Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг машҳур шогирдларидан бири Вакиъ ибн Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳдир (мелодий 746-812 йиллар яшаган). У ҳадис соҳасида ҳофиз даражасига кўтарилган. Ироқ ва Куфанинг муҳаддиси бўлган. Унинг отаси Жарроҳ раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ҳадис ривоят қилган муҳаддислардан ҳисобланади. Вакиъ ибн Жарроҳ ҳадис ёдлаш бўйича енг этук кишилардан бири бўлган. Бу қобилиятини кўрган Хорун ар-Рашид Куфада […]





