islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37
Mart 5, 2018

Day

“Мўътабар сулола вакилаларидан ўгитлар”

Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент ислом институтида “Мўътабар сулола вакилаларидан ўгитлар” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Бу муборак учрашувда талаба қизларимиз йирик дин ва жамоат арбобларидан бири,  Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасининг ташкилотчиси, муфтий Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхоннинг ўғиллари, Тошкент ислом институти пойдеворининг меъмори Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳазратларининг сулола вакилалари билан учрашди. Бу тадбирда Зиёвуддин домланинг фарзанд анжумандларидан Анисахон ая ва Мухлисахон аялар ва келини Рафиқахон опанинг ҳис-ҳаяжон тўла ҳаётий ҳикоялари талаба қизларимиз учун ўта нодир маълумот бўлди. Айниқса, Анисахон ая, падари бузруквори ҳаётидаги мустабид тузум бошларига солган оғир  машаққатлари, илм-фан ривожи учун қўшган улкан ҳиссалари ҳақида талабаларга кенгроқ маълумот бериш мақсадида тўлқинланиб гапирганларида ҳамманинг кўзига ёш қалқиди. Тадбирда, талаба қизлар устоз сулоладан ўтганларнинг хотирасига бағишлаб, хатми Қуръон дуолари ва ўзлари таёрлаган ҳазратнинг илм-дин соҳасида амалга оширган ислоҳотлари, ҳаёт йўллари хақида маълумотларни ўзида мужассам этган слайдларни тақдим этди. Шунингдек, тадбир сўнгида ЎМИ таълим ва кадрлар бўлими ходимаси З.Қосимова сўзга чиқиб ҳазрат ҳақида хотираларини меҳмонлар билан ўртоқлашди. Меҳмонларнинг хотира суҳбати даврага ўзгача файз  бағишлади. Талаба қизларнинг таъсуротлари бир олам бўлиб, келгуси ҳаётида мана шундай улуғ инсонлар каби хайрли амаллар йўлида хизмат қилишни мақсад қилдилар. Талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова 177

Ҳаётий сабоқ: “тарозининг иши қийинда, болам…”

Кўчадаги ишларимни битириб, уйга пиёда қайта бошладим. Одамлар гавжум йўлакнинг бир четида олма сотиб ўтирган ёши катта онахонга кўзим тушди. Бир донагина тиши қолган, ночорлигидан бўлса керак, ўзи савдо қилаётган нур юзли бу онахон олма нархини камайтириб беришини сўраётган харидорга самимий оҳангда: «Болам, менга тирикчилик учун фақат минг сўм пулингиз қолади. Беш панжани оғизга тиқиш шарт эмас. Бир куним ўтса бўлди…», деди. Харидор икки килограмм олма сўраганди, онахон кучсизгина, қалтираётган қўлларида олмани тарозига осиб қайта-қайта тортди. Харидор: «Тўғри келмаяптими, хола?», деганди, онахон: «Тарозининг иши қийинда, болам. Бировнинг ҳақи…», деди. Ана шу ерда бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, қаноатда эканини чуқур ҳис этдим. «Тарозининг иши» ва бировнинг ҳақи борасида ҳам унутилмас сабоқ олдим. Тўғриси, онахонни қучоқлаб, йиғлагим келди…! 4-курс талабаси Нуриддин Муҳаммаджон 151

Ўзбек халқининг этник шаклланиши

Ўзбеклар алоҳида этник жамоа (элат) бўлиб, Марказий Осиёнинг марказий вилоятлари – Мовароуннаҳр, Хоразм, Еттисув ва қисман Шарқий Туркистоннинг ғарбий минтақалари ҳамда Жанубий Туркистонда шаклланган.  Ўзбек халқининг асосини ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимдан ўтроқ яшаб, сунъий суғорма деҳқончилик билан шуғулланиб келган маҳаллий сўғдийлар, бахтарлар, хоразмийлар, фарғоналиклар, сак-массагетлар, қанғлар каби этник гуруҳлар ташкил этган. Шунингдек, Жанубий Сибирь, Олтой, Еттисув, Шарқий Туркистон ҳамда Волга ва Урал дарёси бўйларидан келган этник компонентлар ҳам Ўзбеклар этногенезида иштирок этганлиги тарихдан маълум. Бу қабила ва элатлар, асосан туркий ва шарқий эроний тилларда сўзлашган. Ўзбекистон ҳудудида олиб борилган археологик ва антропологик тадқиқотлари натижасида Амударё ва Сирдарё оралиғида сўнгги бронза давридаёқ юқорида номлари қайд этилган қабила ва элатларнинг этник жиҳатдан дастлабки аралашуви содир бўлганлиги ва ассимиляция жараёни натижасида антик даврга келиб, ўтроқ ҳаётга мослашган туркий ҳудудий майдон таркиб топганлиги ҳамда ўзбек халқига хос антропологик типнинг макон ва замони аниқланган. Маълумки, милоддан авалги III асрда Сирдарёнинг ўрта оқимида туркий ва сўғдийлар иттифоқи асосида Қанғ давлати ташкил топган. Қанғ давлати даврида Мовароуннаҳр ва унга туташ минтақалардаги халқларнинг иқтисодий, сиёсий, этномаданий алоқаларнинг ривожланиши натижасида туркийзабон этнослар устуворлик қилиб, янги туркий этнослардан бири – қанғар элати пайдо бўлди ва ўзига хос уйғунлашган маданият шаклланди. Тарихий ва археологик асарларда бу маданият «Қовунчи маданияти» номини олган. Антрополог олимларнинг таъкидлашларича, айнан шу даврларга келиб, Марказий Осиёнинг водий ва воҳаларида яшовчи сўғдийлар, қанғарларнинг ташқи қиёфаларида ҳозирги ўзбек ва воҳа тожикларига хос Помир-Фарғона антропологик типи тўлиқ шаклланган. Академик К. Шониёзовнинг таъкидлашича, қанғар элати илк даврларда Марказий Осиёда ташкил топган йирик этник бирлик бўлган. Қанғ давлати емирилиши билан милодий V аср ўрталарида унинг таркибидаги халқлар ва қабилалардан Марказий Осиёда янги сиёсий уюшмалар ва этник бирликлар вужудга келади. Турк ҳоқонлиги даврларида VI-VIII асрларда турк ва сўғд тилли халқларнинг ўзаро яқинлашиши, аралашиш жараёни давом этади. Бу жараён бутун ўрта аср давомида ривожланиб келган. Ана шу жараён туфайли Марказий Осиёда маданияти ва турмуш тарзи, урф-одатлари жиҳатидан бир-бирига яқин бўлган икки қардош этнос ўзбек ва тожик халқлари шаклланган. Айнан мазкур даврда Мовароуннаҳрнинг асосан шимолий ва шарқий вилоятларида икки тил ва икки хил хўжалик маданий тип­ларининг яқинлашув жараёни кузатилади. Оқибатда аксарият туркийзабон деҳқон ва ҳунармандлардан иборат йирик ҳудудий бирлик ташкил топади. Ўзбеклар этногенезида қатнашган нав­батдаги этник компонентлар Жанубий Олтой ва Шарқий Туркистондан кўчиб келган юэчжи қабиласининг бир тармоғи бўлиб, улар милоддан аввалги I милодий IV асрларда Кушон салтанатига асос солган кушонлар ҳамда милодий III-V асрларда Ўрта Осиёнинг марказий вилоятларига Жанубий Сибирдан, Жунғориядан, Шарқий Туркистондан силжиган хионий, кидарий ва эфталийлардир. Шунингдек, ўзбеклар этногенезига фаол таъсир ўтказган туркий этник компонентлар асоси Турк ҳоқонлиги (VI-VIII асрлар) даврида Марказий Осиёнинг марказий минтақалари (Тошкент, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхондарё воҳалари, Фарғона водийси) ва Хоразмга келиб жойлашиб, маълум бир тарихий даврда,  бу этник компонентнинг аксарият қисми ўтроқлашди. Бу давр туркий ва сўғдий симбиозни ҳал қилувчи босқичларидан бири бўлган. VIII-X асрларда ва ундан кейин ҳам, туркийзабон халқлар, қабилаларнинг талай қисми ўз этник номлари билан бир вақтда, турк ҳоқонлиги даврида онгларига сингиб қолган турк эканликларини ҳам эсдан чиқармай сақлаб келганлар. Турк ҳоқонлиги ҳудудида турк атамаси билан номланиб келган қабилалар қаерда яшамасинлар бир-бирларини қардош ҳисоблаганлар. «Турк» атамаси кўпчилик қабилалар учун этник ном эмас, тил умумийлигини анг­латувчи...

Республика “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва “Нуроний” жамғармаси фаолларининг Мурожаати!

Ҳурматли юртдошлар! Муҳтарам отахон ва онахонлар! Қадрли ёшлар! Мамлакатимизда инсон манфаатлари ва турмуш фаровонлигини таъминлаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилаш, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида катта ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада халқимизнинг эзгу қадриятларини ўзида мужассам этган, одамларимизни бирлаштириш, улар ўртасида ўзаро аҳиллик ва меҳр-мурувват туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тўй ва маросимлар муҳим ўрин тутади. Шу маънода, бундай тадбирлар эл-юртимизнинг маданияти, маънавий савияси даражасини яққол кўрсатувчи омиллардан бири, десак янглишмаймиз. Афсуски, кейинги пайтларда тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, атрофда яшаётган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга олмаслик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби салбий иллатлар кўзга ташланмоқда. Ушбу долзарб масала неча ўн йиллардан бери халқимизнинг ўткир муаммоларидан бири бўлиб келмоқда. ХХ аср бошида жадид боболаримиз тўй-маъракаларимиздаги исрофгарчилик ва дабдабабозликнинг миллатимизни маънавий таназзул ва қашшоқликка етаклайдиган иллат экани ҳақида куюниб ёзганларини эслайлик. Улуғ маърифатпарвар бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий миллатимиз тараққиётига тўғаноқ бўладиган икки нарса бор: бу – тўй ва азадир, деб айни ҳақиқатни ёзган эди. Афсуски, йиллар ўтса-да, замон ўзгариб бораётган бўлса-да, миллий тараққиётимизга катта тўсиқ ва ғов бўлиб келаётган бу иллатга барҳам бериш, тўй-маъракаларни ихчам, замонавий кўринишда ўтказиш ўрнига, тўйдан олдин ва кейин бўладиган керакли-кераксиз тадбирларни ўйлаб топиш, дабдабабозлик қилиб, ҳаддан зиёд исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳолатлари тобора кучайиб бормоқда. Пул топиб, ақл топмаган, маънавий савияси паст айрим кимсалар, айниқса, оёғи ердан узилган баъзи мансабдорлар бу борада ахлоқ-одоб мезонларини унутиб, ўзларининг жамиятдаги мавқеини, бойлигини кўрсатиб қўйиш каби худбин мақсадларни кўзламоқда. Энг ёмони, бундай ҳолатлар ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда. Уларда ҳалол меҳнатга нисбатан беписанд муносабат ва енгил-елпи ҳаёт кечириш, манманликка интилишнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Тўй-ҳашамлар билан боғлиқ ортиқча сарф-харажатлар минглаб оилаларнинг моддий аҳволи ёмонлашувига, уларнинг қарз ва ғам-ташвиш ботқоғига ботишига, энг хавфлиси, жамиятимизда қарор топган маънавий муҳитни бузишга олиб келмоқда. Бундай нохуш ҳолатлар жамоатчиликнинг ҳақли эътирозини уйғотмоқда, оммавий ахборот воситаларида, маҳалла-кўй, аҳоли ўртасида кенг муҳокама қилинмоқда. Лекин кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, афсуски, бу борада жиддий ўзгаришлар кўзга ташланмаяпти. Муҳтарам отахон ва онахонлар! Қадрли ватандошлар! Тўй ва маросимлар шахсий иш эмас, мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳамиятга эга масаладир. Халқимизнинг миллий табиатига мутлақо ярашмайдиган, оилаларнинг моддий аҳволини оғирлаштирадиган, уларнинг турмушини издан чиқарадиган бундай бемаъни ҳолатларга барҳам беришни бугун ҳаётнинг ўзи талаб қилмоқда. Шу муносабат билан биз юртимиз аҳолисига, кенг жамоатчилик, ҳурматли зиёлиларимиз, азиз фарзандларимиз, мутасадди раҳбарларимизга мурожаат қиламиз: ҳар биримиз ўз ҳудудимизда тўй ва маъракалар, оилавий маросим ва бошқа тадбирларнинг ўтказилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаол иштирок этайлик. Бу борада тарғибот ва тушунтириш ишлари самарадорлиги ва таъсирчанлигини янада кучайтирайлик. Қуръони каримда: “Енглар, ичинглар, лекин исрофгарчиликка йўл қўйманглар. Зеро, Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни севмагай”, деб буюрилган. Бир кунлик тўй деб бутун умр йиққан-терган маблағини совуриш, бандасига ато этилган ноз-неъматни исроф қилиш катта гуноҳ эканини эсдан чиқармайлик. Сохта обрў орттиришга қаратилган бундай ишлар ўрнига бева-бечораларга, ночор инсонлар, муҳтож оилаларга ёрдам берайлик. Хайрли ва савобли ишга қўл урган, етим-есирнинг бошини силаган одам бир умр савоб олишини, халқ ичида доим ҳурмат ва эъзозда бўлишини маҳалладошларимизга, аёлларимиз ва болаларимизга тушунтирайлик. Ҳар бир маҳаллада кўпни кўрган, кайвони отахон ва онахонлар бош бўлиб, тўйларни ихчам, камчиқим, замонавий...

«КУНГ-ФУ ПАНДА» менинг ўғлим

Бугунги кунда зангори экранларда намойиш этилаётган, келажакни нишонга олган, ёт ғояларга «тўйинтирилган» медиамаҳсулотлар аста-секин ўз таъсирини кўрсата бошлади. Болалар тилида жажжиларга умуман хос бўлмаган ноодатий ва нотабиий сўзлар пайдо бўла бошлади. Ажабтовур хатти-ҳаракатлари ҳеч кимни ҳайратлантирмай қўйди. Ўзини қайсидир мульт­фильм қаҳрамонига ўхшатган болакайлар ҳақида ҳатто ота-оналарнинг ўзи фахр билан гапиради. Одат тусига кираётган «Менинг қизим Маша», «Ўғлим Кунг-фу Пандага ўхшайди» каби гапларни сиз ҳам эшитгандирсиз. Аслини олганда, мультфильм томоша қилишнинг ҳеч қандай салбий томони йўқ. Лекин аксариятида ғоявий таъсир воситалари, боланинг руҳиятини шикаст­ловчи, тўсатдан пайдо бўлувчи тасвир ва графикалар, овоз эффектларидан фойдаланиш ҳолатлари, тарбияни бузишга хизмат қилувчи иккинчи даражали элементлар кўзга ташланадики, буларнинг нақадар даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкинлиги олимлар томонидан аллақачон исботланган. Кўпчилигимиз қандайдир сариқ мавжудотлар ҳақидаги «Минионлар» деган мультфильмни кўрганмиз. Унда ножинслилик тарғиботи (ҳозир аксарият ғарб кинематографияси маҳсулотларида бу одатий ҳолатга айлангани сир эмас), носоғлом одатларга ундаш ҳолатлари бор. Масалан, бир минион аёллар кийимини кияди, бошига парик тақиб олади. Шунингдек, улардан бирортаси фалокат туфайли ўлса, бунга бош­қалари ё кулгили, ё умуман аҳамиятсиз воқеадек қарайди. Мульт­фильм форматининг сифатлилиги, сюжети қизиқлиги билан томошабинни ўзига тортади. Натижада эса турли ғояларни сингдирган, бизга арзимасдек кўринган нуқсонлар онг остида таъсир кўрсатишда давом этади. «Маша ва маймоқ» мульт­фильмининг мазмунига кўра, асосий қаҳрамон Маша истаганча одобсизлик ва бузғунчилик қилувчи, шунга қарамай сира жазоланмайдиган образ. Ниҳоятда қайсар, фақат ўзини ўйлайдиган худбин қизалоқнинг қилган ишлари доим айиққа муаммо туғдиради. Ўрмондаги бошқа ҳайвонлар Машанинг овозини эшитиши билан ўзини панага олади. Чунки қизалоқ, албатта бир кўнгилсизликни «ташкиллаштиради». Афсуски, ундан ўрнак олаётган ва уни энг севимли мультқаҳрамони деб биладиган жажжи қизчалар ҳозир минглаб топилади. Болалигимизда телевизорда «Покахонтас» деган мультфильм намойиш этиларди. Унда бир ҳинду қизнинг инсоний фазилатлари, ҳаммага ёрдам бериши, қабилаларни бирлашишга ундагани ҳақида ҳикоя қилинар, деярли ҳамма қисмида у бармоқларини бир-бирига кийиштирганча «Буюк руҳ»дан ёрдам сўрарди. Бу қайсидир диннинг одатларига жуда ўхшашини улғайгач, билиб олдим. Албатта, гап бу ҳақида эмас. Аудиовизуал ахборотлар, айниқса, интернет ва телевидение орқали етказилган маълумотлар одамнинг диққатини тортади. Технологиялар ривожланиб бораётган даврда кино, мультфильм, умуман, компьютер графика­си орқали яратиладиган медиа- маҳсулотларни ишлаб чиқариш бир замонлардагидек мураккаб эмас. Маълум бир ғоя­­ни тарғиб этувчи, ким­ларнингдир манфаатига хизмат қилувчи медиа «восита»ни тарқатиш эса ундан ҳам осон. Бу жараённи мутлақ чеклашнинг иложи йўқ. Фа­қатгина келаётган ахборот оқимини фильтр­лаш, миллий медиамаҳсулотни ишлаб чиқариш орқали бироз ҳимояланиш мумкин. Тўғри, мультипликация соҳасида ўзгаришлар қилинмоқда. Масалан, 2017 йил 28 декабрда Ўзбекистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига биноан агентлик ҳузурида «Мультипликацион фильмлар студияси» Давлат унитар корхонасини ташкил этиш кўзда тутилган. Ҳозирга қадар мамлакатимизда бир қанча сифатли мультфильмлар тайёр­ланган. Аммо, тан олиш керак, ишлаб чиқариш ва намойиш этиш борасидаги ишлар ҳали етарли даражада эмас. Мавжуд мультфильмларнинг аксарияти мазмун жиҳатдан қизиқ бўлса ҳам, аксарияти сифат жиҳатидан, яъни графикасининг соддалиги, мураккаб эффектлардан фойдаланилмаслиги сабаб болаларни жуда тез зериктириб қўяди. Соҳа мутахассисларига ақл ўргатиш ниятим йўғ-у, лекин бугунги шароитда сусткашликка йўл қўймасдан, томошабин учун янада қизиқроқ, мазмун ва сифат жиҳатидан чет эл медиа­маҳсулотларидан қолишмайдиган мультфильмлар ишлаб чиқарилса, аудиторияни жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни зарарли ғоялардан бироз бўлса-да, ҳимоялаш имконияти пайдо бўлади. Ана шунда ҳеч қандай фильтрга ҳам, боланинг ёнида...
1 2