Барча инсонлар ҳам суҳбатлашиш ва дўст бўлишга муносиб бўлавермайди. Сиз шундай киши билан дўст ва ҳамсуҳбат бўлингки, унда уч хислат бўлсин: Биринчиси, ақлли бўлсин. Аҳмоқ ва унинг суҳбатидан фойда йўқ. Аксинча, охири бу кишига ҳам аҳмоқлиги таъсир қилади. Аҳмоқ шундай кишики, сенга яхшилик қилмоқни хохлар, аммо сенга зиён бўладурғон ишни қилади. Аҳмоқ шундай кишики, яхши-ёмонни, тўғри-нотўғрини фарқлашга фаросати етмас. Унга […]





