islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Қарияларга қандай муомала қилиш керак

Аллоҳ таолонинг бу дунёда ўрнатиб қўйган қоидасига кўра бирор бир инсон шакл ва кўринишда бир ҳил ҳолатда қолмайди. Вақт ўтиши билан болакай йигитга, йигит ўрта ёшли кишига, у эса қария айланади. Бу Аллоҳ яратган ҳаёт қонуни. Ҳеч бир одам бундан қочиб қутила олмайди. Ушбу ҳаёт босқичларининг ҳар бири ўзига хос хусусият ва жиҳатларга эга бўлиб, […]

Исломда қайси турдаги савдолар ботил савдо ҳисобланади?

Рукни ёки маҳаллига халал етган савдо ёки асли ва васфи шаръий бўлмаган савдо ботил савдодир. Бошқача қилиб айтганда, савдо қилувчи савдо қилишга лойиқ эмас ёки савдо моли савдога лойиқ эмас бўлса, савдо ботил бўлади. Бундай савдо, агар сиртдан савдога ўхшаб кўринса ҳам, савдо бўла олмайди ва асло мулкни ифода қила олмайди. Мисол учун, вояга етмаган ёш бола […]

Фасх тушунчаси

“Фасх” арабча сўз бўлиб, бекор қилмоқ, бузмоқ, йиртмоқ, ажратмоқ маъноларини англатади. Забидий ўзининг “Тожул урус шарҳул қомус” китобида фасхни ақл ва бадандаги заифлик, ташлаш, айириш, фикрнинг бузилиши, нодонлик каби маъноларини айтиб ўтган. Никоҳ, олди-сотди ва азму қарор бузилганда ҳам мажозан фасх калимаси ишлатилади. Ҳадис китобларида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алйҳи ва салламнинг ҳажга эҳром боғлаб йўлга чиққан саҳобаи киромларга эҳромдан чиқиб, умрага ният қилишларига берган рухсатларини “фасх” сўзи билан ифода этилган. Истилоҳда эса келишувни бекор қилишни ҳам, […]

Тошкент мадрасалари, улардаги таълим жараёни

Ўз бандаларига ҳар бир ишда ният ихлос ва илмни шарт қилган Аллоҳ таолога  жалолига яраша ҳамду санолар бўлсин! Ўз умматларига ният, ихлос ва илмда яхши ўрнак кўрсатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин! Тошкент шаҳри мадрасалари ХIХ асрнинг иккинчи ярмига келиб Тошкент шаҳри манзарасига кўрк бериб турувчи асосий меъморий иншоотлар, шубҳасиз масжидлар ва мадрасалар бўлган. Бундан ташқари, […]

Абул Муин ан-Насафий ҳаёти ва ёзган асарлари

Алломанинг тўлиқ исми Абул Муин Маймун ибн Муҳаммад ибн Мўътамад ибн Муҳаммад ибн Макҳул ибн ал-Фазл ан-Насафий ал-Макҳулийдир. Бу ном у кишининг таржимаи ҳолларини зикр қиладиган бир қанча китобларда аниқланган. Лекин ушбу китоблардаги маълумотлар алломанинг фаолияти ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилишимиз учун имкон бермайди. Чунки, ушбу китоблардаги маълумотларнинг деярли барчаси бир-хил бўлиб, улар бир-биридан кўчирилганлигини кўрсатади. Маълумки, собиқ шўролар тузуми мафкурасига кўра […]