Раҳбарга қарши чиққанлар куч қуввати бор мусулмонлардан иборат бир жамоат бўлиши керак. Агар улар аҳли зимма бўладиган бўлсалар, боғий эмас раҳбарга қарши чиққан ҳарбий (қурол кўтарган)лар ҳисобланади. Энди агар куч-қувватга ҳам эга бўлмай, уларнинг уруш қилишидан хавф қилинмаса, улар гарчи таъвиллари бор бўлса ҳам боғий ҳисобланмайди. Хато таъвил билан раҳбарни лавозимидан тушириб юбориш учун унга қарши чиққан бўлишлари керак. Агар таъвиллари ҳам бўлмай, раҳбарни бўшатишни ҳам […]





