islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Blog

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига эҳтиром

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо  этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди. Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишуви жараёнида мазкур масжид майдонига ташриф буюрди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф нафақат юртимизда, балки бутун ислом оламида тан олинган олим эди, деди Шавкат Мирзиёев. Ҳаётини муқаддас динимиз арконларини ўрганишга […]

Умрага етганлар ҳаваси

Ҳабибим қадамин ўпган юртларга, Бугун кетмоқдасиз қалбда ҳаяжон. Қандай турарканман, қандай юраман? Қалбларда ҳаяжон кўзларда қувонч. Ҳабибим яшаган олис юртларга, Бугун сизлар жуда яқин кеттингиз. Ҳатто сўзламоққа тиллар ҳайронда, Айтинг юрагингиз нелар ҳис этди? Соғинган қалбингиз неча йил гувоҳ, Тунлар йиғлагансиз ўртанган ҳижрон. Бугун етмоқдасиз, бордингиз охир, Соғинчларга қандай бергансиз бардош? Менку бормаяпман кузатдим фақат, […]

Алишер Навоийнинг динимиз ривожига қўшган ҳиссаси

Ғазал мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Мир Алишер Навоий 1441 йил 9 февралда Ҳиротда туғилган. Замондошлари у ҳақида кўпинча “Низомиддин Мир Алишер” деб ёзадилар. “Низомиддин” – дин, диёнат низоми дегани бўлиб, донишманд мансаб эгаларига бериладиган сифат, “мир” – амир демакдир.  Навоийнинг 1492-1498 йилларда тартиб қилинган 4 қисм девондан иборат улкан “Хазойин ул-маоний” шеърий куллиёти […]

Ўзбекистонда оммавий диктант тадбири ўтказилади

Давлат дастурига асосан халқ саводхонлигини кўтариш, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида миллий бойлик ҳисобланган тилнинг ролини ошириш мақсадида корхона, муассаса ва ташкилотларда оммавий диктант тадбири ўтказилади.