инсонга Аллоҳ таоло рўза тутган инсоннинг савобидан бошқа савоб берилишини зикр қилиб ўтишган эди. Мен мана шундай савобга эга бўладиган инсоннинг уйига ифторлик қилиш учун боряпман, деган хаёл билан чақирилган жойга келганимни ҳам сезмай қолибман. Ҳовли ташқарисида ифторликнинг савобини умид қилиб, ёшлари ҳам анча жойга бориб қолган отахон бизларни чиройли муомала билан очиқ чеҳрада кутиб олди ва уйига олиб кирди. Ичкарига кирар эканман Аллоҳнинг мана шундай кунларга етказганига шукрлар айтдим. Ифторлик дастурхонига ўтирар эканман Аллоҳ таолонинг биз инсонларга берган неъматларига ич-ичимдан шукрлар айтар эдим. Мана ҳамма оғзини очадиган пайт ҳам яқинлашиб қолди. Шу пайт бирданига бизлар ўтирган жойга узоқдан савлат, виқор, шаҳдам қадамлар билан бошига дўппи кийган, устида оқ куйлак, эгнига чакмон кийиб олган, устидаги кийимлари ўзига ярашган бир инсон кириб келар эди. Мен ҳаёлимда бу инсон шу маҳалланинг имоми бўлса керак, деб уйладим. Имом домла ичкарига кирар экан ҳаммага: «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу» деб салом бериб, уй эгаси кўрсатган жойга бориб ўтирди. «Ифторликка ҳали вақт бор экана» – деб қолди уй эгаси. Ва ҳамма келган инсонлар имом домладан рўзанинг фазилатлари ҳақида ва кимларга рўза тутиш фарз эканлиги туғрисида мавъиза килиб беришини сўради.   Имом домла ҳам келганларнинг илтимосларини инобатга олган ҳолда ва оғиз очиш учун вақт бор эканлигидан фойдаланиб, рўзанинг фарз бўлиши ҳақида нозил бўлган ояти карима билан мавъизасини бошлади: «Аллоҳ таоло Қурони каримнинг Бақара сураси 183-оятида: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсаларингиз». Демак, бу ояти каримадан кўрсак буладики, Аллоҳ таоло ўзининг суюкли мўмин бандаларига Рамазон рўзасини тутмоқликни фарз қилди. Рамазон ойида кимки рўза тутадиган бўлса, ўзига тақво деб аталган улуғ бир фазилатни касб қилишини ҳам зикр қилиб ўтди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда ҳам: «Одам боласининг ҳамма амалининг (савоби) ўзи учундир. Аллоҳ азза ва жалла: «Магар рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Мен берурман. У (Одам боласи) шаҳвати ва таомини Мен учун тарк қилур. Рўзадорнинг оғзидан чиқадиган ҳид Аллоҳнинг наздида мискнинг ҳидиданда яҳшироқдир», деди» дейилган. (Имом Бухорий ривоят қилган). Демак, инсоннинг рўза тутишдан бошқа қилган ҳамма амали ўзи учун бўлади. Фақатгина рўза Аллоҳ учун бўлади. Рўза тутишдан бошқа барча амалларда у ҳоҳласа, ҳоҳламаса ҳам ҳўжакўрсинлик, ўзгаларнинг ҳаваси, мақтови пайдо бўлади. Мисол учун, намоз ўқимоқчи бўлган одам, намозга таҳорат қилганида, намоз ўқишлик учун жой ҳозирлаганда, намоз ўқиб бўлганидан сўнг инсонлар хаёлида бу...

Оҳод хабарни қабул қилиш шартлари

Саҳобалар ва тобеъинлар оҳод йўл билан қилинган ривоятларга амал қилиш вожиблигига иттифоқ қилганлар. Аввал ҳам таъкидланганидек, оҳод хабар мутавотир ва машҳур даражасига етмаган, яъни бир ёки икки, умуман олганда, мутавотир даражасидан кам кишилар ривоят қилган хабарлардир. Мазҳаб имомлари оҳод хабарларга амал қилиш учун бир қанча шартлар қўйганлар. Сабаби, ривоятнинг собитлигини билиш ва саҳиҳ бўлмаганларини четлатишдир. Бу борада улардан ҳар бирининг ўз йўллари бор. – ҳанафийларнинг шартлари; Ҳанафийлар оҳод хабарга амал қилиш учун қуйидаги учта шартни айтганлар: Оҳод ҳадисни ривоят қилган шахс унга хилоф иш қилмаслиги керак. Яъни, ўзи ривоят этса-ю, унга амал қилмаса, унинг ривоятига эмас, амалига эргашилади. Чунки, ровий, ўша ривоят мансух бўлганини (амалдан қолганини) билгани учунгина амал қилмаслиги мумкин.  Шунинг учун, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган «Ит ялаган идишни етти марта ювиш» ҳақидаги ҳадисга амал қилишмаган. Чунки, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ўзлари мазкур идишни фақат уч марта ювганлар. Уламолар ана шунга амал қилишни танлаганлар. Оҳод ҳадисда келган нарса кўп такрорланмайдиган, кўпчилик кўз ўнгида содир бўлмайдиган бўлиши керак. Шунинг учун ҳам, ҳанафийлар намозда рукуъга кетишдан олдин икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадисга амал қилмаганлар. Чунки, бу иш, аслида, кўп такрорланмайдиган, кўпчиликдан яширин қолиши мумкин бўлмаган нарса. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фарз намозларни доимо жамоат билан ўқиганлар. Агар рукуъдан аввал қўлни кўтариш ҳақидаги гап таъкидли амал бўлса, бир кунда йигирма мартадан ортидан такрорланган ва бу ишни кўпчилик саҳобалар кўришган бўларди. Қолаверса, намознинг ҳамма амаллари мутавотир ҳадислар билан собит бўлган. Аслида, рукуъга кетишдан олдин икки қўлни кўтариш ҳақидаги ҳадиснинг «оҳод» бўлиб қолишининг ўзи шубҳа туғдиради. Агар бу амал бошқа амаллар даражасида бўлганида, мутавотир ҳадис билан собит бўлар эди. Оҳод ҳадисда келган нарса шариатнинг асосига хилоф бўлмаслиги керак. Бунга Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган, бировнинг елини тўлиб турган қўйини соғиб ичган одам сут ўрнига бир соъ миқдорида хурмо бериши зарурлиги ҳақидаги ҳадис мисол бўлади. Шариат қоидаси бўйича, бир нарсанинг ўрнига ўзига ўхшаш нарса қайтарилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис насх бўлган бўлиши мумкин. – моликийларнинг шартлари; Имом Молик «оҳод йўл билан қилинган хабар Мадина аҳлининг одатига хилоф бўлмаслиги керак» деган шартни қўяди. Чунки, Мадина аҳлининг одати оҳод хабар ўрнига ўтади. Ҳаттоки, уларнинг кўпгина қилган ишлари оҳод хабардан кучлидир. Сабаби, Мадина аҳли ҳар бир нарсасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрганлар ва ўша нарсага одат қилганлар, дейди у киши.  Шунинг учун ҳам, имом Молик, розилигисиз никоҳи эълон қилинган қизда Мадина аҳлининг одатига кўра, «хиярул мажлис»га хилоф ўлароқ, уч кунгача ихтиёр ҳаққи бор, дейдилар. шофеийларнинг шартлари; Имом Шофеъий оҳод ҳадисга амал қилиш учун тўртта шартни айтганлар: – ровий ишончли ва динида содиқ бўлсин, – оқил ва айтган ҳадисини фаҳмлайдиган бўлсин, – қилган ривоятида зобит бўлсин, – унинг ривояти аҳли илм ҳадисларига мухолиф бўлмасин. Бу шартларнинг бўлмаслиги мурсал ҳадисга амал қилинмаслигини тақозо қилади. – ҳанбалийларнинг шартлари. Ҳанбалий мазҳаби хабари оҳодни мурсал бўлса хам заиф бўлса хам оладилар, фақат шарти ровий туҳмат килинган (муттаҳам) ёки каззоб бўлмаслиги керак.  Хабари оҳадни энг кенг йулни танлаганлар шулардир.   Имом Аҳмаддан ривоят килинди: Абу Ҳанифанинг ҳасан фикридан менинг наздимда заиф ҳадис яхшидир. Агар у киши ҳадисни марфуъ ҳолатда топса, ўшани тақозосига биноан фатво беради унга хилоф...