islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Пайғамбаримизга эҳтиром бахт-саодат, ҳурматсизлик ҳалокатдир

Фарғонанинг чекка қишлоқларидан бирида яшовчи Мухтор ака деган киши бор. Ёшлари олтмишдан ошган. У кишини мен эллик ёшларидан бери танийман. Бир куни қудамиз ўғлини уйлантираётганда тўйда бирга ўтириб қолдик. Қуда холанинг тоғалари бўлар эканлар. (Буни мен синглимни тўйидан кейин анча кеч билганман). Шу ерда бу киши ўзининг ибодатга кириш сирини айтиб берди. Ёқамни ушладим, субҳаналлоҳ! Воқеани қаҳрамонимизнинг тилидан […]

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳалимликлари

Зайд ибн Саъна мусулмон бўлишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, жуда қўполлик билан қарзини сўрайди. Ҳолбуки, қарз муддати ҳали битмаган эди. Зайд мана шу ерда нубувват сифатини кўрди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалимликлари ғазабларидан муқаддам турарди. Жоҳилнинг жаҳли-ғазаби у зотнинг ҳалимликларини зиёда этарди, холос. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайдга табассум қилиб, бағрикенглик билан муомала қилдилар. Умар розияллоҳу анҳу эса уни жеркиб ташладилар. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи […]

Солиҳ суҳбатдош

Инсон доимo бошқалар билан мулоқот қилишга муҳтож бўлади. Шу сабабли ўзига муносиб суҳбатдош ва дўстлар танлашга интилади. Мўмин инсон солиҳ кишиларни дўст тутиши, улар билан имкон қадар кўпроқ бирга бўлишга интилиши лозим. Чунки, солиҳ кишиларнинг сўзларидан кўра сийратлари инсонга таъсирлироқ бўлади. Улуғ имомларимиз бу борада ҳам бизга гўзал намуна бўлишган ва биз учун қимматли тавсияларни […]

Салмон Форсий розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари

“Илм кўп, умр қисқа. Шундай экан, диний йўлдан нима керакли бўлса ол, қолганини ташла”. “Бу умматнинг ҳалоки тузган шартномасининг бузилиш пайтига яқин бир замонда амалга ошажак”. “Қалб билан жасаднинг ҳоли кўр билан шолнинг ҳоли кабидир. Шол шундай деди: “Анави ерда бир мева кўраяпман, аммо ололмаяпман. Мени елкангга чиқар, уни олайин”. Кўр шолни елкасига чиқарибди, у […]

ТАЛАБА-ҚИЗЛАР ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 09-2831 сонли топшириғига асосан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган диний соҳа ходимлари, диний таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларини мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништириш мақсадида 2018 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирлар режаси тасдиқланган. Шунга асосан, жорий йилнинг 18 декабрь куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом […]