Руҳ ва нафс сўзлари луғавий ва истилоҳий жиҳатдан бир-бирларидан қуйидагича фарқланади. Руҳ сўзи луғатда жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъносида ишлатилади. Қуръони каримда бу сўз тўрт хил маънода келган: 1. Ваҳийга далолат қилувчи бўлиб келган. يُنَزِّلُ الْمَلَائِكَةَ بِالرُّوحِ مِنْ أَمْرِهِ عَلَى مَنْ يَشَاءُ مِنْ عِبَادِهِ “У Ўз амри билан фаришталарни руҳ (ваҳий) билан бандаларидан Ўзи хоҳлаганларига нозил қилади” (Наҳл сураси, 2-оят). 2. Жаброил алайҳиссаломга далолат қилувчи бўлиб келган. تَنَزَّلُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ “Фаришталар ва Руҳ (Жаброил) тушади” (Қадр сураси, 4-оят). 3. Қуръонга далолат қилувчи бўлиб келган. وَكَذَلِكَ أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ رُوحًا مِنْ أَمْرِنَا “Ана шунга ўхшаш, Биз сенга Ўз амримиздан бир руҳни (Қуръонни) ваҳий қилдик” (Шўро сураси, 52-оят). 4. Жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъносида келган. وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الرُّوحِ قُلِ الرُّوحُ مِنْ أَمْرِ “Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: “Руҳ Роббимнинг ишидир”, деб айт” (Исро сураси, 85-оят). Руҳнинг ҳақиқатини билиш мумкин ё мумкин эмаслиги ҳақида икки хил ҳукм айтилган: 1. Руҳнинг ҳақиқатини билиш мумкин. Бу ҳақида Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳужжатуллоғил болиға” асарида қуйидагиларни ёзган: “Ушбу оят баъзи олимлар ҳисоблаганидек бу умматдан ҳеч ким руҳнинг ҳақиқатини билмаслигига далил бўла олмайди. Зеро, шариат айтмаган нарсаларни, албатта билиш мумкин бўлмайди дейиш тўғри эмас. Балки шариат кўпинча бирор нарсани айтмаслиги агарчи уни билиш баъзиларга мумкин бўлсада, уни англаш ўта нозик бўлгани ва шу сабабли уни оммага тақдим қилиш тўғри бўлмаслиги эътиборидан бўлган. Билингки, руҳнинг ҳақиқатидан аввал идрок қилинадиган нарса шуки, у тирик жонзотлардаги ҳаётнинг асосидир. Қайси жонзотга руҳ пуфланса у тирик бўлади, ундан руҳнинг ажраши туфайли ўликка айланади”. 2. Руҳнинг ҳақиқатини билиш Аллоҳга хосдир, бандалар уни билишдан ожиздирлар. Бу ҳақида Абулбаракот Насафий раҳматуллоҳи алайҳ “Мадорикут танзил” асарида қуйидагиларни ёзган: “Руҳнинг нималигини билишни Аллоҳ таоло Ўзига хослаб қўйган. Бунинг ҳикмати шуки, ақл ўзи билан бирга (бир танада) бўлган нарсани идрок қилишдан ожиз қолиши, унинг Холиқ таолони идрок қилишдан умуман ожиз эканига далолат қилади”. Шунга кўра руҳ ҳақидаги таърифлар комил таъриф ҳисобланмайди. Руҳнинг нафс билан бир ёки бир эмаслиги ҳақидаги баҳсда мазкур маъноларнинг тўртинчиси, яъни жонзотлар у сабабли тирик бўладиган нарса маъноси назарда тутилади. Нафс сўзи араб тилида кўплаб маъноларда ишлатилади: 1. Руҳ маъносида. Масалан, خرجت نفسه (нафси чиқди, яъни руҳи чиқди); 2. Қон маъносида. Масалан, ما لا نفس له سائلة (оқувчи нафси, яъни қони бўлмаган нарса); 3. Айнан ўзи маъносида. Масалан, جاء هو نفسه (унинг нафси, яъни айнан ўзи келди); 4. Кўз тегиш маъносида. Масалан, نفسته بنفس (унга нафс тегибди, яъни кўз тегибди). Аллома Али ибн Муҳаммад Шариф Журжоний раҳматуллоҳи алайҳ “Китабут таърифот” асарида нафс ҳақида қуйидагиларни ёзган: “ Нафс – ҳаёт, ҳис қилиш ва ихтиёрий ҳаракат қувватларини тутиб турувчи латиф буғ бўлган моддадир. Ҳаким зот уни ҳаётга тааллуқли руҳ деб атаган. Шунга кўра у (яъни, руҳ) баданнинг чироғи бўлган модда ҳисобланади. Инсон вафот этган чоғда баданининг ташқарисидан ҳам, ичкарисидан ҳам ушбу чироқнинг зиёси узилади. Ухлаган пайтда эса ушбу чироқ зиёси фақат баданнинг ташқарисидан узилади, ичкарисидан эса узилмайди. Бундан уйқу билан ўлимнинг бир жинсдан экани маълум бўлади. Чунки ўлим мазкур чироқ зиёсининг тўлиқ узилиши бўлса, уйқу унинг тўлиқ бўлмаган узилишидир. Қодир ва Ҳаким бўлган зот нафснинг баданга боғланишини уч турли қилган: 1. Нафснинг...
Британиянинг “The Economist” нашри анъанавий тарзда ҳар йили демократия соҳасида энг катта ютуқларга эришган давлатни “Йил мамлакати” деб эълон қилади. Мукофотнинг рейтинг кўрсатгичларида инсон яшаши учун қулай мамлакат номидан энг қашшоқ, ривожланишдан ортда қолган ва сиёсий инқирозга учраган давлатлар номи қайд этилади. Мукофотнинг бу йилги умумий таҳлилий ҳисоботида дунё мамлакатлари ўртасида миллатлар ва динлар ўртасидаги кучли зиддиятлар ҳукмронлик қилгани қайд этилган. Нашрда, шунингдек, Ўзбекистонда мажбурий пахта теримини бекор қилиниши ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланган. “Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам берилиши, минтақадаги энг катта қамоқхонанинг ёпилиши, хорижий журналистларнинг мамлакатга киришига кенг имкониятлар яратилганлиги ва қўшни давлатлар билан алоқани яхшилашда қатор чегара пунктларини очилиши ушбу мамлакатнинг “Йил мамлакати” мукофотига сазовор бўлишига асос бўла олади ”, дейилади “The Economist” нашрида. Манба: uza.uz 820
Куни кеча Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори Уйғун Ғафуровнинг “Жамият тараққиётининг асоси – маърифатдир” мавзусида талаба-ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ёшларимизни миллий ва диний қадриятлар руҳида тарбиялаш, маънавий иммунитетини кучайтириш, халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ҳамда ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида халқимиз онгу тафаккурини шакллантириш юзасидан фикрлар билдирилди. Суҳбат давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4166-сон қарори билан ташкил этилган. 1 095
Биз биламизки, илм Ислом динининг асоси бўлиб, бу дин инсониятни доимо илмга тарғиб қилиб келган. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратганидан сўнг, унга исмларнинг барчасини таълим берди. Шу илм билан Аллоҳ таоло Одамни фаришталардан устун тарафини намойиш этди. Қуръони Каримнинг аввалги нозил бўлган ояти ҳам «Ўқинг» деган сўз билан бошланган. Илм билан инсон юқори мартабаларга эришади. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда илм эгаларини мақтаб шундай деган: قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُولُو الْأَلْبَابِ «Айтинг: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?! Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар» (Зумар, 9-оят). Яна бошқа оятда шундай дейилган: يَرْفَعِ اللَّهُ الَّذِينَ آَمَنُوا مِنْكُمْ وَالَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ دَرَجَاتٍ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرٌ «Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба) ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир» (Мужодала, 11-оят). Улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ҳар сафар шу оятни ўқисалар, «Эй, одамлар! Бу оятни яхши англанглар, у сизларни илмга тарғиб қилади», дер эканлар. Илм эгаларининг фазилати ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган: عن أبي أمامة الباهلي قال : » ذكر لرسول الله صلى الله عليه و سلم رجلان أحدهما عابد والآخر عالم فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم : » فضل العالم على العابد كفضلي على أدناكم » ثم قال رسول الله صلى الله عليه و سلم : » إن الله وملائكته وأهل السماوات والأرض حتى النملة في جحرها وحتى الحوت ليصلون على معلم الناس الخير » . رواه الترمذي Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга икки киши зикр қилинди. Расуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Олимнинг обидга нисбатан фазли, сизларнинг энг пастингизга кўра, менинг фазлимга ўхшайди», дедилар, сўнгра, Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари ва ер ва осмон аҳли, ҳатто ўз инидаги чумоли ва ҳатто кит ҳам инсонларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтади», дедилар. Термизий ривояти. Ҳа, олимлик шундай улуғ фазилат бўлиб, уни Аллоҳ хоҳлаган бандасига насиб этади. Аллоҳ таоло бундай олимларни ҳар бир замонда ўзининг изни билан чиқариб қўяди. Бизнинг юртимиз шундай олиму уламолар юртидир. Аввалдан бизнинг диёримиздан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абул Баракот Насафий ва бошқа уламолар етишиб чиққан ва бу анъана яна Аллоҳ хоҳласа давом этади. Яна қанчадан қанча олиму фозиллар етишиб чиқади. Имом Аҳмад ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом шундай деганлар: «Уламолар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Пайғамбарлар бирор динор ёки дирҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким уни оладиган бўлса, катта насибани олибди», дедилар. Ушбу ҳадисда айтилганидек, олим бандалар пайғамбарлар меросхўри ҳисобланадилар. Чунки, бу уламолар доимо дин ва илмнинг ғамида бўладилар. Ўзларининг ортидан катта илм ва кўплаб шогирдлар қолдиради. Аллоҳ таолодан уламоларимизнинг мартабаларини бунданда юқори қилишларини сўраб қоламиз. Каримулло Мирзаахмедов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси Манба: Kukaldosh.uz 989