Аллоҳ таоло тирикдир, Қодирдир, Жаббордир, Қоҳирдир, унга камчилик–нуқсон ва ожизлик етмайди. Уни мудроқ ва уйқу ушламайди. Унга фонийлик ва ўлим таҳдид солмайди. У мушоҳада олами(кўзга кўринадиган олам)нинг ҳам, ғайбиёт олами(кўзга кўринмайдиган олам)нинг ҳам эгасидир. Азизлик ҳам, буюклик ҳам Уникидир. Султонлик, қаҳр, яратиш ва амр қилиш Унга тегишлидир. Осмонлар Унинг ямийни[1] ичидадир. Махлуқотларнинг барчаси эса Унинг қабзасида […]





