Тўй – муайян инсоннинг, оиланинг хурсандчилиги ва ана шу бахтиёрлигимизга шерик бўлсин деган олижаноб ният ила дўсту ёрларни зиёфат қилиб чақириш. Лекин жуда қадим замонлардан ер юзидаги жамики миллатларнинг урфу одатига айланган дабдабали тўй ва бошқа маросимлар остида одамлар эзилиб келган. Дини мубийнимиз тўйларда, тантаналарда ҳаддан ошишдан қайтаргани ҳақидаги таълимотни Расули акром соллаллоҳу алайҳи васаллам […]





